Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги ўзбекистон республикаси


Рангли бетон олиш учун цементни танлаш



Download 26,09 Mb.
bet194/210
Sana27.06.2022
Hajmi26,09 Mb.
#708919
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   210
Bog'liq
Пардозбоп ашёлар 31.10.2020

Рангли бетон олиш учун цементни танлаш.
Умуман, рангли бетон олишда барча турдаги цементларни ишлатиш мумкин. Бунда, шуни ҳисобга олиш керакки цементнинг бошланғич ранги рангли бетоннинг ранг тусига катта таъсир кўрсатади. Портландцементнинг кулрангда бўлганлиги, бетон рангининг тўйинганлик кўрсаткичини камайтиради. Шунинг учун очиқ рангдаги бетон олиш учун оқ цемент ишлатиш тавсия қилинади.
Оқ пигментни ишлатиш натижасида бўёқ рангининг тозалиги ва тўйинганлигига эришилади. Бетонга билан ранг беришда пигмент цемент заррачаларини қоплаб олади. Бунда ташқи омилларнинг таъсири натижасида унинг туси ўзгариши мумкин. Бу ҳолат тўлдирувчи рангига ҳам боғлиқ. У цемент рангига қанчалик яқин бўлса, унинг ўзгариши шунча кам бўлади. Демак, бетон ранги нафақат пигментга, балки цементнинг рангига (оқ, кулранг) ҳам боғлиқ равишда ўзгариб борар экан.
Шунинг учун олдин намуналар тайёрлаб текшириб кўриш керак. Баъзи ҳолларда қуйма бетон қоришмаси ёки сувоқ қоришмасига пигментнинг қўшилиши унинг ёрилишга чидамлилигини камайтиради. Бу асосан пигментнинг юқори нам ютувчанлик хусусиятига боғлиқ. Бунда, пигмент кукуни цемент қотиши учун талаб этиладиган намликни тортиб олиши натижасида шишади ва гидратация жараёнига тўсқинлик қилади. Бундай ҳолатларда пластификатор ёки кимёвий қўшилмалар ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
Бетон учун мўлжалланган пигмент цемент билан реакцияга киришмаслиги керак. Бетонга пигмент қўшганда фақат цемент заррачалари ранг билан қопланади. Бунда, цементнинг оғирлигига қараб пигмент қўшилади. Шунинг учун ҳам оқ цемент ишлатилганда бетоннинг ранги анча очилади, ранг туси тўйинади.
Бетон, гипс, полимерлар учун пигмент ва бўёвчи ашёлар Хитой, Англия, Германия, Россия, Украина ва Чехияда ишлаб чиқарилади.
Пигментлар ва бўёқлар 25 кг қопларда қадоқланади. Ҳозирги кунда истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 500 гр. 1 кг. ва 2 кг қадоқланган пигментлар ҳам чиқарилмоқда.
Пигментнинг ранги ва бўяш самараси. Пигментнинг ранг бериш тезлиги қуйидаги омилларга боғлиқ:
1.Пигментнинг ранг бериш хусусияти кўрсаткичи;
2.Бетон қоришмага сарфланадиган пигментнинг миқдори;
3.Цементнинг сифати ва нави;
4.Тўлдирувчиларнинг ранги ва сифати;
5.Бетон учун ишлатиладиган сувнинг миқдори ва сифати;
6.Бетон бўюмларини қотириш ва қуритиш шароитлари;
7.Юза қисми учун ишлатиладиган пигментнинг турлари.
Бетонни бўяшда тавсия этиладиган пигмент ранглари:
-оқ рангли бетон учун кулранг, қора, оч қизил, оч сариқ ва ҳаво ранг.
-қора рангли бетон учун оқ, оч қизил, кўкат ранг, ҳаво ранг.
-қизил рангли бетон учун қора, оқ, оч сариқ ранг.
-қўнғир рангли бетон учун оқ, кулранг, сариқ ранг.
-сариқ рангли бетон учун жигар ранг, кулранг, ҳаво ранг.
-яшил рангли бетон учун оқ, қора, жигар ранг.
-кўк рангли бетон учун оқ, қора, сариқ ранг.
Қора рангли бетон учун асосан юқори сифатга эга бўлган сажа ишлатилади.
Кукун қурум(сажа) темир оксидли пигментлардан ранги тўйинганлиги билан ажралиб туради. Унинг миқдори цемент оғирлигига нисбатан 0,8-1% ни ташкил этади. Бироқ бундай хусусиятни олиш учун Хитой, Германия ва Чехия пигментлари 3% қўшилиши лозим.
Қора ранг берувчи моддалар ғишт териш учун ишлатиладиган қоришмаларда, тротуар плиткаларида, ёдгорлик буюмларини тайёрлашда кенг миқёсда ишлатилади.
Улар турли миқдорда буюмларга тўқ тус бериш учун ҳам ишлатилади.
Бетонга ранг беришда ишлатиладиган пигментларнинг хоссалари.
Бетонга ранг беришда табиий ва сунъий пигментлар ишлатилади. Табиий пигментлар бу турли темир оксидларидан иборат. Сунъий пигментлар пўлат қуйиш жараёнида ҳосил бўладиган темир тузларидан тайёрланади.
Портландцемент асосидаги бетон қоришмаларига ранг бериш учун қуйидаги пигментлар ишлатилади:
1.Оқ пигмент – титан икки оксиди.
2.Сариқ пигмент – сариқ темир оксидлари.
3.Қизил пигмент – қизил темир оксиди.
4.Қора пигмент – қора темир оксиди ва сажа.
5.Яшил пигмент – яшил хром оксиди.
6.Жигаранг пигмент – жигар ранг теир оксиди ва умбра.
Юқорида келтирилган барча пигментлар – сувда эримайди ва цемент қоришмаси асосидаги рангли бетон тайёрлашда ишлатилади.
Бўяш тезлиги ва рангнинг тўйинганлиги: қоришма таркибидаги пигмент миқдорига; қоришмани аралаштириш самарадорлигига; бўяладиган юза фактураси ва шу каби омилларга боғлиқ.
Таркибида 10% гача цемент бўлган қоришма ва бетондаги пигментнинг ўртача миқдори 3-5% ни ташкил қилади. Бундай таркибдаги бетонларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги камаяди ва қотиш жараёни бироз чўзилади.
Талаб қилинадиган сифатли ва пардозбоп бетонлар тайёрлашда пигмент танлаш энг асосий масалалардан иборат.
Кўпчилик соҳа олимларининг пигментлар турини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқотлари натижасига кўра сифатли рангли бетон буюмларини тайёрлашда қуёш нурига чидамли ва йиллар давомида рангини ўзгартирмайдиган темир оксидли ранг берувчиларни ишлатиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келинди.
Бундай талабларга жавоб берадиган пигметни Германиянинг Байер компанияси “Байферокс” савдо маркасида ишлаб чиқаради.
“Байферокс” пигменти асосан сариқ, қизил, жигарранг ва қора рангларда ишлаб чиқарилади.
“Байферокс” пигментининг асосий афзалликларига қуйидаги сифат кўрсаткичларини:
-цемент боғловчиси қотиш жараёнида ҳосил бўладиган зарарли муҳитга чидамлилиги;
-юқори ишқорли муҳит таъсирига чидамлилиги;
-ультра бинафша нурлар таъсирига чидамлилиги;
-атмосфера шароитига чидамлилиги;
-бетон таркибида бир текис жойлашиши;
-сувда эримаслиги;
-рангли бетонлар учун цемент оғирлигига нисбатан кам ҳамда самарали ишлатилишини;
-пигментнинг миқдорини оширилса, бетоннинг бўялиш жадаллиги ошишини;
-технологик жараёнлар сони камлиги;
-ишлатилишининг қулайлиги;
-рангнинг турғунлигини киритишимиз мумкин.

Download 26,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish