Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Ushbu 
texnologiyalardan 
talabalarning 
mantiqiy 
fikrlarishi 
shakillantirish va takomillashtirish maqsadida ham foydalanish mumkin.
Yuqoridagi ketma-ketliklar bajarilib, trening natijasiga e'tibor berilsa, 
deyarli barcha talabalar ketma-ketliklarning hammasini raqamlar bilan baholab 
chiqqanligining guvohi bo`lishimiz mumkin. Bu esa, talabalarning standart 
holatlarga ko`nikib qolganligidan dalolat beradi. 
Interfaol usullarda muammoli, hayotiy vaziyatlardan foydalanish juda 
yaxshi natijalar beradi. Baxsli muammoli vaziyat–insonning faoliyati davridagi 
fikrlash natijasiga bog`liq bo`lib qoladigan murakkab holatga yoki sharoitga 
tushib qolishidir. Bunday holatda u hodisa yoki jarayonni qanday izohlashni 
bilmaydi. Baxsli, muammoli vaziyatlar talabalarning aqliy kuchini zo`riqtiradi, 
vaziyatni oydinlashtirish uchun yo`llar qidira boshlaydi. Qiyinchiliklar bilan 
to`qnashadi. Odam muammo bilan yuzma-yuz (to`qnash) kelgandagina fikrlay 
boshlaydi. O`zida mavjud bilimlar bilan fikrlab amallar bajaradi, saviyasiga mos 
darajadagi xulosalarga keladi.
 
 
 
 
 
 
 


213 
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИДА ИННОВАЦИОН 
ТЕХНОЛОГИЯЛАР
 
Икрамова З.А., Алимходжаева Н.Т. 
ТошПТИ
Aхмедова Д.Б. П. 
Ф.Боровский номли тиббиёт колледжи
Мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни 
замон талаблари даражасига кўтариш, келажак учун баркамол авлодни 
тарбиялаш ишлари Давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан 
биридир. 
Ўзбекистоннинг келажаги, унинг истиқболи, биринчи навбатда ёшлар 
тарбиясига, уларни соғлом қилиб ўстиришга, миллий ғоя, миллий мафкура 
ва ўз ватанига садоқат руҳида тарбиялашга боғлиқ бўлиб, бу мураккаб 
жараённи муваффақиятли амалга ошириш мустақил мамлакатимиз олдига 
қўйилган энг долзарб вазифаларидан биридир. 
Республикамиз Биринчи Президенти Олий Мажлиснинг ХIV 
сессиясида “янги дарсликларни замонавий педагогик ва ахборот 
технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни 
таъминлашни назорат остига олиш зарур“лигини алоҳида таъкидладилар. 
Бугун олимлар ва ўқитувчилар илғор педагогик технологияларни ишлаб
чиқишга астойдил киришишлари шарт ва улар бу ишга масъулдирлар.
Муҳими шундаки, Биринчи Президентимиз И.Каримов томонидан 
Миллий дастурни рўёбга чиқариш босқичида (2001-2005 йиллар) ва 
кндан кейинги йилларда “Ўқув-тарбиявий жараённи илғор педагогик
технологиялар билан таъминлаш” муҳим вазифалардан бири сифатида 
белгиланди.
Республикамиздаги олий (ўрта махсус, касб-ҳунар, мактаб) таълими 
тизимида фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчиларни малака ошириш 
курсларида илғор педагогик ва ахборот технологиялари бўйича янги 
билимлар тизими билан қуроллантиришни узлуксиз ташкил этиш давр 
талабидир. Шунинг учун ҳам бугунги кунда юқори малакали кадрларни 
тайёрлашда ўқитишнинг ҳозирги замон тизимлари ва янги педагогик 
технологиялари асосида ҳамда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиб 
амалга оширилиши мақсадга мувофиқдир.
Францияда таълимнинг асосий мақсади шахсни ҳар томонлама камол 
топишини таъминлаш, уни мустақил фаолиятга тайёрлаш, бозор 
муносабатлари шароитида ўқувчиларни тадбиркорликка, ишбилармонлик 
ва омилкорликка ўргатиш шунга яраша касб-корга эга қилишдан 
иборатдир.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, Германиянинг бозор иқтисодиётига ўтиш 
йўли бизнинг Республикамиздагига ўхшаб кетади. Германиянинг ҳозирги 


214 
давр маорифидаги асосий муаммоси собиқ ГДР даги таълимни бир хил 
миллий меъёрга солишдан иборатдир. Аввалам бор шуни таъкидлаш 
керакки, Германияда таълим давлат ва жамият томонидан ардоқланаётган 
соҳа бўлиб, у мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан тараққий этган 
мамлакатлар ичида кучли олтиликка кирган. Хозирги кунда мамлакатимиз 
педагоглари уларнинг тажрибаларига таянган ҳолда бизнинг таълим 
тизимга мос технологияларни қўллаб, зарур ўзгартиришларни киритиб,
ҳамда янгидан- янги йўналишларини яратиб келмоқдалар.
Олий ўқув юртлари ўқитувчилари ўқув фанлари бўйича яхлит таълим 
технологияларини лойиҳалаштириш ва уни амалга ошириш ишларини кенг 
қамровда олиб бормоқдалар. Ўқиш жараёнида қўлланиладиган таълим 
технологияларининг янги модели шахсга йўналтирилгандир. Бунда шахсга 
йўналтирилган ўқитиш технологияларнинг моҳияти ва тамойиллари 
қуйидагилардан иборат бўлади: 

муаммоли ўқитиш технологияси; 

табақалаштирилган ўқитиш технологияси; 

индивидуаллаштирилган ўқитиш технологияси; 

компьютерли ўқитиш технологияси; 

ишбилармонлик ўйинлари технологияси. 
Талабаларни ўқитишда қадимдан қўллаб келинаётган педагогик 
технологиялар хозирги кунда янгидан-янги инновацион технологиялар 
билан бойитиб келинмоқда. Инновацион технологиялар ўзининг 
фойдаланиш ўрни, жиҳати ва бажарилиш усуллари, муаммоли ечимлари
билан бири-биридан фарқ қилади. «Инновация» сўзи лотин тилидан 
олинган бўлиб, янгилик киритиш деган маънони билдиради. Инновация 
педагогик муаммолар ечимини излаш, таълим соҳасида инновацион 
жараёнларнинг 
бориши, 
хусусиятлари, 
мазмуни 
таркиби 
ва 
классификацияси, текшириш натижаларини тахлил қилиш билан боғлиқ.
Инновацион технологиялардан фойдаланиб ўқитишда, ўқув 
дастурларини тўла, қисқартирилган ва чуқурлаштирилган табақалаш 
орқали, ўқитишни табақалаштириш имконияти мавжуд бўлади ва 
ўқитишни индивидуаллаштириш имкониятлари яратилади. 
Талабаларнинг билимини чуқурлаштириш, илмга интилишига, 
мустақил таълим олиб, билимларини бойитиб боришига чорловчи кўплаб 
замонавий педагогик технологиялар, интерфаол методлар, график 
органайзерлар, турли ўқитиш методикалари мавжуд. Ушбу замонавий 
инновацион технология усулларидан ўқув жараёнининг турига кўра 
фойдаланилади. Масалан, талабага ўтилган дарсни такрорлаш вақтида 
ақлий ҳужум усулидан - бу усулда ўтилган мавзу юзасидан савол берилади 
талабалар оғзаки жавоб беради, дарс давомида ёки дарс охирида БББ 
усулидан, ФСМУ усули, эссе усулидан ёки ассесмент ўтказиш усуллари 
орқали амалга оширилиши мумкин. БББ усулида талаба билмоқчи бўлган 
маълумотни, билишни ҳоҳлаган маълумотни билиб олади. Ассесмент 


215 
ўтказиш асосан дарс охирида берилади тест ва қисқа жавобли саволлардан 
ташкил топган бўлади, бунинг натижаси талабаларни дарсни қанчалик 
ўзлаштирганлиги ва профессор ўқитувчининг дарс ўтишининг натижасини 
белгилаб 
беради. 
Бундай 
замонавий 
усуллардан 
фойдаланиш 
талабаларнинг дарсга бўлган қизиқишини оширади, соҳани пухта 
эгаллашига олиб келади. Ўқитиш жараёнида ўқувчи-талабаларга шахс 
сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий 
методларни қўлланилиши уларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, 
ҳар бир масалага ижодий ёндошиш, маъсулиятни сезиш, энг асосийси, 
ўқишга, фанга, педагогга ва ўзи танлаган касбига бўлган қизиқишларини 
кучайтиради. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish