Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга


Бошқарув ташкилоти билан кўп квартирали уйларда жойлашган нотурар жой бино



Download 0,51 Mb.
bet25/36
Sana15.06.2022
Hajmi0,51 Mb.
#674098
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
шартнома нотурар 123

Бошқарув ташкилоти билан кўп квартирали уйларда жойлашган нотурар жой бино
мулкдорлари ўртасидаги

Ш А Р Т Н О М А №_____
"___" _______20___ йил Термиз шахри
Кейинги ўринларда Термиз шаҳридаги «Сарвар Термиз Сервис» ПБК МЧЖ деб номланувчи бошқарув ташкилоти номидан Низом асосида иш юритувчи рахбари С.Отақулов бир томондан ва кейинги ўринларда "Нотурар" деб номланувчи, «____________________» рахбари билан тузамиз ушбу шартномани шу хакдаким Термиз шаҳри «_______________________» махалласи ____________________ кўчасидаги ____ кўп каватли _______уйнинг № _______сонли «____________________________» га карашли савдо ва маиший хизмат курсатиш биноларининг умумий майдони __________ кв дан иборат булган савдо биноларининг умумий мулкларини саклаш учун __________сум «Куп квартирали уйларни бошкариш тугрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ қуйидагилар ҳақида ушбу шартномани тузишди.
I. Шартнома предмети
1. «Сарвар Термиз Сервис» ПБК МЧЖ деб номланувчи бошқарув ташкилоти белгиланган меъёрлар, стандартлар ва қоидаларга, шунингдек бошкарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши, кўп қаватли уйдаги нотурар жой мулкдорлари йиғилиши қарорларига мувофиқ сақлаш мажбуриятини қабул қилади.
II. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Бошкарув ташкилот қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумий мулкни сақлаш бўйича ишларни бажариш усулларини мустақил белгилаш;
Нотурар мулкдори томонидан шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Нотурар мулкдорни олдиндан хабардор қилган ҳолда ва Нотурар мулкдори ёки унинг вакили иштирокида бошқарув ташкилот ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг Нотурар биноси чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш учун Нотурар биносига кириш;
бошқа ижарачиларнинг мулкига ёки умумий мулкка зарар етказиши мумкин бўлган аварияни бартараф этиш учун Нотурар мулкдор биносига дарҳол кириш (шу жумладан, белгиланган тартибда, Нотурар мулкдори йўқлигида ва авария пайтида уни хабардор қилиш имкони бўлмаганда);
кўп қаватли уйдаги нотурар жой мулкнинг сақланишини таъминлаш мақсадида Нотурар мулкдори томонидан белгиланган тартибда рухсат олинганда бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишувга эришиш;
нотурар мулкнинг умумий мулк ва ер участкасидан ва Бошқарув ташкилотнинг мулкидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш;
Нотурар мулкнинг умумий харажатларда иштирок этишдан бош тортса ва шартнома шартларини бошқача тарзда бузса, қонун ҳужжатларида ва ушбу шартномада белгиланган тартибда чоралар кўриш.
2.2. Бошқарув ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
Нотурар мулкдорига бошқа ижарачилар билан бирга Бошқарув ташкилоти уставида кўзда тутилган тартибда умумий мулкни сақлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ва уларнинг ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқишда қатнашиш имконини бериш;
агар Бошқарув ташкилотига биттадан ортиқ уйдаги Нотурар мулкдорлари бирлашган бўлса - уйдаги нотурар жой мулкдорлари йиғилишида муҳокама қилиш ва Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилишида қарорлар қабул қилиш орқали умумий мулк ва уй олдидаги ер участкасидан биргаликда фойдаланиш бўйича Нотурар мулкдорлари манфаатларининг бошқа мулкдорлар манфаатлари билан мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
умумий харажатлар ва умумий харажатлардаги Нотурар мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий ва мақсадли бадаллари миқдорини асослаш;
Нотурармулкдорларнинг шахсий ҳисоб рақамини юритиш ва тўловномаларни расмийлаштириш;
умумий мулк бўйича техник, бухгалтерия ва бошқа ҳужжатларни юритиш;
Нотурар мулкдорни кўздан кечиришлар, профилактика ишлари, шунингдек Нотурар мулкдорларга тегишли бино чегарасида бўлган умумий мулкнинг қисмлари таъмирланиши ҳақида ўз вақтида, камида бир кун аввал хабардор қилиш;
Нотурар мулкнинг умумий харажатларда иштирок этиш бўйича мажбурий бадаллар миқдорининг ўзгариши ҳақида ўз вақтида, камида бир ой аввал хабардор қилиш; Бошқарув ташкилотнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш; Нотурарга умумий мулкнинг техник ҳолати, уни сақлаш режалари ва ушбу мақсад учун қилинадиган харажатлар ҳақида бошқарув ташкилотнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ахборот бериш;
Нотурар мулкдорларига Бошқарув ташкилотнинг нотурар жой фондини сақлаш, умумий мулки ва ер участкасидан, мулкидан фойдаланиш қоидалари, Бошқарув ташкилоти аъзолари умумий йиғилиши қарорлари ҳақида ахборот бериш.
2.3. Нотурар мулкдорлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
мустақил равишда, Бошқарув ташкилоти билан келишмаган ҳолда ўзига мулкчилик ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бинога мақсадли тарзда, уйдаги бошқа бинолар ижарачилари ҳуқуқ ва манфаатларини бузмаган ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш;
уйдаги нотурар жойлар Нотурарлари йиғилишида ва умумий мулкни сақлаш бўйича биргаликда қарор қабул қилишда, шунингдек Бошқарув ташкилот аъзоларининг умумий йиғилишида маслаҳат овози билан иштирок этиш;
уйдаги умумий мулкдан (уйдаги бошқа нотурар жой Нотурарлари тасарруфида бўлган қисмларидан ташқари), уй атрофидаги ер участкасидан (Бошқарув ташкилотнинг ер участкасидан) ва унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларидан Бошқарув ташкилоти томонидан белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш;
Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарори асосида Бошқарув ташкилоти умумий мулкининг айрим қисмларини ёки ер участкасини бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартиб ва шартларда олиш;
Бошқарув ташкилоти Устави билан танишиш.
2.4. Нотурар мулкдорлари қуйидагиларга мажбур:
кўп квартирали уйда жойлашган нотурардаги умумий мулкни, унда жойлашган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш элементларини сақлаш бўйича умумий харажатларда Нотурар мулкдорларининг умумий мулкка нисбатан умумий улушбай мулк ҳуқуқига мувофиқ иштирок этиш;
ўз вақтида, мазкур шартномада белгиланган муддатларда ҳар ойлик мажбурий бадалларни Бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши, агар бошқарув ташкилотига бир уйдан ортиқ турар жойлар Нотурарлари бирлашган бўлса, уйдаги нотурар жой Нотурар мулкдорларининг йиғилиши тасдиқлаган харажатлар сметаси асосида тўлаш, шунингдек умумий мулк қисмлари ёки ер участкасидан истисно тарзида фойдаланганлик учун бошқарув ташкилоти аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланган тўловни тўлаш;
умумий мулк, ер участкасидан ва унда жойлашган ободончилик ва кўкаламзорлаштириш элементларидан фақат белгиланган мақсадларда фойдаланиш ҳамда бошқа Нотурарларнинг улардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказмаслик;
ўзига тегишли бўлган бино ҳудудидаги умумий мулкнинг сақланишини таъминлаш;
Бошқарув ташкилоти томонидан белгиланган умумий мулкдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш;
ўзига тегишли бинодан мақсадли тарзда, техник жиҳатдан соз, санитария талабларига мувофиқ тарзда фойдаланиш, уни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини ўз ҳисобидан бажариш;
олдиндан хабардор қилиб, ўзи иштирок этган ҳолда ёки ўз вакили иштирокида ўзига тегишли бинода бошқарув ташкилоти ва ихтисослаштирилган ташкилотлар вакиллари томонидан умумий мулкнинг бино чегарасидаги қисмларини кўздан кечириш, профилактик, жорий ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек авария ҳолатларини бартараф этиш учун дарҳол киришга рухсат бериш;
бошқарув ташкилоти билан ўзига тегишли бинони реконструкция қилиш, тархини қайта тузиш, қайта жиҳозлаш ишлари бўйича келишиш;
ҳақиқий турган жойи ўзгаргани ва боғланиш ҳақидаги маълумотларни бериш;
бинонинг Нотурар мулкдорига берилгани, шунингдек Нотурар шартномасига кўра умумий харажатларда иштирок этиш мажбуриятларини берган-бермаганлиги ҳақида 10 кун муддатда Бошқарув ташкилотини хабардор қилиш;
умумий мулкка ёки бошқа Нотурарлар мулкига, шунингдек Бошқарув ташкилот мулкига ўзи, Нотурар ёки бинони Нотурар шартномасига ёхуд бошқа асосларга мувофиқ эгаллаб турган Нотурар мулкдори ёки бошқа шахслар томонидан етказилган зарарни ўз ҳисобидан бартараф этиш;
мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мулкни сотиш пайтида қонунчиликда белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда Бошқарув ташкилоти ва ўзининг Бошқарув ташкилоти олдидаги мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни харидорга тақдим этиш;
Бошқарув ташкилотни бинога эгалик қилиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтаётгани ҳақида хабардор қилиш ва янги ижарачи ҳақида маълумот бериш.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish