РУС
ЎЗБ
O’ZB
ЎЗБ|РУС
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 29.11.2017 йилдаги ПҚ-3413-сон
Кучга кириш санаси
30.11.2017
Қўшимча ахборот
Улашиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ КАДРЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ВА УЛАРНИНГ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек ички ишлар органларида хизмат (кейинги ўринларда — хизмат)ни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг захирасини шакллантириш, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари (бундан буён ходимлар)нинг хизмат ўташини ташкил этиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
2. Хизматни ташкил этишни такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
биринчидан — ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасида тезкорликни, жиноятлар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида ҳисобга олиш ва кўриб чиқишни таъминлайдиган, амалга оширилаётган ислоҳотлар шароитида ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларини бошқариш ҳамда ҳамкорликни ташкил этишнинг самарали тизимини яратиш;
иккинчидан — ички ишлар органларининг барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий, ишбилармонлик ва касбий фазилатларига эга кадрлар танланиши, уларнинг мақсадли жойлаштирилиши ҳамда «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» ўз хизмат бурчини сўзсиз бажариш руҳида тизимли равишда тарбиялаш учун шахсий жавобгарлигини белгилаш;
учинчидан — бўш лавозимларни жамлаш ва кадрлар захирасини, биринчи навбатда, ўз касбий фазилатлари, ахлоқий кўриниши, хулқ-атвори ва маданият даражаси билан намуна бўлган истиқболли бошқарув таркибини шакллантиришнинг таъсирчан механизмини жорий этиш;
тўртинчидан — хизмат ўташни қатъи назорат қилиш ва тарбиявий жараённи таъминлаш соҳасида мувофиқлаштириш, таҳлилий ва услубий ишларни кучайтириш бўйича фаолиятни ташкил қилишнинг сифат жиҳатдан янги тартибни белгилаш;
бешинчидан — иш тажрибасининг ворисийлигини, ёш ходимларнинг хизматга амалий мослашишини, касбий шаклланиш жараёнини тезлаштириш ҳамда уларда хизмат вазифаси бўйича зиммасига юклатилган тезкор-хизмат вазифаларни мустақил бажариш қобилиятини ривожлантиришни таъминловчи самарали мураббийлик тизимини жорий этиш;
олтинчидан — ички ишлар органларининг барқарор профессионал кадрлар таркибини шакллантириш, кадрлар қўнимсизлигини пасайтириш, ходимларнинг узоқ муддатли хизматини рағбатлантириш, шунингдек шахсий таркибни унинг касбий малакаси, шахсий фазилатлар ва қобилиятларини инобатга олган ҳолда лавозимларга оптимал тақсимлаш;
еттинчидан — қўйилган вазифаларни виждонан ва ташаббускорлик билан бажарувчи ходимларни рағбатлантириш, шунингдек масъулиятсиз ходимларга нисбатан хизматдан бўшатишгача бўлган интизомий жазо тайинлаш бўйича чораларни ўз вақтида ва холисона кўриш орқали ички ишлар органларида мустаҳкам хизмат интизомини таъминлаш;
саккизинчидан — ички ишлар органларида ижро интизомини, жумладан бошқарув қарорлари ҳар бир бевосита ижрочига ўз вақтида етказилишига ва тизимли узлуксиз назоратни таъминланишига имкон берадиган замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини кенг жорий этиш орқали таъминлаш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш.
3. Хизматни ташкил этишни такомиллаштириш бўйича устувор йўналишларни мувофиқлаштирилган ҳолда ва комплекс амалга оширилишини таъминлаш учун қуйидагилар юклатилсин:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига — барча қуйи бўлинмалар томонидан ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар талабларининг муқаррар ва ўз вақтида бажарилишини манзилли мувофиқлаштириш ва унинг устидан мунтазам назорат ўрнатиш, юклатилган вазифалар бажарилишининг аниқ механизмларини кўрсатган холда концептуал бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |