8 Бакалаврлар тайёрлаш сифатини баҳолаш
8.1 Олий таълим муассасаси тайёргарликнинг кафолатли сифатини, жумладан:
- иш берувчилар вакилларини жалб қилиш билан битирувчиларнинг тайёргарлик сифатини таъминлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;
- таълим дастурлари вақт-вақти билан тақризлаш, мониторинги;
- таълим олувчиларнинг билим ва малакалари даражасини, битирувчиларнинг компетенцияларини баҳолашнинг объектив жараёнини ишлаб чиқиш;
- ўқитувчилар таркиби компетентлигини таъминлаш;
- фаолиятни (стратегияни) келиштирилган мезонлар бўйича баҳолаш учун мунтазам таҳлиллар ва бошқа таълим муассасалари билан иш берувчилар вакилларини жалб қилган ҳолда таққослаш йўли билан таъминлаши лозим.
8.2 Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат:
ички назорат – олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назорат рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |