10.3. Капиталламинг оптимал таркибини шакллантириш Молиявий менежментнинг таркибий элементи сифатида капиталларни оптималлаштириш бўйича қарор қабул қилиш учун унга хос сифат кўрсаткичларининг қандайдир максимал ёки минимал миқдорларини аниқлаш талаб этилади. Бу ўз навбатида ҳар бир акциядорлик жамиятлари молиявий хизмат тизимининг бош мақсади ва вазифалари билан уйғунлашувини таъминлашга ва пировард натижада акциядорлик жамиятлари истиқболдаги тараққиётининг молиявий омилига айланиши даркор. Акциядорлик жамиятларида капиталларни оптимал таркибини шакллан- тиришда бизнес нархи шундай ҳисобланадики, ҳар қандай корхона ва унинг ҳамкорлари, кредиторлари, шунингдек, потенциал ва реал инвесторлар корхонанинг бозор қийматини имкон қадар максималлашувидан манфаатдор бўлади. Том маънода аксияларнинг реал курсини ортиши акциядорлик жамиятлари бозор қийматини ортишини англатади. Бундай ҳолат ўз навбатида молиялаштиришни амалга ошириш учун зарур бўлган қарз маблағлари олишдан ташқари акциядорлик жамияти инвестицион жозибадорлигини ортиши ҳисобига қимматли қоғозлари янги эмиссияси проспектини амалга оширишлари ва уларни муваффақият билан жойлаштириш имконини беради. Акциядорлик жамиятлари капиталлари оптимал таркибига хос сифат кўрсаткичларининг қандайдир максимал ёки минимал миқдорларини аниқлаш жараёнини амалга оширишни бошлашдан олдин унга хос мезоннинг ифодаланган тавсифини шакллантириш зарур. Бунинг учун акциядорлик жамиятининг иқтисодий рентабеллиги орқали ифодаланадиган ўз фаолияти натижалари бўйича даромад олиш жараёнини кўриб чиқиш тақозо этилади. Лекин, шуни таъкидлаш жоизки, аксарият ҳолатларда молиявий-хўжалик фаолиятининг самарадорлигини иқтисодий рентабеллик кўрсаткичи билан эмас балки хусусий капитал рентабеллиги орқали баҳолаш зарурлиги эътироф этилади. Бу ўз навбатида акциядорлик жамиятлари моваффақиятининг гарови юқори даромадли инвестицияларгагина боғлиқ эмас балки, ушбу инвестициялар бўйича шакллантирилган капиталлар таркиби ва улар бойича харажатларни оқилона бошқариш тизимига ҳам боғлиқдир деган хулоса чиқаришга асос бўлади. Фараз қилайлик, корхона ўз маҳсулотларини сотиш ҳисобига маълум миқдорда ялпи даромад олган. Бундан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маълум миқдорни чиқариб ташлаймиз, сўнгра тўланиши лозим бўлган солиқларни айирамиз. Шунда корхона ва унинг акциядорлари манфаатлари учун фойдаланиш мумкин бўлган соф фойда қолади. Соф фойда акциядорлар, кредиторлар ва фондлар ўртасида тақсимланадиган капитал учун тўловни ифодалайди. Шу билан бирга соф фойда ҳар қандай корхона молиявий хўжалик фаолиятининг ҳақиқий самарадорлигини кўрсатувчи натижа ҳисобланади. Бундан ташқари, соф фойданинг бир қисми ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилади. Капиталнинг барча таркибий қисмлари тўланиши яққол кўзга ташланади. Демак, соф фойда даромаднинг мутлақ қийматдаги фоизлар ҳажмига мос келадиган қисмини ифодалайди. Шунда бизнес нархи (C) қуйидаги формула бўйича аниқланиши мумкин: