Хусусий умумтаълим мактабларини ташкил этиш бўйича тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлатимиз томонидан бериладиган имтиёз ҳамда имкониятлар бўйича



Download 19,32 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi19,32 Kb.
#121777
Bog'liq
attestatsiya nizomi


Хусусий умумтаълим мактабларини ташкил этиш бўйича тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳамда Давлатимиз томонидан бериладиган имтиёз ҳамда имкониятлар бўйича

Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этишга талабгор бўлган тадбиркорларга хусусий умумтаълим мактабларини қуриш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор ва фармонларда қатор имтиёз ва имкониятлар белгиланган.


Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 сентябрдаги “Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3931-сонли қарорига асосан
(10-бандида) тадбиркорларга:

  • нодавлат умумий таълим муассасалари биноларини қуриш учун ер участкаларининг доимий фойдаланиш учун бепул бериш;

  • мавжуд давлат мактаблари ёки таълим муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш шарти билан, нодавлат таълим ташкилотларининг объектларини қуриш учун ер участкаларининг доимий фойдаланиш учун бепул бериш;

  • қувват коэффициенти паст бўлган, ёки қайта қуришни ёхуд капитал таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб қиладиган мавжуд умумий таълим муассасаларини ижарага бериш;

  • концессия асосида қурилиш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкасини ёки бинони ажратиш;

  • давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат умумий таълим муассасаларининг биноларини қонунчилик билан белгиланган тартибда «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш;

  • умумий таълим муассасаларининг фойдаланилмайдиган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) хусусий шерикларга ижара тўловининг «ноль» ставкаси бўйича мақсадли фойдаланиш учун тақдим этиш кўзда тутилган.



Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
15 сентябрдаги “Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3276-сонли қарорида
(11 бандида) тадбиркорларга:

  • давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат умумтаълим муассасаси ташкил этиш учун бошланғич маблағни шакллантириш, бино ва иншоотларни сотиб олиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, замонавий ўқув жиҳозлари ва ўқитиш воситаларини сотиб олиш учун 5 йилдан кам бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставкада имтиёзли кредитлар олиш;

  • Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича нодавлат умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш учун олиб кириладиган замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дастурий маҳсулотлар, ўқув ва илмий-методик адабиётлар, анжомлар ва моддий-техник ресурслар 2025 йил 1 январга қадар муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) озод этилиши бўйича имтиёзлар берилган.



Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
5 сентябрдаги 3931-сонли қарорининг 12 бандида:

  • Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишувларнинг амал қилиш муддатлари нодавлат умумтаълим муассасалари биноларини қуриш учун беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ер участкалари берилганда — камида 30 йил;

  • мавжуд умумтаълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан нодавлат умумтаълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкалари беғараз берилганда — камида 20 йил;

  • юкланганлик коэффициенти паст бўлган ёхуд реконструкция қилиш ёки таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб этадиган мавжуд умумтаълим муассасалари ижарага берилганда — камида 30 йил;

  • концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бинолар берилганда — 15 йилгача;

  • бўш турган давлат мулки объектлари, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган умумтаълим муассасаларининг бинолари «нол» харид қийматида сотилганда — камида 30 йил;

  • умумтаълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бинолари (ёки уларнинг бир қисми) хусусий шерикларга мақсадли фойдаланиш учун ижара тўловининг «нол» ставкаси билан ижарага берилганда — 30 йилгача;

  • хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган нодавлат умумтаълим ташкилотлари моддий таъминланганда — камида 10 йил этиб белгиланган.

Download 19,32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish