I – боб. Корпоратив бошқарув курсига кириш


Ҳамкорликда бўлмаган қўшилишлардан ҳимоя қилиш усуллари



Download 2,83 Mb.
bet39/61
Sana23.02.2022
Hajmi2,83 Mb.
#118787
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61
Bog'liq
KORPORATIV

11.2. Ҳамкорликда бўлмаган қўшилишлардан ҳимоя қилиш усуллари

Қонунчиликда “қўшиб олиш” тушунчасига юридик таъриф берилмаган. Бироқ хўжалик юритиш амалиёти шуни кўрсатадики, нодўстона қўшиб олиш ҳолатлари мулкчиликнинг ўзгариш жараёнлари тўхтамаётган шароитларда Ўзбекистонда кенг тарқалган. Жаҳон амалиётида бундай ҳаракатлар “ютиб олиш” номини олган. “Ҳамкорликда бўлмаган қўшилиш” (акцияларни агрессив равишда сотиб олиш) деганда инвесторнинг акциядорлик жамиятининг акциялар назорат пакетини акциядорлардан менежерларнинг розилигисиз харид қилиш бўйича ҳаракатлари тушунилади. Агрессив равишда харид қилиш акциядорлар таркибида жиддий ўзгаришларга, ДК шахсий таркиби ва компаниянинг етакчи менежерларини алмаштиришга, компаниянинг молия сиёсатини ўзгартиришга, акциядорлик жамияти фаолиятининг асосий йўналишлари ва акциядорларга нисбатан сиёсатнинг ўзгаришига олиб келди.


Амалиётда нодўстона қўшиб олиш ташаббускори сифатида доим ҳам ташқи инвестор иштирок этмайди, бу қўшиб олинаётган акциядорлик жамиятининг миноритар акциядори ҳам бўлиши мумкин.
Акциядорлик жамияти менежменти ва акциядорларига билвосита таъсир усуллари қаторига қуйидагилар киритилади:

  • корхонага нисбатан амалдаги менежерлар таркиби ваколатларини тўхтатиш, акциядорлик жамияти бошқарув органининг ишини тўхтатиб туриш, акцияларнинг қадрсизланиши билан таҳдид соладиган банкрот жараёнини қўзғатиш.

Сиз йирик таъминитчи- компания билан ҳамкорлик ҳақида келишиб оласиз. Айрим шартларни, хусусан, тўлов муддатини кейинга суриш масаласини оғзаки келишиб оласиз (ҳақиқатда кўпроқ шундай бўлади). Маълум вақт ўтгандан сўнг келишиб олинган шарт “эсдан чиқарилади” ва сиз банкрот жараёнига тортилган бўлиб чиқасиз:

  • корхона фаолияти учун унинг таъминотчилари, кредиторларига таъсир кўрсатиш воситасида сунъий иқтисодий қийинчиликлар яратиш; қарзларни сотиб олиш;

  • ҳуқуқ тартибот, солиқ ва божхона органлари, яъни “маъмурий ресурс” томонидан акциядорлик жамияти фаолиятининг кўп сонли текширувларини ташкиллаштириш;

  • акциядорларга таъсир кўрсатиш мақсадида жамият ҳақида салбий ахборот чоп этиш;

  • жамият ва унинг раҳбарларига нисбатан турли даъволар қўзғатиш.

Компанияни ҳамкорликда бўлмаган қўшилишдан ҳимоя қилиш усуллари қуйидагича:

  1. корхона акцияларининг якуний харидори ким (буюртмачи ким) эканлиги ва у қандай мақсадда корхона устидан назорат ўрнатиш истагида эканлигини аниқлаш;

  2. акцияларни жавоб тариқасида сотиб олиш энг кенг тарқалган ҳимоя усули. Акциялар сотиб олишни эммитентнинг ўзи (ўз акцияларини ўз балансига ёки шўба ташкилот балансига харид қилиш йўли билан), эммитентнинг акциядорлари ёки дўстона муносабатлардаги ташқи инвестор (“оқ рицар”) ташкиллаштириши мумкин;

  3. реестр эгасини алмаштириш (реестр эгаси компания акциядорларининг рўйхатидан тўлиқ фойдаланиш ҳуқуқига эга ва у ахборотни ноқонуний тарқатиши мумкин);

  4. агрессор сунъий равишда компанияни қарздор қилиб қўймаслиги учун барча тўланмаган қарзларни сотиб олиш.

Агрессор сизнинг қарзларингизни сотиб олмоқда. Қарз тўланишидан бир неча кун олдин босқинчи-кредитор ўз счотларини ёпади, манзилларини ўзгартиради, уч ойдан кейин эса судга қарздорни банкрот деб эълон қилиш давоси билан мурожаат қилади;

  1. қуйидаги мақсадда зудлик билан қайта ташкил қилиш:

ЙОАЖ ёки МЧЖга айлантириш;

  • акцияларнинг ҳаммасини сотиб олиш ва миноритариялардан ҳалос бўлиш.

Усуллардан бири масалан, акцияларнинг 100тасини 1тага консолидациялаш ҳақидаги йиғилишда қарор қилиниши мумкин. Бу ҳолатда кичикроқ сонли акциялар эгалари касрли акцияларга (чорак акция, учдан икки қисмли акция ва ҳоказо) айланади, касрли акциялар эса акциядорлик жамиятини тўлиқ сотиб олишга халақит бериши мумкин. Қайта ташкил қилиш ҳар бири алохида қизиқиш уйғотмайдиган бир нечта компанияларга ажратиш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Шунингдек, компаниянинг қимматли активларини янги юридик шахсга ёки шўба компанияга бериш ва уни кейинчалик алоҳида ажратиш мумкин;

  1. ёпиқ ёзишмалар йўли билан эмиссия (қўшимча қимматли қоғозлар чиқаришни жойлаштириш) жараён жуда катта (вақт бўйича- бир чорак атрофида), лекин энг смарали усул ҳисобланади. Қимматли қоғозларни жойлаштириш ҳақида қарор акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилиниши, бундай қарор учун йиғилишда қатнашаётган акцияларнинг камида 75%и овоз бериши лозим.

  2. Қўшиб олиш обектининг жалб этувчанлигини пасайтириш (активларнинг бир қисмини сотиб юбориш, айрим объектларни ижарага бериш, активларга қаровга қўйиш муаммолари активлар ва пассивлар сотиб олиш);

  3. Низом билан ҳимояланиш- энг олдини олиш чораси ҳисобланади (масалан, акциядорлик жамиятлари тўғрисидаги қонунда айтилишича: жамият низомида битта акциядорга тегишли бўлган акциялар сонига ва уларнинг умумий номинал қийматига чеклов белгиланиши мумкин.

Акциядор жамиятнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларининг 1%игача эга бўлиши мумкин:

  • Низомда уларни тузиш йирик битимлар учун белгиланган жараён бўйича амалга оширилиш лозим бўлган битимлар рўйхатини кенгайтириш;

  • Акциядорлик жамиятининг олий табақа менежерлари билан шартномаларга жамият томонидан шартномани муддатидан олдин бекор қилишда катта миқдорда товон пул тўлаш мажбуриятини киритиш;

  • Қўшиб олиш ва бирлашиш масалаларини ҳал қилиш учун зарур овозлар фоизининг юқори бўлиши шарти. Айрим ғарб компаниялари зарур овозлар сонини 95%гача белгилайдилар;

  1. Давлатнинг жамиятни бошқаришда иштирок этиш махсус ҳуқуқини жорий қилиш (“олтин акция”), бу агрессорларнинг қизиқишини кескин пасайтиради.

Мулкни қайтадан бўлиш- ишбилармонлик воқелигига хос бўлган жиҳат хисобланади. Биронта акциядорлик жамияти “қайтадан бўлиш” дан кафолатли ҳимояланиши мукин эмас, шунинг учун ҳеч бўлмаганда нодўстона қўшиб олишдан ҳимоя қилишнинг классик усулларини билиб олиш талаб қилинади.

Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish