I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш


Корпоратив маданият турлари



Download 2,83 Mb.
bet57/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
KORPORATIV

16.2. Корпоратив маданият турлари
Корпоратив маданият, тушунчасини ўрганишга ёндашувларни икки гуруҳга ажартиш мумкин: идеалистик ва прагматик ёндашув. Идеалистик ёндашув тарафдортари корпоратив маданиятни ташкилотни ривожлантириш мақсади, унинг фаолият юритиши олий босқичи билан бир хил деб қарайдилар. Прагматик ёндашув тарафдорлари маданиятга корхонанинг белгиланган тавсифномалари тўплами - шаклланган меъёрлар, қоидалар ва анъаналар сифатида муносабатда бўладилар. Бунда тўғри тушуниш керакки, корпоратив маданият меъёрларининг кўпчилиги патент, яъни яширин характерга эга. Одамлар ўз хулқ- атворида белгиланган қоидаларга амал қилсада, уларни охиригача тўлиқ англамайдилар. Улар маълум вазиятда нима қилиш кераклигини билади, бироқ нима учун деган саволга жавоб беришга қийналади. Маданиятнинг асосий турлари: Биринчи тури патернализм бўлиб, у раҳбарнинг барча тан олган эътиборли киши эканлигига асосланган корпоратив маданият. Меҳнат, функциялар ва мажбуриятлар тақсимоти мавжуд бўлсада, бироқ мутлоқ характерга эга эмас. Раҳбар ўз қарори билан мажбуриятларнинг тақсимланиши, ўзаро алоқа қоидалари ва мукофотлаш даражасини ўзгартириши мумкин. Ишларни тақсимлаш топшириқлар бериш шаклида амалга оширилади. Қарор қабул қилиш ва ҳамма нарса учун жавобгарлик - раҳбарнинг алоҳида ҳуқуқлари ҳисобланади. маданиятнинг ушбу тури кўплаб кичик ва йирик корхоналар учун хос бўлиб, уларнинг асосий белгилари қуйидагилар ҳисобланади: 1) харизматик етакчининг мавжудлиги:, 2) мукофотлар ва ишларни тақсимлаш бўйича яққол ифодаланган савдолашиш муносабатларининг ётқлиги. Энг муҳим мукофот обрў- эътибор; 3)бошқарув ўртача даражасининг роли минимал даражага келтирилган. Иккинчи тури артель- деб номланиб, у барқарорлашмаган меҳнат тақсимоти, функциялар ва мажбуриятларнинг ажратилмаганлигига асосланган корпоратив маданият. Ҳар бир ходим ҳамма нарса учун жавоб беради ва ўз корхонаси учун қўлидан келган ҳамма нарсани бажаради. Қоидага кўра, бу режимда тадқиқот ва лойиҳа бўлимлари, сервис участкалари, таъмирлаш-қурилиш бригадалари ишлайди. Бундан ташқари, корпоратив маданиятнинг артель тури кичик корхоналарга хос бўлиб, бу корхоналар ҳажми мижозларнинг индивидуал сўровлари, уларнинг шакиланган доирасига йўналтирилган ишлаб чиқариш хусусиятлари (кичик устахоналар, нон дўконлари, емакхоналар) билан белгилаб берилади. Артель маданиятига хос бўлган асосий белгилар: 1) ҳаракатлар мультипликастия самараси мавжудлиги - бутун ҳолдаги нарса доимо унинг қисмлари суммасидан катта бўлади, яъни команданинг синергетик, иқтисодий ва ижтимоий самараси якка ҳолатдаги беллашув афзалликларидан ортиқ бўлади; 2) команда аъзолари ўртасида ишонч - шахсларнинг бир-бирига мослиги; 3) фаолият алмаштрви умумий ишга ҳисса қўшиш характерига эга. Учинчи тури колония - ходимнинг технологияга мутлақ бўйсунишига асосланган корпоратив маданият. Ходимлар ишлаб чиқариш жараёнининг мурувватларига айлантириб қўйилган. Қаттиқ интизом назоратчилар армияси томонидан таъминланади. Асосий белгилари: . ходимнинг меҳнат функцияларини соддалаштириш, уни ишлаб чиқариш жараёнининг мурватига айлантириш; . қаттиқ иерархик бўйсуниш тизими, ходимлар мустақиллиги ва ташаббускорлигининг минимал ҳолатга келтирилиши. Ушбу маданият турининг асосчиси - ишлаб чиқаришнинг узлуксиз тизими, ишлаб чиқаришни андозалаш, конвейерлаштириш ва рационаллаштириш ғояларини ҳаётга татбиқ этган Генри Форд ҳисобланади. Тўртинчи тури колхоз, - у ишни ўзига ва ишни корхонага қарши қўйишга асосланган корпоратив маданият. Ходимлар режа топшириқ- ларини бажаради ва корхона қуватлари ҳамда вақтидан ўзига ишлаш учун фойдаланади. Асосий белгилари: 1) ишга мажбурият каби муносабатда бўлиш; 2) аниқ ифодаланган иерархичек савдо. лш ҳақи ижтимоий минимум саналади. Ходимнинг ҳар қандай қизғинлиги қўшимча тўлов талаб қилади; 3) корхона ресурсларни талон-тарож қилишда бир-бирини қўллаш. Бешинчи тури ,хутор хўжалиги - фаолият ва унинг натижаларига эгалик ҳуқуқини алоҳида ажратишга асосланган корпоратив маданият. Ҳар бир ходим ўз майдонига ишлов беради,, умумий ишга қўшилган ҳисса эса мажбурий топшириқ ёки даромаддан ажратмалар ҳисобланади. Мисол - адвокатлик бюроси ʼ,ҳар бир адвокат ўз идораси учун зарур минимал ишларни бажаради, ишни мижозларни ўзига-ўзи излайди); риелторлик фирмалари (ходимлар умумий маълумотлар тўпламидан, юридик кўмакдан, фирма маркасидан фойдаланади, бироқ мижозларни ўзи топади ва битимдан фоиз кўринишида ҳақ олади). Асосий белгилари: . минимал ички фирма кооперацияси; . мижозлар билан тўғридан-тўғри алоқа - ким яхши мулоқот қила олса, ўша кўпроқ пул ишлаб топади; . ички рақобат (мижозлар учун кураш). Олтинчи тури феодал социализимʼ - барча ижрочиларнинг тенг ҳуқуқ асосида бир жойга қараши ва қаттиқ иерархияга асосланган корпоратив маданият. Меҳнат тақсимоти ва кооперация ўзаро алоқа қилиш шартларига нисбатан вертикал ва горизонталь бўйича узлуксиз савдо билан уйғунлашади. Асосий белгилари: . вужудга келган муносабатлар тизими кучли инерцияси - муносабатларнинг катта қисми юзага келган мутаассибликни такрор ишлаб чиқариш характерига эга; . бўйсунишнинг ўхшамас характери; . ўзгаришларнинг ҳар хиллиги - доимий ўзгариб турадиган ман- фаатлар тизими. Еттинчи тури корпорация - масъулият ҳудудларини аниқ ажратган ҳолда фаолият кооперациясига асосланган корпоратив маданият. Ўзаро алоқалар асосида ҳар бир ижрочининг функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, қарор қабул қилиш ва манфаатларни мувофиқлаштириш жараёнларини белгилаб берувчи қатъий регламент ётади. Асосан йирик компаниялар учун характерли. Асосий белгилари: . индивидуалистик хулқ-арвор услуби; . ходим-корхона муносабатларида шартнома характери; - расмий ва реал,жамиятда рухсат берилган хулқ-атвор меъёрларининг максимал даражада мос тушиши. Таъкидлаш жоизки, баъзида битта компаниянинг ўзида корпоратив маданиятнинг, бир неча турлари бирга бўла олади. Шу билан бир пайтда мутлақо бир-бирига мос келмайдиган турлар ҳам мавжуд (масалан, колхоз, ва cколония,). Маданият, компаниянинг институционал тавсифи сифатида, манфаатларни мувофиқлаштириш усуллари, корпоратив ҳаракатлар шакллари ва низоларни бартараф этиш усулларини кўзда тутади.

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish