113
Аллоҳга истиғфор айтсин! Кимнинг ризқи кечикса, “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ”ни кўп айтсин”
(Табароний ривояти. Ҳадис санади заиф).
7. Садақа бериш, силаи раҳм қилиш.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
“Ризқи кенг бўлиши, ажали кечиктирилиши (яъни, умри узоқ бўлиши) кимни хурсанд қилса, қариндошлик
алоқаларини боғласин!” деганларини эшитганман” (Бухорий, Аҳмад ривояти).
8. Ёлғондан тийилиш, рост гапириш, омонатдор бўлиш.
Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва
саллам
шундай деганлар: “Сотувчи билан харидор магар (келишув жойидан) йироқлашмаса, (савдони бузиш)
ихтиѐри ўзларида (бўлади). Агар улар (молнинг сифатини, баҳосини айтишда) тўғри гапирса, (молидаги
нуқсон-камчиликни рўй-рост) баѐн этса, иккисига савдода барака берилади. Агар (маҳсулот камчилигини)
беркитса, алдаса, иккиси савдосидан барака кетади” (Бухорий, Муслим ривояти).
Бир ривоятда: “Омонатдорлик ризқни, хиѐнат эса камбағалликни жалб қилади”, дейилган (Қузоий
“Муснадуш шиҳоб”да Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ҳасан санад билан ривоят қилган).
9. Тунда Воқеа сурасини ўқиш.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Ким ҳар
кеча Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор камбағалликка дучор бўлмайди” (Абу Яъло, Байҳақий ривояти).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:
“Воқеа сураси бойлик (келтирувчи) сурадир. Уни ўқинг, фарзандларингизга ўргатинг” (Ибн Мардавайҳ
ривояти).
10. Тонгда Ёсин сурасини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким кун аввалида Ёсин сурасини ўқиса, ҳожатлари раво
этилади”, деб айтганлар (Доримий заиф санад билан ривоят қилган).
Кимда-ким тонг отганида Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради. Бундан
ташқари Қуръонни ўн марта хатм қилиш
савобини олади, барча ҳожатлари раво этилади.
Демак, бошига ташвиш тушган, оғир аҳволда қолган киши Ёсин сурасини ўқиса, Аллоҳ унга нажот
беради, мурод-мақсадига етади.
Аслида ҳар хил бидъат-хурофотлар ўрнига Аллоҳ ва Расули буюрган ишлар қилинса, мушкуллар
арийди, қийинчилик бартараф этилади. Бидъатлар ҳеч қандай фойда бермайди. Қолаверса, хурофий одатлар
анча-мунча сарф-харажат талаб қилади. Бу ҳам етмаганидек, банда ирим-сиримлар туфайли гуноҳга ботади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деган: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача куни
енгил ўтади. Ким уни тун аввалида ўқиса, тонггача туни енгил ўтади” (Доримий ҳасан санад билан ривоят
қилган).
Биз мўмин-мусулмонларга фақат
охират саодати эмас, дунѐда ҳам муваффақият қозониш йўллари
ўргатилган. Буни мана шу ривоят мисолида кўриш мумкин.
Яҳѐ ибн Абу Касир айтади: “Ким тонг отганда Ёсин сурасини ўқиса, кечгача хурсандчиликда бўлади.
Ким уни кеч кирганда ўқиса, тонг отгунча хурсандчиликда бўлади. Буни тажрибада синаган одам бизга
хабар қилишича, Ёсин сураси Қуръоннинг қалбидир” (Ибн Зурайс ривояти).
11. Иш юришмаслигига, бўлар-бўлмасга асабийлашиш, дангасалик, уйқучилик, масъулият ҳиси
йўқолишига кўз тегиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бу муаммо шаръий дам солиш билан ҳал этилади.
“Фотиҳа”, “Оятул курсий”, “Ихлос”, “Фалақ”, “Нос”
суралари билан дам солинса, мазкур суралар доим
ўқиб юрилса, Аллоҳнинг изни билан наф беради.
Do'stlaringiz bilan baham: