Ўқув топшириқ № 3
-
Аллотропия ҳақида умумий маьлумотлар беринг.
-
Темирдаги аллотропик ўзгаришлар ҳақида нималарни биласиз?
Ўқув топшириқ № 4
1Магнитли ўзгаришлар моҳиятини тушунтириб беринг. .
2.Магнит интенсивлигини температурага боғлиқлик графигини тушунтиринг.
|
4-илова
Талабалар фаолиятини баҳолаш мезонлари.
86 – 100% 2 балл «аъло»
71 – 85% 1,7 балл «яхши»
55 – 70% 1,4 балл «қониқарли»
Баҳолаш мезонлари жадвали
Ф.И.О.
|
Баҳо
|
Мезонлар
|
Билим
|
Фаоллик
|
Таклифлар
|
Жами балл
|
Баллар
|
0,8
|
0,6
|
0,6
|
2
|
|
%
|
40
|
30
|
30
|
100
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўқувчиларнинг мавзу бўйича олган билим ва малакасини баҳолаш.
Ўқувчиларнинг мавзу бўйича олган билими ва эгаллаган малакаси маълум мезонлар асосида баҳоланади:
-
берилган саволларга жавобларнинг тўла ва тўғрилиги;
-
ўрганилган материални тушуниб етганлиги;
-
билимларининг пухта ва амалийлиги;
-
амалий топшириқларни тўғри ва белгиланган вақтда бажариши;
-
иш жойларида хавфсизлик қоидаларига ва тартиб-интизомга риоя этиши.
Ўқувчиларнинг мавзу бўйича олган билими ва малакаси икки хил даражадаги тест саволларига берилган жавоблар ва бажарилган амалий ишлар (топшириқлар натижаси)га кўра баҳоланади.
Биринчи даражада баҳолаш учун қўйиладиган балл—3.
Иккинчи даражада баҳолаш учун қуйиладиган балл—4.
Амалий топшириқларни баҳолаш: бажарди, бажара олмади
2.4.Тажриба -синов ишларини ташкил қилиш , ўтказиш ва натижаларини таҳлил килиш
Педагогик тадқиқотлар Қарши шаҳридаги “Қурилиш” касб-ҳунар коллежида уч босқичда ўтказилади. Тажриба ишларини мутахассислик фанларидан ўтказиладиган дарсларини кузатишдан бошладик. Кузатиш жараёнида фан ўқитувчиларининг дарсларини: назарий, амалий, лаборатория машғулотларини ташкил этиш ва ўтказиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасига таъсир этувчи омиллар кузатилди ҳамда таҳлил қилинди. Тажриба – синов ишларини иккинчи босқичда ўқитишнинг янги педагогик технологияларга таянилган дарс ишланмаси яратилди. Учинчи босқичда яратилган дарс ишланмаси асосида дарслар ташкил қилинди ва тажриба-синов ишлари ўтказилди.
Бунинг учун 2 та бир хил ёшдаги гуруҳ танлаб олинди. Бир гуруҳ анънавий усулда, иккинчи гуруҳда модулли таълим технологияси асосида дарслар ташкил қилинди ва ўтказилди. Тажриба – синов ишларининг натижалари қўйидаги жадвалда келтирилган.
№
|
Гуруҳ
|
Талабалар сони
|
5
|
4
|
3
|
2
|
1
|
Тажриба
|
30
|
5
|
14
|
11
|
-
|
2
|
Синов
|
28
|
7
|
16
|
5
|
-
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, янги методика асосида ўқитилган синов гуруҳидаги ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражалари юқори бўлган ўқувчиларнинг “Материалшунослик” фанининг ўрганиш юзасидан олган билим, кўникма ва малакаларини иловада берилган тестлар орқали назорат қилинди.
Хулоса
Ҳозирги замон талабига кўра мақсад тайёр билимларни ўзлаштириш эмас, балки асосий ўқувчиларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришдир. Шу билан бирга уларда мустақил танлаш, қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш бўлиб, бундай хислатни тарбиялаш кўп жиҳатдан дарс ўтишда қўлланиладиган методларга боғлиқ.
Чунки, аввало, ўқувчининг хислатлари бир-биридан фарқланади, олинган ахборотни эслаб қолиш қобилиятлари ҳам. Дарс ўтиш шакллари, уларда қўлланилган турли-туман методлар ва ўқитиш технологиялари эса ана шу хислатларга мувофиқ равишда кўпроқ ахборот олиш, уни тушунтириш, хотирада сақлаш таққослаш, тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради.
Ўқув жараёнини ташкил этиш узлуксиз таълим тизими таркибий қисмларида уларнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олишни тақозо қилади. Чунончи, материалшунослик фанини ўқитишда маъруза ва амалий машғулотлардан олган ахборотини ўзлаштириши ёки янги билимларга эга бўлишига қаратилиши ҳамда фанда эришилган ютуқларни амалиёт билан боғлашга қаратилиши, ўқитиш ва ўрганиш метод ва технологияларини устун даражада қўлланиши жиҳатдан фарқланади. Бизнинг БМИ ишимизда ушбу ҳолатлар ҳисобга олинди ва қўйидагича илмий хулосалар чиқарилди.
-Касб-ҳунар коллежларида “Материалшунослик” фанининг тузилиши билан танишиб чиқилди;
- Мутахассислик фанларини ўқитишда модулли таълим технологиясидан фойдаланиш йўллари аниқланди;
- “Материалшунослик” фанининг модулли тузилмаси яратилди ва ўқитиш технологиясини ишлаб чиқилди,тавсиялар тайёрланди;
- «Материалшунослик» фанидан талабалар ўзлаштиришини назорат қилиш учун тест саволлари ишлаб чиқилди;
- Тадқиқот иши юзасидан тажриба-синов ишлари олиб борилди ва амалиётда синовдан ўтказилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мутахассислик фанларини ўқитишда модулли таълим технологиясидан фойдаланиш таълим самарадорлигини ошириб кичик мутахассислар тайёрлаш жараёнини яхшилайди.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |