I-бўлим. ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИ БЎЙИЧА ТЕСТ САВОЛЛАРИ. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қачон қабул қилинган? ►1992-йил 8-декабр.
2. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нечта бўлим, нечта боб ва нечта моддадан иборат? ►6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат.
3. Давлат кимнинг иродасини ифода этади? ►Халқнинг.
4. Давлат органлари ва мансабдор шахслар кимнинг олдида маъсулдирлар? ►Жамият ва фуқаролар олдида.
5. Давлат хокимиятининг манбаи нима? ►Халқ.
6. Ўзбекистон халқи номидан ким иш олиб боради? ►Ўзбекистон Президенти ва Олий мажлис.
7. Давлат ўз фаолиятини нималарни кўзлаб амалга оширади? ►Инсон ва жамият манфаатини кўзлаб.
8. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари ва фуқаролар нималарга мувофиқ иш кўрадилар?
►Конституция ва қонунларга мувофиқ.
9. Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари тўғрисида конституциянинг нечанчи бўлимида баён этилган? ►2-бўлимида.
10. Фуқароларнинг бурчлари тўғрисида нечанчи бобда баён этилган? ►11-бобда.
11. Ўзбекистон фуқаросининг Ватанни ҳимоя қилиш борасидаги бурчи тўғрисида нечанчи моддада гапирилади? ►52-моддада.
12. Конституциянинг нечанчи бобида Ўзбекистон Республикасининг маъмурий - ҳудудий тузилиши тўғрисида баён этилган? ►16-бобида.
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қандай хокимиятни амалга оширади? ►Қонун чиқарувчи хокимиятни.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси неча палатадан иборат? ►Иккита палатадан.
15. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатининг ваколат муддати қанча? ►5 йил.
16. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси неча депутатдан иборат? ►120 та.
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати нечта депутатдан иборат? ►100 та
18. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг нечта аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади? ►16 таси.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қандай хокимиятни амалга оширади? ►Ижро этувчи хокимиятни.
20. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кимлардан иборат? ►Бош вазир, бош вазирнинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари. Қорақалпоғистон ҳукумати бошлиғи Вазирлар маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.
21. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ким ташкил этади ва бошқаради? ►Бош вазир.
22. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нечанчи бобида “Мудофаа ва ҳавфсизлик тўғрисида” баён этилади? ►26-бобида.
23. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада Қуролли Кучларга эга эканлиги нечанчи моддада баён этилган? ►125-моддада.