Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ТРАВМАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА “УЧ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet451/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ТРАВМАТОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИДА “УЧ 
БОСҚИЧЛИ ИНТЕРФАОЛ ЎҚИТИШ УСУЛИ” НИ ҚЎЛЛАШНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
 
Рузикулов У.Ш. 
Тошкент педиатрия тиббиёт институти. 
doctor.rush@mail.ru 
 
Мавзунинг долзарблиги: Ўқитиш тизимида ҳар хил интерфаол 
усуллар мавжудки, уларни қайси фанда ва ўз вақтида қўллаш ушбу ўқитиш 
усулининг самарасини оширади. Травматология фанинин ўқитиш 
жраёнида бу усул катта аҳамиятга эга. Бундай усулларнинг травматология 
фанида қўлланилиши талабанинг фикрлаш доирасини кенгайтирибгина 
қолмай, унинг амалиётда уша жараённи ўзида кўрсатиш, ёрдам кўрсатиш 
ва хатоларини кўрсатиб ҳам беради. Бу эса талабаларни маълумотларни 
осон эсда қолиш ва амалиётда қўллашга ёрдам беради.
Ишнинг мақсади: Уч босқичли интерфаол усулини қўллаб ўқитиш 
самарадорлигини ошириш. 
Натижаларнинг муҳокамаси: Травматология фанини ўрганишда “уч 
босқичли интерфаол ўқитиш усули” гуруҳ талабаларидан бир талаба-
бемор касалликнинг ташқи кўринишини кўрсатиши, мажбуриш ҳолатини, 
юз мимикаси, таъсир қилганда оғриқдан бемордек сезгиларини ифода 
этиши таллабанинг дарсни қай даражада ўзлаштирганини билдиради. 
Масалан: ўнг елка суягининг травматик чиқишини кўрсатиш учун талаба 
касал қўлини елкаси ва боши уша томонга эгилган, тирсак бўғимидан 
енгил букилган ва танадан узоқлашган ҳолатда, соғлом қўли билан ушлаб 
олган ҳолатда бўлиб, юз мимикасида оғриқ хиссини акс эттирган бўлиши 
талаб этилади. Қўлдаги ҳолатни ўзгартиришганда яна олдинги ҳолатга 
олиб келишини эътиборга олиш керак. Талабанинг билимини баҳолашда 
қўлланиладиган баҳолаш мезонига ҳам киритиш мақсадга муофиқдир. 


794 
Иккинчи талаба шифокор сифатида қатнашади ва шикоятлари, анамнези, 
объектив кўрик, клиник ва рентгенологик ташхислаш (рентген плёнка 
ёрдамида ташхисни тўлиқ ва тўғри қўйиш), даволаш (жойига солиш 
усуллари ва босқичларини бемор талабада қўллаш) ва касаллик 
реабилитацияси айтиб бериш лозим. Бу талабанинг жавобларини қолган 
талабалар эксперт сифатида камчилик, хатоларини айтиб беришлари керак 
бўлади. Эксперт-талабаларнинг бу жараёнда фаол қатнашишлари уларнинг 
дарсга қай даражада тайёрланганлигини билдиради. Якунида педагог 
ҳамма талабаларнинг жавобларини бирма бир таҳлил қилади ва баҳолайди. 
Дарснинг очилмаган қирраларини тушунтириб беради.
Дарс жараёнида фақат битта интерфаол усул билан чекланиб 
қолмаслик лозим. Ҳар бир фан ва дарс жараёнида қўллаш мумкин бўлган 
янги ўқитиш усулларидан бири: ЗХУ (БҲБ) “биламан, хоҳлайман ва билиб 
олдим” усулидир. Бу усулни фан бошланиш ва тугатишда, мавзунинг 
бошланиши ва охирида қўллаш мақсадга муофиқдир. Бу усул дарсни 
ўргатишга интилишинигина эмас, ўрганган билимларини мустаҳкамлашга 
ҳам ёрдам беради.
Бу интерфаол усулларнинг травматология фанида қўллаш ижобий 
натижаларга эришганимизни талабаларнинг фанга қизиқишлари, оралиқ ва 
якуний баҳоларнинг яхши, аъло билан тугатганлигидан ҳам билса бўлади.
Хулоса: Тажриба шуни кўрсатадики, интерфаол усулларнинг 
қўлланилиши талабани фанга қизиқишини оширишга ёрдам беради ва 
ушбу фандан билимли мутахассис бўлиб етишишига катта замин яратади. 
Бу эса нафақат педагогларнинг, давлатимизнинг олдига қўйган 
мақсадларига эришганлигининг маҳсули деб биламиз.

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   447   448   449   450   451   452   453   454   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish