1.5. Телекоммуникация тўғрисидаги қонун
1999 йил 20 август куни Ўзбекистон республикаси Олий мажлисида «Телекоммуникациялар» тўғрисидаги қонунни қабул қилинди. Бу қонун 28 моддадан иборатдир. Унда қуйидаги асосий тушунчалар келитирилган: - Телекоммуникациялар - сигналлар, белгилар, матнлар, тасвирлар, товушлар, ёки ахборотнинг бошқа турларини ўтказгичи, радио, оптик ёки бошқа электромагнит тизимлардан фойдаланган ҳолда узатиш, қабул қили шва қайта ишлаш тушунилади:
-Телекоммуникациялар тармоғи - узатишларининг бир ёки бир неча турини телефон, телеграф, факсималь турларини, маълумотлар узатиш ва хужжатни хабарларнинг бошқа турларини, телевизион ва радио эшиттириш дастурларини трансляция қилишини таъминловчи телекоммуникация воситаларининг мажмуи;
- Телекоммуникация воситалари - электро магнит ёки оптик
сигналларни ҳосил қилиш, узатиш, қабул қилиш, қайта ишлаш, коммутация
қилиш ҳамда уларни бошқариш имкониятини берувчи техник қурилмалар,
асбобо ускуналар, иншоотлар ва тизимлар;
- Телекоммуникация иншоотлари - телекоммуникация тармоқлари ва
воситаларининг ишлаши ҳамда улардан фойдаланишни таъминловчи
бинолар, қурилмалар, телекоммуникация линиялари мосламалар, таянчлар,
мачталар ва бошқа иншоотлар;
- Охирги (терминал) асбоб - ускуналар - телекоммуникация
тармоқлари билан ҳамкорлик қилувчи ҳолда ҳамда телекоммуникациялар
тармоқлари орқали узатиладиган ёки қабул қиладиган сигналларни ҳосил
қилиш, ўзгартириш, қайта ишлашга мўлжалланган фойдаланувчиларнинг
техник воситалар (телефон, факсимал, радио-телеприемниклар ва бошқа
қурилмалар);
Тармоқлараро уланишлар - телекоммуникация тармоқларининг ўзаро технологик ҳамкорлиги бўлиб, у турли телекоммуникациялар операторларининг фойдаланувчилар ўртасида ахборотни узатиш ва қабул қилишни таъминлайди;
Телекоммуникациялар оператори - мулк хуқуқи ёки бошқа ашьёвий ҳуқуқ асосида телекоммуникациялар тармоғига эга бўлган, унинг ишлаши, ривожланишини таъминловчи ва телекоммуникация хизматлари кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс;
- Телекоммуникация хизматлари провайдери фойдаланувчиларга
операторлар тармоғи орқали тижорат асосида телекоммуникация
хизматларини кўрсатувчи юридик ёки жисмоний шахс;
- Телекоммуникациялар хизматлари - оператор ва провайдернинг
сигналлар ҳамда бошқа ахборот турларини телекоммуникация тармоқлари
орқали қабул қилиш, узатиш, қайта ишлашга доир фаолият махсулоти;
-Телекоммуникациялар хизматидаги фойдаланувчи-
телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчиси хисобланган юридик ёки жисмоний шахс;
Универсал хизматлар - умумий фойдаланувчидаги телекоммуникация тармоқлари барча фойдаланувчиларга кўрсатиладиган белгиланган сифатдаги мажбурий хизматлар тўплами (фойдаланувчиларнинг бу тармоқдан фойдаланишини таъминлаш, маҳаллий, шахарлараро, ва ҳалқаро телефон сўзлашувлари, телеграммалар жўнатиш ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |