Хулоса чиқаришнинг тузилиши



Download 0,53 Mb.
bet14/26
Sana23.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#166659
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26
Bog'liq
1413384233 59526

Системанинг тўлалиги эса, унинг ўзида мантиқ қонунларини мужаассамлантирган ҳар бир формулани (теоремани) исботлаш учун етарли мантиқий воситаларга эгалигини англатади.
Аксиоматик система тарзида қурилган мулоҳазалар мантиғи тилга оид қисм билан бир қаторда ўз ичига системада аксиомалар функциясини бажарувчи айнан чин формулаларни ҳам олади. Бошқа барча формулалар, улар фақат система аксоималаридан келиб чиқсагина ёки таъриф ёрдамида киритилсагина, қабул қилинади.
Мулоҳазалар мантиғини аксиоматик система тарзида қуришда турли хил аксиомалар ва бошланғич мантиқий символлардан фойдаланиш мумкин. Аксиоматик системалар бир-биридан қанчалик фарқ қилмасин, охир-оқибатда дедуктив нуқтаи назардан эквивалентдирлар. Бошқача айтганда, бир системага мансуб ҳар қандай теорема, бошқа системанинг ҳам теоремаси бўла олади.

Предикатлар мантиғи

Предикатлар мантиғи муҳокама юритиш жараёнларини мулоҳазаларнинг ички структурасидан келиб чиқиб таҳлил қиладиган мантиқий системадир. У мулоҳазалар мантиғини ўз ичига олади. Предикатлар мантиғи тили мулоҳазалар мантиғи тилиги қўшимча симворллар киритиш ёрдамида ҳосил қилинади.3
Предикатлар мантиғига тегишли семиотик категориялардан фойдаланиб турли хил ифодалар ҳосил қилиш мумкин. Масалан, хР (х) ифодаси (у қуйидагича ўқилади: «х Р хоссасиги эга деган фикр барча х га тегишлидир») ихтиёрий мулоҳаза схемаси бўлиб, у «Бирорта синфга мансуб барча предметлар Р хоссасига эга», деган маънони англатади. х Р (х) ифодаси (у қуйидагича ўқилади: «Р хоссасига эга бўлган х предмети мавжуд») ҳам ихтиёрий мулоҳаза схемаси бўлиб, у «Шундай предмет (ҳеч бўлмаганда битта) мавжудки, у Р хоссасига эга», деган маънони беради. ху R (х, у) ифодаси эса, юқоридагилар сингари ихтиёрий мулоҳаза схемаси бўлиб, «Ҳар қандай х предмети қандайдир у билан R муносабатида бўлади» (қисқача: «Ҳар қандай х учун у мавжуд: R х ва у га оид»), деб ўқилади. Бошқа предикатга ажралмайдиган предикат элементар предикат деб аталади. Предикатга умумийлик ёки мавжудлик кванторини қўшиб ёзиш квантор билан боғлаш амали деб аталади.
Квантор билан боғлаш амали предикатдан мулоҳазани ҳосил қилиш усулларидан бири ҳисобланади. Бошқа бир усули-ўзгарувчининг ўрнига ном қўйишдан иборат.
Номни ўзгартирувчи ўрнига тўғри қўйиш натижаси чин ифодалардан фақат чин ифодаларнинг келиб чиқиши билан характерланади. Масалан, х ўрнига «олим», у «ўрнига-фаннинг бирорта соҳаси», R ўрнига «фаолият кўрсатиш» номларини қўйсак, «Ҳар бир олим фанинг бирорта соҳасида фаолият кўрсатади», деган чин мулоҳаза ҳосил бўлади.
Биринчи даражали предикатлар мантиғи учун қуйидаги қоидалар характерлидир:

  1. Ўзгарувчи ўрнига қўйилаётган ифодалар ўзгарувчи х аниқланган предметлар соҳасига тегиши бўлиши керак;

  2. Х ўзгарувчи ўрнига фақат у бўш бўлгандагина ном (ёки индивидуал ўзгарувчи) қўйиш мумкин;

  3. Агар муайян ифодадаги х ўрнига ном қўйсак, уни ана шу ифодадаги бошқа барча х лар ўрнига қўйиш зарур;

  4. Ўрнига ном қўйиш натижасида ҳеч бир эркин ўзгарувчи боғланиб қолмаслиги керак.

Предикатлар мантиғининг асосий қоидалари қаторига мулоҳазалар мантиғи бўйича хулоса чиқариш қоидалари, шунингдек кванторларни киритиш ва чиқариш қоидалари ҳам киради. Бу қоидаларга риоя қилинганда чин хулосалар чиқади.


Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish