Кўчирма ва ўзлаштирма гап
Ўзгаларнинг ўзгаришсиз, айнан берилган гапи кўчирма гап дейилади. Кўчирма гап муаллиф гапи билан қўлланилиши мумкин. Кўчирма гаплар, сўзлашувда ҳамда бадиий услубда кўп учрайди. Муаллиф гапининг кесими: деди, деб сўради, жавоб берди, гапирди, сўзлади, айтди каби феъллар билан ифодаланади: «Саёҳатга бугун борамиз», - деди ўқитувчи.
Кўчирма гапда тиниш белгиларнинг қўлланилиши қуйидагича.
1. Кўчирма гап қўштирноқ ичига олиниб, бош ҳарф билан ёзилади.
2. Кўчирма гап муаллиф гапидан олдин келса, кўчирма гапдан сўнг вергул ва тире қўйилади: «Дарс тугагач, уйга кел», -деди онам.
3. Кўчирма гап муаллиф гапидан кейин келса, муаллиф гапидан кейин икки нуқта қўйилади:
Болалар сўради: «Эртага саёҳатга борамизми?».
4. Муаллиф гапи кўчирма гапнинг орасида келса, муаллиф гапининг ҳар икки томонидан вергул ва тире қўйилади: «Ўзингиз ким бўласиз», - деди акаси. – Мен буни билишим керак.
Ўзлаштирма гап. Шакли ўзгартирилиб, мазмуни ўзгартирилмай берилган ўзгаларнинг гапи ўзлаштирма гап дейилади.
Ўзлаштирма гапнинг кесимида айтди, гапирди, сўради сўзлари бўлади.
Сўроқ, буйруқ мазмунидаги кўчирма гаплар ўзлаштирма гапга айлантирилганда дарак гап шаклида бўлади.
«Бу китобни ўқидингми?», -деди ўқитувчи (кўчирма гап). Ўқитувчи ундан китобни ўқиганлигини сўради. (ўзлаштирма гап).
Ундов гап, атов гап, риторик сўроқ гап, кириш сўзли гапларни ўзлаштирма гапга айлантириб бўлмайди. Бундай гаплар ўзлаштирма гапга айлантирилса таркибидаги айрим қисмлар тушиб қолади.
Баъзан бирор матндан фикрлар айнан кўчириб олинади. Бундай кўчирма цитата дейилади. Масалан: Маърифат арабча «арафа» сўзидан олинган, унинг маъноси «билмоқ»дир. (Боқижон Тўхлиев. «Ўзбек адабиёти» Тошкент, 2000, 9-синф, 89-бет)
Пунктуация
Тиниш белгиларининг ишлатилиши ҳақидаги қоидалар йиғиндиси пунктуация дейилади.
Ўзбек тилида асосий тиниш белгилар 10 та: нуқта (.), сўроқ белгиси (?), ундов белгиси (!), вергул (,), икки нуқта (:), нуқтали вергул (;), кўп нуқта (…), тире ( - ), қавс ( () ), қўштирноқ («»).
Тиниш белгиларининг қўлланилиши қуйидагича:
1. Фикр тугулланган бўлса, унинг мазмунига қараб нуқта, сўроқ, ундов белгилари ва уч нуқта қўйилади.
2. Тугалланмаган ёки изоҳ талаб қиладиган фикрлардан кейин уч нуқта қўйилади. Масалан, Кўклам қуёшидан кўкарган қирлар, кўм-кўк… Агар бундай гап сўроқ гап бўлса сўроқ белгиси ва икки нуқта, ҳис-ҳаяжон гап бўлса ундов белгиси ва икки нуқта қўйилади. Мен етим ўсганман, оҳ, у етимлик!.. (/./улом).
Турли ҳис-ҳаяжон ифодаланган гапларда тиниш белгилар:
1. Гапда сўроқ ва ҳис-ҳаяжон маъноси бўлса, сўроқ ва ундов белгиси қўйилади: Гапирсангиз-си, нима бўлди?!
2. Ҳис-ҳаяжон ва сўроқ мўъноси бўлса ундов ва сўроқ белгиси қўйилади: Эҳ қандай чиройли сўлим жойлар-а?!
3. Кучли ҳис-ҳаяжон бўлса ундов белгиси икки марта қўйилади: Бу қандай бедодлик, бу қандай зулм!! (У.)
Do'stlaringiz bilan baham: |