Робинзоннинг кимсасиз оролдаги ҳаёти, яратувчи инсонга хос топқирлиги, мардлиги, иродаси, машаққатларни енгиш азоблари романда катта бадиий маҳорат билан тасвирланган. Асар меҳнат мадҳиясидек жаранглайди. Айнан мана шу истеъдоди боис Робинзон Крузо ўз инсонлигини сақлаб қолади. Бу адабий қаҳрамоннинг жозибадорлиги, ибратли фазилатлари ва тарбиявий аҳамияти айнан мана шунда. Романда аниқ воқеаларнинг бадииятга моҳирона йўғрилганлиги ёзувчининг ижодий ютуғидир. Меҳнат – Робинзоннинг танг аҳволга тушиб қолганида, ўта қийин шароитларда кимсасиз оролда йиллар давомида одамийлик қиёфасини сақлаб қола билишдаги бош омил сифатида кўрсатилади. - Робинзоннинг кимсасиз оролдаги ҳаёти, яратувчи инсонга хос топқирлиги, мардлиги, иродаси, машаққатларни енгиш азоблари романда катта бадиий маҳорат билан тасвирланган. Асар меҳнат мадҳиясидек жаранглайди. Айнан мана шу истеъдоди боис Робинзон Крузо ўз инсонлигини сақлаб қолади. Бу адабий қаҳрамоннинг жозибадорлиги, ибратли фазилатлари ва тарбиявий аҳамияти айнан мана шунда. Романда аниқ воқеаларнинг бадииятга моҳирона йўғрилганлиги ёзувчининг ижодий ютуғидир. Меҳнат – Робинзоннинг танг аҳволга тушиб қолганида, ўта қийин шароитларда кимсасиз оролда йиллар давомида одамийлик қиёфасини сақлаб қола билишдаги бош омил сифатида кўрсатилади.
Дефошунослар ва танқидчилар таъкидлаганидек, у “замонавий одам”, “замонавий дунёнинг фуқароси”, “афсонавий одам” эди. Мана кўрдикки, адибнинг ҳаёти ўта машаққатли кечган. У бутун ижоди давомида ўта оғир умр сўқмоқларидан ўтган. Ижодкор чеккан мана шу қийинчиликлар ва азоблар эвазига қисмат унга ажойиб мукофот туҳфа этди. Бу – “Робинзон Крузо”нинг жаҳон халқлари олдидаги сўнмас шуҳратидир. Афсуски, бу ҳайрат ва олқишлар унга вафотидан кейин насиб этди. Ижод аҳли ҳаёти ана шундай турфа қисматлари билан ўзига хос сирли оламдир. - Дефошунослар ва танқидчилар таъкидлаганидек, у “замонавий одам”, “замонавий дунёнинг фуқароси”, “афсонавий одам” эди. Мана кўрдикки, адибнинг ҳаёти ўта машаққатли кечган. У бутун ижоди давомида ўта оғир умр сўқмоқларидан ўтган. Ижодкор чеккан мана шу қийинчиликлар ва азоблар эвазига қисмат унга ажойиб мукофот туҳфа этди. Бу – “Робинзон Крузо”нинг жаҳон халқлари олдидаги сўнмас шуҳратидир. Афсуски, бу ҳайрат ва олқишлар унга вафотидан кейин насиб этди. Ижод аҳли ҳаёти ана шундай турфа қисматлари билан ўзига хос сирли оламдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |