23. Иммунитет нима?
►Организмнинг инфекцион ва антиген хусусиятли инфекцион бўлмаган агентлар ва моддаларга қарши кураш.
24. Карантин нима?
►Юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш ва зарарланиш ўчоғини батамом йўқ қилиш мақсадида қатъий изоляцион-таъқиқловчи тадбир.
25. Обсервация нима? ►Касалланганларни аниқлаш ва алоҳида ажратиш мақсадида махсус ташкил этилган тиббий кузатув.
26. Портлаш нима? ►Чекланган ҳажмда жуда қисқа вақт ичида кўп энергия миқдорининг ажраб чиқиши.
27. Фалокат (авария) нима? ►Машина ва механизмларнинг қувват таъминоти тизимлари-нинг, бино ва иншоотларнинг бузилиши ва ишдан чиқиши.
28. Ҳалокат (катастрофа) нима?
►Йирик авария ҳолати бўлиб, объект учун жиддий ҳолатни келтириб чиқаради, кўплаб инсонларнинг ўлимига олиб келади.
29. Зилзила кучи неча балли шкала бўйича ўлчанади? ►12 балли.
30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида зилзила кучи неча баллгача етиши мумкин? ►10 баллгача.
31. Сув тошқини нима? ►Кучи ёмғир ёғиши ёки кучли қор эриши натижасида дарё, кўл ёки денгизда сув сатхининг кўтарилиш.
32. Кўчки нима? ►Тоғ ва тералик ёнбағрларида улкан ҳамда ортиқча намликка эга бўлган тупроқ массасини оғирлик кучи таъсирида. қўққисдан сурилиши.
33. Сел нима? ►Тоғ дарёлари ўзанларида жала қуйиши натижасида пайдо бўладиган, қум, лой ва тоғ жинслари аралашмаларининг оқимларидир.
34. Ўпирилиш нима?
►Тик тушган жарлик ва тоғ ёнбағридан нураш, ер ости ва усти фаолияти таъсирида тоғ жинсларининг бўшашлари ҳисобига тоғ жинсларини ва катта массаларни узилиб тушиши.
35. Довул (тайфун) нима? ►Қаттиқ бўрон бўлиб, унинг чеккаларида шамол тезлиги бир сонияда 30м га етади.
36. Қуюн нима? ►Диаметри бир неча ўн метрдан юзлаб метргача етадиган айланувчи ҳаво устунидир.
37. КТЭЗМ тарқаганда шамолни йўналишига нисбатан қандай ҳаракат қилинади?►Шамол йўналишига перпендикуляр.
Do'stlaringiz bilan baham: |