Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси



Download 26,09 Mb.
bet198/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Юқори мустаҳкам чўян - унинг суюқ ҳолатида 1% гача магний ва церия аралашмаси қўшилади. Кўп ҳолларда пўлат ўрнига ишлатса бўлади (машина қисмлари). Маркаси ВЧ800-2 деганда: ВЧ - высокопрочный чугун; 800 300 – чўзилишдаги мустаҳкамлиги, кг/см2 да; 2 чўзилиши, %да.
Вермикулит графитли чўян (ЧВГ) - энг замонавий юпқа ва мураккаб шаклдаги қисмлар тайёрлашда ишлатилади, мустаҳкам, иссиққа чидамли. ЧВГ 400-4 маркада чиқазилади.
Оддий қуйма чўян таркибида 1,25-4,25% кремний, 3-3,5% углерод, 0,5-1% марганец ва 0,3% гача фосфор бор.
Қурилишда ишлатиладиган темирларнинг (пўлат, чўян ва ҳ.к.) хоссалари махсус тажрибахонада механик ва технологик усуллар воситасида аниқланади.
Темир ашёларидан қурилишда асосан углеродли ёки бошқа темир эритмалари (никель, хром ва ҳ.к) қўшилган қора чўян ва пўлат ишлатилади. Шунингдек, рангли металлардан алюмин ва унинг эритмалар қурилишда кенг тарқалган. Темирнинг механик хоссаларига унинг чўзилишдаги мустаҳкамлик ва оқувчанлик чегараси, чўзилувчанлиги, қаттиқлиги, зарбдаги қайишқоқлиги; технологик хоссаларига эса оқувчанлиги; пайвандланиши, болғаланувчанлиги, электр токини ўтказувчанлиги, магнитланиши ва ҳ.к. лар киради.
Темирларнинг эриш ҳарорати 2320С дан (қалай) 33900С гача (вольфрам) бўлиши мумкин. Агар темир эритмасига бошқа элементлар қўшилса, уларни эриш ҳарорати ўзгаради. Масалан, тоза темир 15390С да эриса, унга қўшилган углерод (4,3 %) бўлса, унинг эриш ҳароратини 11300С гача туширади.
Пўлатнинг эскириши деганда уни узоқ муддатда оддий хона ҳароратида ва ундан юқори муҳитда сақланганда хоссасини ўзгаришини тушунмоқ керак. Аксарият пўлатнинг эскиришини 70-200 йиллардан кейин, кўприк конструкцияларида кузатиш мумкин. Пўлат эритмасига легировчи қўшилмалардан алюмин, ванадий, титан, хром ва шу сингари моддалар қўшилса унинг эскиришига қаршилиги ошади.
Пўлатни қиздириб қайта ишлаганда унинг зичлиги ошади, физик-механик хоссалари яхшиланади. Пўлатни қиздириб кейин совитганда, унинг микро- ва макро тузилиши кескин ўзгаради. Пўлатни қўйидаги усуллар билан қайта ишлаш мумкин: чиниқтириш, ёғда бўшатиш, юмшатиш, нормал холатга келтириш. Пўлатни чиниқтирганда уни энг юқори критик холатгача қиздириб ёки энг қуйи критик холатдан 30-500С га кўтариб зудлик билан сувда, ёғда ёки бошқа муҳитда совитилади. Пўлатнинг қаттиқлигини оширишда асосан чиниқтириш усули қўлланилади. Агар пўлатнинг юза қатламини қаттиқлигини ошириш керак бўлса, пўлат буюмларнинг юзаси юқори частотали ток билан қиздирилади ва тез суръатда совитилади.
Пўлатни нормал холатга келтиришда асосан юмшатиш усули ишлатилади. Фақат фарқи охирги совитишни ўчоқда эмас, очиқ ҳавода олиб борилади. Натижада, пўлатнинг тузилиши майда донали ва бир жинсли бўлади, мустаҳкамлиги, қаттиқлиги ошади, пластиклиги эса камаяди. Пўлат буюмнинг ички қисмини пластиклигини сақлаган холда юза қатламини (1,5-2 мм) қаттиқлигини ошириш керак бўлса, уни 850-9000С гача махсус муҳитда қиздириб юзаси углерод билан тўйинтирилади. Натижада, пўлат юзаси цементация қилинган бўлади. Цементация қатламининг мустаҳкамлигини ошириш учун уни яна чиниқтириш ва юмшатиш керак бўлади.
Пўлат иссиқ ва совуқ холатда эзилади. Углеродли пўлат айланувчан ғўлалар орасида эзилганда, унинг ҳарорати 800-1200оС дан кам бўлмаслиги керак. Пўлатнинг ҳар хил турларидан узун конструкциялар тайёрланади ва улар пайвандланган ёки парчинлаб уланган конструкцияларнинг бир бўлаги сифатида ташқи кучлар таъсирида бўлади.



Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish