Аммо неолиберал йўналиш ҳаракатида америка монетаризми мустақил кейинчалик илғорлик позицияларни фақат 50-йиллар оҳири - 60-йиллар бошида эгаллади.
Кейнсчиликка муқобил равишда АҚШда неолиберализмнинг Чикаго мактаби вужудга келди, унинг монитар (пул билан боғлиқ) ғоялари Чикаго университетида 20 йиллар пайдо бўлди
- Аммо неолиберал йўналиш ҳаракатида америка монетаризми мустақил кейинчалик илғорлик позицияларни фақат 50-йиллар оҳири - 60-йиллар бошида эгаллади.
Бунда М.Фридмен (1912) нашрлари муҳим аҳамият касб этди (1976 йилги иқтисодиёт бўйича Новбель мукофоти лауреати). Фридмен ва унинг сафдошлари Кейнснинг пулсиз омиллари (масалан, инвестициялар) ўрнига айнан пулли омилларни афзал кўрдилар.
1958 йил А.У.Филлипснинг эмпирик эгри чизиғи пайдо бўлиши билан пул ҳисобидаги иш ҳақининг йиллик фоиз ўзгариши ва ишсизлик даражаси (ҳиссаси) ўртасидаги боғланиш аниқланди. Бунда 1861-1913 йиллар Англиядаги реал маълумотлардан фойдаланилган
Иқтисодий таълимотлардаги институционализм йўналиши АҚШда ХХ асрнинг 20-30 йилларида кенг тарқалди, аммо у анча олдин, XIX асрнинг оҳирларида вужудга келган (Т.Вебленннинг 1899 йиллар чиққан «Бекорчи синфлар назарияси» асари билан боғлиқ).
Бу йўналиш номи лотинча «instituto» - урф-одат, кўрсатма, муассаса сўзидан олинган ва капитализмнинг империализм босқичига ўтиши билан боғлиқ равишда рўй берди (саноат ва молия монополиялари, корхоналарнинг йириклашуви ва бошқалар), чунки бу давр ривожланиши эркин рақобатга асосланган аввалги давр таълимотлари билан изоҳлаш мумкин бўлмай қолди.
Бу тушунча тагида ижтимоий ҳодисалар, масалан, оила, давлат, монополия, касаба уюшмалари ва бошқа муассасалар ётади, яъни жамоат руҳининг намоён бўлиши, юриш-туриш ва ўйлаш усулини халқнинг маълум гуруҳлари учун одатий, анъанавий, шунингдек ҳуқуқий, аҳлоқий ва бошқа кўринишларини ўз ичига олади.
Бу йўналиш мафкурачиларининг фикрича, иқтисодий категориялар бўлган хусусий мулк, солиқ, пул, кредит, фойда, савдо ва бошқалар жамият руҳининг пайдо бўлиш шаклидир. Демак, улар объектив иқтисодий қонунларнинг мавжудлигини тўла тан олмайдилар ва жамоат руҳиятининг эволюциясини таҳлил этадилар.
Бу янги йўналишнинг тадқиқот предмети сифатида ижтимоий-иқтисодий, шу билан бирга ноиқтисодий муаммоларни таҳлил этиш илгари сурилади.
тадқиқот объектлари, яъни институтлар биринчи ёки иккинчи даражали деб қаралмайди ва бир-бирига қарама-қарши қўйилмайди.
Неоклассиклар бозор иқтисодиётини ўзини-ўзи бошқара оладиган (А.Смит фикри) система деб қарайдилар
Институционализм тарафдорлари иқтисодиёт ривожлинишининг ҳаракатлантирувчи кучлари моддий омиллар билан бирга тарихий контекстда қараладиган маънавий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа омилларга ҳам боғлиқдир деб ўйлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |