Литература
1. Педагогика и психология высшей школы: Учеб. пособие для
вузов/Под ред. Самыгина С.И.-Ростов н\Д:Феникс,2008.-544 с.
2. Сибгатуллина И.Ф. Особенности копинг-поведения в реализации
интеллектуальной деятельности субъектами высшей школы/И.Ф.
Сибгатуллина, Л.В. Апакова, Л.Д. Зайцева //Прикладная психология.-
2002.-№ 5/6.-С.106-111.
3. Смирнов С.Д. Педагогика и психология высшего образования: от
деятельности к личности.-М.:АспектПресс,2005.-271 с.
4.
Соловьев
В.
В
поисках
критериев
эффективности
преподавательского труда/Соловьев В., Курдюмов Г.,Кулагин А. //Высш.
образование
в
России.-1997.-N
1.-С.
72-76.
Энциклопедия
профессионального образования: В 3 т./Под ред. Батышева С.Я.-М.АПО.-
Т.1:А-Л.-1998.-568 с.;Т.2.:М-П.-1999.-440 с.; Т.3:Р-Я.-1999.-449
5. Субботина Т.И., Терёшкина О.В., Ивашиненко Д.М. К вопросу
применения исследовательского метода обучения студентов при освоении
дисциплины
«История
медицины»/
Международный
журнал
экспериментального образования. - 2013. № 1. - С. 94-95.
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАШ САМАРАДОРЛИГИ
Ю.Н.Исломов, С.Ш.Абдусатторов
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Замонавий
ахборот-коммуникация
технологиялари,
компьютерлаштириш ва компьютер тармоқлари негизида таълим
жараёнини ахборотлар билан таъминлаш ва бойитиш кундан-кунга
ривожланиб бормоқда.
Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари шиддатли
ривожланаётганлиги туфайли улардан фойдалана олиш худдики ўқиш ва
ёзишни билишдек муҳим бўлган саводхонлик белгисига айланиб
бормоқда. Бу соҳада таълим тизимида мавжуд умумтаълим мактаблари,
академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий таълим
муассасаларида дарс жараёнида фанлар бўйича электрон дарсликлар ва
ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиб дарс
ўтилганда юқори самара бериши тажрибада ўз тасдиғини топди. Шу
226
сабабли фан ўқитувчилари бу воситалардан фойдаланган ҳолда дарс
ўтишни
билиши
лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
биринчи
Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сонли «Замонавий
ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ таълим
муассасаларида режа асосида ҳар йили ўқитувчиларга малакали
информатика фани ўқитувчилари томонидан ахборот-коммуникацион
технологиялари бўйича малака ошириш курслари ташкил қилиниб,
ўқитилиб келинмоқда. Эгаллаган билимлари асосида ўқитувчилар ўқув
машғулотларида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали
фойдаланиб, ёшларимизга билим бериб келмоқдалар. Ахборот-
коммуникация технологияларини нафақат таълим жараёнида балки
ҳаётимизнинг барча жабҳаларига кенгроқ жорий этиш ва улардан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги
Қонуни, биринчи Президентимизнинг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон
Республикаси
Миллий
ахборот-коммуникация
тизимини
янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари, Ҳукуматнинг
тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, халқ
таълими тизимида ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва
мультимедиа ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
орқали таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш бугунги куннинг
долзарб вазифасидир.
МАҚСАД: Мамлакатимиз таълим тизимида ахборот-коммуникация
технологияларини қўллаш самарадорлиги, ҳукумат қарорларининг мазмун-
моҳиятини ёритиш.
Тараққиёт меваси бўлмиш замонавий ахборот-коммунмкацион
технологиялари инсониятга яхши қулайликлар яратди.
Замонавий шахс шу қадар кўп ахборотга эгаки, у ахборотларни янги
ахборот-коммуникация технологияларисиз ишлов бериши ва ишлатиши
мумкин эмас. Йилдан-йилга бизнинг ҳаётимизга компьютер ва у билан
бирга ахборот-коммуникацион технологиялари жадал кириб келмоқда.
Ахборот-коммуникация технологиялари ҳар бир босқичда ўқитувчининг
энг яқин кўмакчиси, малакали педагогнинг дарсга тайёргарлик кўришидан
тортиб, уни сифатли, қизиқарли ва натижали ўтказишгача бўлган барча
жараёнларда энг қулай воситадир. Ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўришда
компьютер орқали дидактик, тарқатма материаллар, кўргазмали қуроллар,
слайд ва дарс ишланмаларини тайёрлаши, интернет ёрдамида эса уларни
турли қўшимча маълумотлар, қизиқарли сурат, аудио, видео лавҳалар
билан бойитиши мумкин. Дарс жараёнида ахборот-коммуникация
технологиялари ўқувчилар дунёқараши, билим ва кўникмаларини кўриш,
эшитиш ва мустақил бажариш орқали ривожлантиришга кўмаклашади.
227
Do'stlaringiz bilan baham: |