Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигии Қарши давлат университети


Фаолият — ўқувчининг фаолияти орқали ифодаланиб, модуль якунида бажара олиши лозим бўлган аниқ вазифалар кўрсатилади. Шарт-шароит



Download 0,83 Mb.
bet22/48
Sana21.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#2615
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48
Фаолият — ўқувчининг фаолияти орқали ифодаланиб, модуль якунида бажара олиши лозим бўлган аниқ вазифалар кўрсатилади.
Шарт-шароит —фаолиятни амалга ошириш учун ўқувчига тақдим этиладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар, ўқув қўлланмалар, тарқатма материаллар ва бошқа шарт-шароитлар.
Стандартлар — ўқувчи фаолиятини, вазифаларни қай даражада яхши бажарилишини баҳолаш учун мезонларни белгилайди. Давлат таълим стандартларига асосланган бўлади.
Ўқув мақсадлари қуйидаги талабларга асосланган ҳолда тузилиши лозим:

Материалшунослик фани ўқув мақсадларини белгилаш учун тавсия этиладиган феъллар
Тушунтириш Фарқлаш Кўрсатиш
Аниқлаш Ишлаб чиқиш Ташхис қўйиш
Бажариш Шакллантириш Ёзиш
Исботлаш Чизиш Мувофиқлаштириш
Санаб бериш Ўқиб бериш Тақдим этиш
Баҳолаш Ҳисоблаш Тавсия бериш
Намойиш қилиш Йиғиш Такомиллаштириш
Ташкил этиш Жадвал тузиш Маслаҳат бериш
Тузатиш Таққослаш Танлаш
Кўрсатма бериш Хулоса чиқариш Ҳамкорлик қилиш
Фойдаланиш Тайёрлаш Жойлаштириш
Ечимини топиш Ҳисобот ёзиш Муҳокама қилиш
Муаммони ечиш Ахборот бериш Буюртма бериш
Таҳлил қилиш Текшириш Ҳимоя қилиш
Тизимлаштириш Таснифлаш Ўлчаш
Тузиш Тавсифлаш Тадқиқ қилиш
Кузатиш Ажратиш Алмаштириш
Режа тузиш Топиш Прогноз қилиш
Соддалаштириш Ривожлантириш Қайта кўриш
Қуриш Белгилаш Таҳрирлаш
Амалда кўрсатиш Гуруҳлаш Ёритиб бериш
Тақлид қилиш Якунлаш Қўллаш
Синтcз қилиш Бўлиш
Ўқув мақсадларини юқорида келтирилган фаолиятни шундай қўллаш керакки ушбу мақсадларни ўлчаш мумкин бўлиш,яъни мақсад аниқ ва уни ўлчаш имкониятини бера оладиган назорат топшириқлари тузиш мумкин бўлсин.
Касб-ҳунар коллежларида материалшунослик фанидан ўқув амалиёти жараёнида ўқувчиларда мутахассислик бўйича бирламчи кўникма ва малакалар шаклланади. Шундай экан, ўқув амалиёти бўйича модулли дастур ва ўқув қўлланмалар ишлаб чиқиш ва шу асосида машғулотларни ташкил этиш таълим сифатини такомиллаштириш имкониятини яратади. Фанлар бўйича модулли дастур ва қўлланмалар яратишга қараганда ўқув амалиётидан яратиш усул ва йўллари бирмунча фарқ қилади. Фанлар бўйича модулли қўлланмалар фаннинг бир бўлими ёки маълум бир қисмининг мантиқий якунланишига қаратилган бўлса, ўқув амалиёти бўйича модулли қўлланмалар мутахассислик бўйича касб фаолият турларининг мантиқий якунланишига қаратилади. Ўқув амалиётида модуль якунида ўқувчилар касб бўйича аниқ бир касб фаолият турини бажарилишини намойиш қилиб беради.
Бугунги кунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва ихтисосликлар бўйича ўқув амалиётидан мавжуд бўлган ўқув дастурлари асосида модулли дастурлар ишлаб чиқиш ва ушбу дастурлар асосида модулли қўлланмалар яратиш учун қўйидагиларни амалга ошириш
лозим:
— ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тайёрлов йўналишлари, касблар ва
ихтисосликлар бўйича ўқув амалиётидан мавжуд бўлган ўқув дастурларини
таҳлил қилиш;
— ўқув амалиётидан мавжуд бўлган ўқув дастурларини аниқ бир ихтисослик бўйича амалга ошириладиган касб фаолият турларидан келиб чиққан ҳолда модулларга бўлиб чиқиш;
— ихтисослик бўйича амалга ошириладиган касб фаолият турларига
йўналтирилган модулли дастурлар ишлаб чиқиш;
— модулли дастурлар асосида тажрибавий модулли ўқув қўлланмалар
яратиш;

  • модулли ўқув қўлланмаларни экспертизадан ўтказиш;

  • модулли ўқув қўлланмалар асосида мультемедиали компьютер ўқув

техника воситаларини ишлаб чиқиш;
— модулли ўқув қўлланмалари ва мультемедиали компьютер ўқув
техника воситаларини тажриба-синовидан ўтказиш мониторинг тизимини ишлаб чиқиш;
— модулли ўқув қўлланмалари ва мультемедиали компьютер ўқув
техника воситаларини тажриба- синовдан ўтказиш;
— тажриба-синов мониторинги натижалари асосида модулли ўқув қўлланмалари ва мультемедиали компьютер ўқув техника воситаларини такомиллаштириш;
— такомиллаштирилган модулли ўқув қўлланмалари ва мультемедиали компьютер ўқув техника воситаларини илмий кенгашда тасдиқлаш ва ўқув жараёнига татбиқ қилиш.
Ўқув амалиётидан модулли ўқув қўлланмалар қўйидаги мундарижа асосида ишлаб чиқилади:
Модуль қўлланма рақами
Мутахассислик
Мавзу
Мақсад баёни
Ўқув соатлар миқдори
Модулни ўрганиш давомида эгалланадиган амалий кўникмаларнинг рўйхати
Модулни ўрганиш давомида олинадиган билимлар рўйхати
Технологик харита
Керакли ўқув асбоб-ускуналари ва хом-ашё
Мавзу доирасидаги асосий маълумотлар
Ўқитиш бўйича кўрсатмалар
Ўқувчининг ўзлаштиришини баҳолаш


  1. Download 0,83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish