www.arxiv.uz
Режа:
Хусусий капитал таҳлилининг мазмуни, вазифалари ва манбаалари
Хусусий капиталлар таркиби, ўзгариши ва динамикасини таҳлили
Хусусий капитални кўпайтириш омилларини аниқлаш
Хусусий капитал таҳлилининг мазмуни, вазифалари ва манбалари
Бухгалтерия хисоби фанидан маълумки корхона, ташкилот ва фирмаларни молиявий маблағлар билан таъминлаш манбаи бўлиб қуйидагилар хисобланади:
Ўз маблағлар манбаи;
қарз маблағлари.
Собиқ иттифоқ даврида эса бу маблағлар манбаига бюджетдан ажратмалар хам кирган. Лекин бозор иқтисодиётига ўтганимиздан кейин бу маблағлар манбаи бекор қилинган. Чунки бу манбанинг йўқ қилиниши Республикамиздаги боқимандалик тизимини тугатишни таъминлади.
Эндиликда эса юқорида санаб ўтганларимиз корхоналарни маблағлар билан таъминлаш манбаи бўлиб келмоқда.
Корхона, ташкилот ёки фирма очилиш даврида ўз маблағларини белгилаб олиши лозим. Бу иш амалга оширилгач эса маблағларни қайси манбаа хисобига қоплаш кераклигини кўриб ўтилади. Агарда корхонанинг ўз маблағлари етарли бўлса ўз маблағлар манбаи хисобига акс ҳолда эса қарз маблағлари хисобига қоплайди.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир корхона ўз молиявий эхтиёжларини ўзи мустақил қондириши мумкин. Ресурсларни таъминлаш манбаи бўлиб, унинг фойдаси, қиммат бахо қоғозларини сотишдан келган тушум, акционерларнинг пай ва бошқа тўловлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари хамда қонундан ташқари бўлмаган ҳолда кирим қилинган маблағлар киради. Бундай асосда киритилган маблағлар корхона ташкилотлар учун ҳусусий капитал деб қаралади.
Хусусий капитал хисоби бозор иқтисодиёти шароитида мухим ахамиятга эга бўлиб, у корхонанинг ўз қудратини даражасини қай даражада эканлигини билдиради. Бундай тарафларни эътиборга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 6- сессиясида қабул қилинган «Бухгалтерия хисоби тўғрисида қонун»да хам ҳусусий капитал хисобига катта эътибор берилган. Унинг 16- моддасига кўра молиявий хисоботлар таркибида 5- шакл «Хусусий капитал тўғрисида хисобот» деб номланиб, бу форма ҳар йили бошқа хисоботларга қўшилган ҳолда юқори органларга топширилиши лозим.
Хусусий капитал таҳлилининг вазифалари бўлиб, куйидагилар хисобланади:
Хусусий капиталлардан самарали фойдаланганликка бахо бериш;
Хусусий капиталда мавжуд бўлган имкониятларни аниқлаш;
Унинг ўзгаришига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва ҳакозолар киради.
Хусусий капитал таҳлилини олиб боришда ахбарот манбаи бўлиб, «Бухгалтерия баланси»нинг пассив 1- бўлими ва «Хусусий капитал харакати тўғрисида хисобот» формалари киради. Бу хужжат шаклларидан фойдаланган ҳолда биз таҳлил ишларини олиб борамиз. Мазкур мавзунинг хисоби 12- «Журнал ордери» да юритилиб, ушбу хужжат формаси хам манбаалар сифатида кўрилиши мумкин.
2. Хусусий капиталлар таркиби, ўзгариши ва динамикасини таҳлили
Хусусий капитал хисоби ўз ичига бир қанча кўрсаткичларни олиб, улар қуйидаги тартибда ташкил этилади:
Устав капитали;
қўшилган капитал;
Резерв капитали;
Тақсимланмаган фойда;
Хусусий капитал билан қопланмаган зарар.
Корхонанинг устав капитали ўз маблағлар манбаининг асосини ташкил этади. Устав капитали таъсисчилар томонидан қўйилган пай тўловларини, акцияларининг номинал қийматини ўзида сақлайди. Унинг хисоби эса хукумат қарорлари ва таъсисчиларнинг йиғинида қабул қилинган қарорлар асосида юритилиб борилади.
Давлат ташкилотларида устав капитали давлат бюджети томонидан ажратилган мулкни кўрсатади. Мулкнинг келиши вақтига эса бу сумма устав капиталида кўрсатилади.
қўшилган капитал хисоби 85.2- субсчётида юритилиб, унда:
Сотилган акцияларнинг номинал қиймати ва сотиш қийматидаги тафовутлар суммаси;
Асосий фондларни қайта бахолаш натижасида пайдо бўлган фарқ суммаси
кўрсатилади.
Корхоналар амалда қўлланилаётган қонунларга кўра ҳар йили эришган фойдасидан резервлар ташкил этишлари мумкин. Унга ҳар йили уставда кўрсатилган тартибда маблағ чегирилиб борилади.
Ташкил этилган фонд эса қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
Кўрилган зарарларни қоплаш учун;
Корхона хисобот йилида фойда олмаган бўлса имтиёзли акциялар учун дивидент бериш;
Бошқа тўловларни амалга ошириш учун.
Тақсимланмаган фойда бу корхонанинг хисобида турган соф фойдасини кўрсатади. У хам ҳусусий капитал таркибига кирувчи энг асосий кўрсаткичлардан саналади. Лекин фаолият юритувчи корхоналар ҳар сафар хам фойда билан чиқмаслиги мумкин. Бу ҳолда унинг зарари ҳусусий капитал билан қопланмаган зарар деб юритилади. Мазкур иккала қиймат хам 87- «Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» счётида юритилиб, уларнинг фарқи ишоралари орқали аниқланиб олинади.
Молиявий таҳлилни олиб боришда коэфицентлар усули энг илғор методлардан хисобланиб, бизнинг ўрганаётган мавзуимизни хам уларсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Ривожланган мамлакатлар амалиётида турли хил молиявий коэфиценлар ўрганилади ва уларни шартли равишда тўртта катта гурухларга ажратилади:
Рентабеллик коэфицентлари;
Ликвидлик коэфицентлари;
Тўлов қобилияти коэфицентлари;
Бозор индикаторлари.
Бу кўрсаткичлар хам ўз таркибига бир қанча коэфицентларни олади:
Демак биринчи кўрсаткич таркибига:
Хусусий капитал рентабеллиги;
Корхонанинг жами инвестициялар рентабеллиги;
Леверидж;
Сотиш рентабеллиги.
Ликвидлик коэфицентларига:
а. Тез ликвидланадиган коэфицентлар;
б. Дебеторлик қарзларини айланиш коэфиценти;
в. Ишлаб чиқариш захираларини айланиши коэфиценти;
г. қийин ликвидланиш коэфиценти.
Тўлов қобилиятини изохловчи коэфицентларга қуйидагилар киради:
қарз ва ҳусусий капитал нисбати коэфиценти;
Хусусий капиталнинг жами мулкда тутган улуши коэффициенти;
қарз маблағларининг жами активларда тутган улуши коэффициенти.
Бозор индикаторларига эса бозор қиймати ва бухгалтерия хисобида акс этган бахо (номинал қиймат, таннарх) орасидаги фарқ суммалари ўрганилади.
Бу коэффицентлар ичида бизнинг мавзуга талуқли бўлган коэфицентлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагича аниқланади:
Хусусий капитал рентабеллиги. Бу рентабеллик тури ҳар бир сўмлик ҳусусий капиталимиз хисобига тўғри келган соф фойда қиймати ўрганилади. Бунинг учун,
Соф фойда
Хусусий капиталнинг йиллик ўртача қиймати
кўринишида хисоб- китоб ишларини бажаришимиз керак.
Хусусий капиталнинг ўртача йиллик қийматини топиш учун йил бошидаги ва йил охиридаги суммаларини йиғиндисини иккига бўлиб аниқлаймиз.
Жами инвестициялар рентабеллиги. Бу кўрсаткични аниқлашимиз учун,
Соф фойда ] (Кредитлар учун фоиз*фойда солигининг коректировка қилинган ставкаси) ]Резервлар учун ажратма.
Жами активларнинг ўртача қиймати каби хисоблашиш ишларини бажаришимиз лозим.
Бу ерда активларнинг ўртача қиймати жами маблағларнинг йил бошига ва йил охирига бўлган қийматини йиғиндисини иккига бўлган ҳолда топамиз. Бу ерда резервлар учун ажратма, кредит учун солиғлар ва фойда солиғининг коректировкаси соф фойда хисобидан бўлганлиги учун бу қийматларнинг йиғиндиси хисобот йилининг якуний молиявий натижаси сифатида келади.
Левердж. Бу ҳусусий капиталнинг ўсган қисмини кўрсатиб, у қуйидагича аниқланади, яъни ҳусусий капитал рентабеллиги коэфиценти билан жами инвестициялар орасидаги фарқ коэфиценти олинади. Келиб чиққан натижа қанчалик юқори бўлса корхонанинг ҳусусий капиталини шунчалик ўсганлигини беради.
Бир акция учун даромадни хисобот йилида олинган фойдани чиқарилганг акциялар сонига бўлиш билан аниқланади.
қарз ва ҳусусий капитал ўртасидаги нисбат коэфиценти.
Бунда узоқ ва қисқа муддатли қарз маблағларини ўз маблағлари манбаига бўлиб топамиз. Бундай нисбатлар ҳар бир давр учун аниқланади.
Агарда хисобот йили бошидаги аниқланган коэфицент йил охирига нисбатдан катта бўлса А1>А2 у ҳолда корхонанинг тўлов қобилияти ошган бўлади. Акс ҳолда эса корхонанинг тўлов қобилияти пасайган бўлади.
Хусусий капиталнинг жами активларда тутган улуши коэфиценти.
Хусусий капитал қийматини
Жами маблағлар
Формуласи орқали топилади. Бу коэфицент қанчалик бирга яқинлашиб борса корхонанинг мустақиллиги шунчалик ошиб боради. Бизнинг республикамизда фаолият кўрсатаётган корхоналар бу коэфицентнинг камида 50% га эга бўлишлари лозим.
Хусусий капитални кўпайтириш омилларини аниқлаш
Хусусий капитал тахлили унинг таркибидан жой олган кўрсаткичлар хисобига ўзгариб боради. Хар бир таркибнинг ўзгариши хам ўз мазмунига кўра маълум кўрсаткичларни ўзгариши орқали амалга ошади.
Устав капитали;
Бу счёт хусусий (хиссадор) капиталининг қиймати, қиммат бахо қоғозларнинг эмиссияси ва жорий йил фойдаси ва зарари хисобига ўзгариши мумкин. Бу кўрсаткичлар «Хусусий капитал тўғрисида хисобот»нинг 020; 030 ва 060 сатрларида ўз аксини топади.
қўшилган капитал.
Бу счёт қуйидаги холларда ўзгариши мумкин:
Хусусий (хиссадор) капитали қийматининг ўзгариши;
Муомалага қўшимча акцияларнинг чиқарилишида;
Асосий воситаларни қайта бахоланишида;
Фойда ва зарарларни хисобига.
Резерв капитали хам юқорида келтирилган ўзгариш сабаблари хисобига амалга ошади. Фақатгина бу ўзгаришлар таркибига фойда хисобидан резервларга ажратилган суммалар, яни 5-хисобот шаклининг 050 сатри хам киради.
Тақсимланмаган фойда. Бу кўрсаткич корхонанинг хисобот йилида олган соф фойдаси, хиссадор капиталининг кўпайиш ёки камайиши, қиммат бахо қоғозлар эмиссияси, резерв учун ажратмалар хисобига ўзгариши мумкин.
Хусусий капитал билан қопланмаган зарар,
Хисобот даврида олинган зарар;
қиммат бахо қоғозлар эмиссияси;
Хиссадор капиталининг кўп ёки кам бўлиши
каби кўрсаткичлар хисобига ўзгариши мумкин.
Бу ўзгаришлар 5- шаклда хам яққол кўзга ташланиб туради ва у қуйидагича шаклга эга бўлади.
Хусусий капитал тўғрисида хисобот.
Do'stlaringiz bilan baham: |