Humoyun Humoyun Akbarov



Download 19,07 Kb.
Sana25.02.2022
Hajmi19,07 Kb.
#298524
Bog'liq
Humoyun Akbarov 9s. 23,24-dars


Humoyun (Humoyun Akbarov) 1964 yili tug‘ilgan. 1980-1985 yillar ToshDU (hozirgi Milliy universitet)ning o‘zbek filologiyasi fakultetida, 1997-1998 yillarda O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilishi akademiyasida tahsil olgan. Hozirga qadar shoirning “Unutilgan gul”, “Yurakdagi rangin kamalak”, “Dilxiroj”, “Ko‘nglim guli”, “Yoshlik bekati” kabi she’riy to‘plamlari chop etilgan.
Акбаров Ҳумоюн

Акбаров Ҳумоюнбек 1964 йил 31- январда Андижон вилояти Бўз туманидаги Бешгул қишлоғида туғилган. 1970-1980 йилларда шу ердаги 15-умумтаълим мактабида ўқиган. 1980-1985 йиллардан - Тошкент Миллий университетининг (аввалги ТошДУ) ўзбек филологияси факультетида таҳсил олган


Акбаров Ҳумоюнбек 1985 йилда олий ўқув юртини тамомлаганидан сўнг, 1985 йилдан 2011 йилга қадар халқ таълими тизимида фаолият кўрсатди. Ўтган 20 йилдан зиёд вақт давомида у Бўз Педагогика билим юртида ўқиттувчи (1985-1991), Республика Таълим марказида услубчи (1991-1993), Халқ таълими вазири ёрдамчиси (1993-1994), Андижон вилояти Бўз тумани халқ таълими бўлим мудири (1994-2003), Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бош бошқармаси бошлиғи (2003-2007), Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари (2007-2011) вазифаларида фаолият кўрсатди. Шунингдек, 2007-2011 йилларда Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Тарбия” журналида бош муҳаррир вазифасини бажарди.
Андижон вилояти Бўз тумани халқ таълими бўлим мудири вазифасида ишлаган вақтида мазкур туман фаолияти, иш тажрибалари икки марта Халқ таълими вазирлиги ҳайъат қарори билан оммалаштирилди. Туман халқ таълими бўлими барча йўналишлардаги фаолияти билан Республикада илғор ўринларни эгаллади. Жумладан, 1996 йил ўқувчилар билим самарадорлиги энг юқори даражага кўтарилганлиги Республика Тест маркази томонидан эътироф этилди, олий ўқув юртига кирган битирувчи синф ўқувчилари сони икки баробар ортди. Шунингдек, туманда Давлат таълим стандартларини амалга татбиқ этиш, Маънавий-маърифий тарбия ишларини такомиллаштириш мавзуларида республика кўргазмали семинарлари ташкил этилиб, иш тажрибалари республика бўйича оммалаштирилди.
Юқоридагиларни эътиборга олган холда Ҳ. Акбаров вазирлик томонидан 1997 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида ўқиш учун тавсия этилди ва у бу олий даргоҳнинг Халқаро алоқалар ва давлатлараро алоқалар факультетини 1998 йилда муваффақиятли якунлади.
2003 йил Ҳ. Акбаров Андижон вилояти Бўз туман халқ таълими бўлим мудири вазифасидан Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бўлими бошлиғи-бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимига таклиф этилди. Ўтган қисқа давр мобайнида Ҳ. Акбаров раҳбарлигида ўнлаб меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ўқувчи ёшлар тарбиясига оид “Тарбия” журнали таъсис этилди. Вазирлик тизимида маънавий-маърифий тарбия ишлари сезиларли равишда жонланди. Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олиш, ўқувчиларнинг ёзги дам олишларини ташкил этиш мазмун жиҳатдан қайта кўриб чиқилди, самарадорликка эришилди.
Ҳ. Акбаров томонидан тайёрланган, кейинги йиллар тажрибаси ўзида акс этган “Миллий ғоя – ўқувчи маънавиятининг асоси” методик тавсиялар ва меъёрий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқди ва нашр эттирди. Жумладан,
“Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида маънавий-маърифий тарбия концепцияси”, “Диний экстремизм ва терроризмга қарши тарғибот маркази низоми”, “Ота-оналар университети тўғрисида низом” каби давр талабида бўлган ўнлаб меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди, ўқувчи ёшлар тарбиясига оид “Тарбия” журналига асос солинди
Ҳумоюн Акбаров, шунингдек, мунтазам равишда бадиий ижод билан шуғулланади. Талабалик йилларидан республика оммавий ахборот воситаларида ўзининг шеърлари билан фаол иштирок этган. 1988 йилда Ёш ижодкорларнинг Дўрмондаги анжуманида ижоди ижобий баҳоланиб, чоп этишга тавсия қилинган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси.
Ҳозирга қадар шоирнинг 7 та китоби нашрдан чиқди. Жумладан, 1997 йилда “Юракдаги рангин камалак” китоби Ғафур Ғулом номидаги нашриётдан “Муаллифнинг биринчи китоби” туркумида Ёзувчилар уюшмаси томонидан чоп этилган. 1998 йил унинг “Унутилган гул”, 1999 йилда “Дилхирож”, 2005 йилда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона нашриётида “Кўнглим гули”, 2008 йилда “Ёшлик бекати”, 2010 йилда “Туйғулар рақси” (“Академнашр”), 2012 йилда “Интиҳосиз наволар” китоблари (“Муҳаррир” нашриёти) нашр қилинди ва адабий жамоатчиликда илиқ фикрлар уйғотди. Бу китоб ҳақида адабиётшунослар томонидан “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Туркистон”, “Ишонч”, “Моҳият”, “Маърифат” каби нашрларда қатор тақризлар ва ижобий фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Таржимон сифатида буюк инглиз шоири Перси Биши Шеллининг “Ғарб шамоли” китобини “Ўзбекистон” нашриётида, Александр Пушкиннинг “Тумор” китобини “Чўлпон” нашриётида чоп эттирди.
Бундан ташқари унинг таржимасида Антон Чеховнинг ўндан ортиқ ҳикоялари ва “Қора роҳиб” қиссаси, Сергей Гессен ва Лев Модзалевский тўплаган “Пушкин гурунглари” суҳбат жанридаги хотиралар “Жаҳон адабиёти” журнали ва қатор газеталарда босилди.
Жеймс Жойснинг “Донаси бир пенни” ва “Камер мусиқаси” шеърий тўпламларини инглиз тилидан таржима қилиб, “Жаҳон адабиёти” журнали ва “Китоб дунёси” газетасида эълон қилди.

Шунингдек, Ли Бо, Жон Мильтон, Ҳерман Ҳессе, Константин Бальмонт, Расул Ҳамзатов, Эфим Эткинд сингари жаҳон адабиёти намояндалари асарларини таржима қилган.


Публицист сифатида ёзган “Қуёш ҳузурига йўл олган карвон” эсселар тўплами юртимиз бўйлаб саёҳат тарзида ёзилиб, унда Ватан тарихи ва муқаддас манзиллар ҳамда тарихий сиймолар, фидойи замондошлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Бу йил унинг илк ҳикоялари “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Маърифат” газеталарида чоп этилди.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги Маънавий ва ахлоқий тарбия бошқармасининг масъул ходими сифатида вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган ижодкор ўқитувчи ва ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида Ўзбекистон Ёзувчилари Уюшмаси билан ҳамкорликда ҳар йили ўтказиб келинаётган “Нафосат” ижодкор ўқувчилар республика учрашуви ҳамда Ижодкор ўқитувчилар анжуманини ташкил этилишида ҳам Ҳумоюннинг катта ҳиссаси бор.
Шунингдек, Ҳумоюн Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари – таниқли ёзувчи ва шоирлар билан биргаликда республикамизнинг турли вилоятларида ўтказилган адабий учрашувларда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Бу борада Самарқанд, Шаҳрисабз, Қарши, Тошкент каби республикамизнинг барча шаҳарларида ўтказилган шеърият кечаларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Айни вақтда Ҳ. Акбаров “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг назм ва наср бўлими бошлиғи.



Download 19,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish