Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МОДУЛЛИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet342/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА МОДУЛЛИ 
ЎҚИТИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Умарова Н.Х., Хайтматова Г.А. 
ТошПТИ 
 
Мамлакатимизда истиқболнинг дастлабки йиллариданоқ ёш авлодни 
ҳар томонлама етук қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилаиб, уларни юксак 
маънавиятли, зукко, билимдон, юрт тақдирини ўз зиммасига олишга қодир 
авлод сифатида вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар муҳайё 
қилинди.
Демократик 
ва 
бозор 
ислоҳотларини 
давом 
эттириш 
ва 
чуқурлаштиришда, мамлакатнинг барқарор ва изчил ривожлантиришда 
Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастурига асосланган ҳолда ҳамда ҳозирги 
замон талаблари даражасидаги ёш мутаxассисларни тайёрлаш янада муҳим 
касб этмоқда. 
Айни пайтда, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти 
И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига 
ҳар йили сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 
фоизни ташкил этмоқда. Бу ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор 
ривожлантиришни таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган 
инвестициялар миқдори бўйича тегишли тавсияларидан, яъни 6-7 фоиздан 
қарийб 2 баробар кўпдир”. 
Ҳозирги кунга келиб, инсонларнинг ижодий имкониятларидаги ва 
билимидаги ўзгаришлар таълим соҳасига модулли ёндашувни талаб 
этмоқда. Ҳозирда талабаларни ҳаётга ҳар томонлама тайёрлашни 
таъминлаш, шунингдек, уларда танқидий фикрлашни ривожлантириш 
долзарб масала бўлиб қолмоқда. 
Бўлғуси мутаxассислар иқтисодий концепциялар, қарашларга эга 
бўлишлари, ижтимоий муаммоларни кенг диапазонида аниқ ва мустақил 
фикр юрита олишлари, иқтисодий жараён ва ҳодисаларнинг моҳиятини 
тушуниб етиши ва оптимал қарорлар қабул қила олиши, ўзгарувчан бозор 
иқтисодиёти шароитига тез мослаша олиш кўникмасига эга бўлишлари 
керак. 
Модулли ўқитиш - ўқитишнинг истиқболли тизимларидан бири 
ҳисобланади, чунки у таълим олувчиларнинг билим имкониятларини ва 
ижодий 
қобилиятларини 
ривожлантириш 
тизимига 
энг 
яхши 
мослашгандир. 


614 
Анъанавий таълимда ўқув мақсадлари педагог фаолияти орқали 
ифодаланган яъни билим беришга йўналтирилган бўлса, модулли 
ўқитишда таълим олувчилар фаолияти орқали ифодаланиб, касбий 
фаолиятга йўналтирилган бўлади. 
Модул – талабаларни турли тизимга мослашувчанлигини 
таъминлайди; ўқитишни индивидуаллаштиради, касбга қизиқтириш 
асосида фаоллаштиради, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла 
рўёбга чиқаради. Унинг самарадорлиги эса таълим муассасасининг 
моддий-техник базаси, профессор-ўқитувчиларнинг малакали таркиби 
даражаси, талабаларнинг тайёргарлиги даражаси каби омилларга 
боғлиқдир. 
Ҳар томонлама камол топган юксак маънавиятли шахсни тарбиялаб 
етиштиришда, унинг илмий дунёқарашини шакллантиришда модулли дарс 
ўтишнинг ўрни беқиёсдир. 
Ўқув – тарбия жараёнларини ташкил этишда анъанавий усуллардан 
фарқли ўлароқ, янгича педагогик технологияларни ўзлаштириш ва таълим 
жараёнида қўллаш замон талабидир. Замонавий таьлимни ташкил этишга 
қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч 
сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт 
орасида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда 
маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, 
шунингдек, талабалар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан 
эгаллаган билим, кўникма ҳамда малакалар даражасини баҳолаш 
ўқитувчидан юксак педагогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нисбатан 
янгича ёндашувни талаб этади. 
Ўқув-тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий 
этилиши ўқитувчининг бу жараёнда асосий ташкилотчи ёқи маслаҳатчи 
сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу эса талаба (ёки ўқувчи)дан 
кўпроқ мустақилликни, ижодни ва иродавий сифатларни талаб этади. 
Педагогик технология асосида ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим 
ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини билдиришларига 
интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини 
асослашга имконият яратади.
Ҳозирги даврда содир бўлаётган инновацион жараёнларда таълим 
тизими олдидаги муаммоларни ҳал этиш учун янги ахборотни ўзлаштириш 
ва ўзлаштирган билимларини ўзлари томонидан баҳолашга қодир, зарур 
қарорлар қабул қилувчи, мустақил ва эркин фикрлайдиган шахслар керак. 
Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий 
жараёнида замонавий ўқитиш услублари - интерфаол услублар, 
инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Бугунги кунда жаҳон таълим тизимида интерфаол ўқитишнинг “кичик 
гуруҳларда ишлаш”, “тест ўтказиш”, “ижодий топшириқларни бажариш”, 


615 
“дидактик ўйинлар” каби шаклларда амалга оширилаётгани барчага 
маълум. 
Интерфаол таълим асосини интарфаол усуллар ташкил этади. 
Жумладан, “баҳс-мунозара”, “ақлий ҳужум” ва “елпиғич” стратегиялари, 
“блиц-сўров” усули, “венн диаграммаси”, “кластер” ва “Т-жадвал” график 
органайзерлари шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси таълим 
жараёнида ўқувчиларнинг қобилиятини ривожлантириш, ўз-ўзини назорат 
қилиш, самарали суҳбат олиб бориш, фикрларини эркин баён этишга 
ёрдам беради.
Бошқача сўз билан айтганда, ўқитишнинг интерфаолуслубиётлари - 
билиш ва коммуникатив фаолиятни ташкил этишнинг махсус шакли бўлиб, 
унда таълим олувчилар билиш жараёнига жалб қилинган бўладилар, улар 
биладиган ва ўйлаётган нарсаларни тушуниш ва фикрлаш имкониятига эга 
бўладилар. Интерфаол дарсларда ўқитувчининг ўрни қисман талабаларнинг 
фаолиятини дарс мақсадларига эришишга йўналтиришга олиб келади. 
Бу услубларнинг ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва 
талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. 
Умуман олганда, модулли ўқитишда интерфаол усулларнинг ҳар бири 
маҳсулдорликни таъминлаш бўйича катта аҳамият касб этади. Бу эса 
ўқувчи - талабаларнинг билим даражаси, психологик хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда, ўқитувчи - педагоглардан юқори малака, 
билимдонлик, касбий маҳоратга эга бўлишни тақозо этади. 
Фойдаланилган адабиётлар: 
1. 
Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб 
бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни 
изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва 
тадбиркорликка янада кенг йўл очиб беришҳисобидан олдинга 
юришдир”. Ўзбекистон республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 
мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш 
якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим 
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги 
маърузаси. “Халқ сўзи” газетаси. 2016 йил 17 январь. 
2. 
Азизходжаева Н.Н. Педагогик технологиялар ва педагогик 
маҳорат. – Т.: Молия, 2003. – 192 б. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   338   339   340   341   342   343   344   345   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish