Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон миллий Университети



Download 0,96 Mb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#57804
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Меҳнатни илмий ташкил этиш ва социалистик ишлаб

Маъмурий меҳнат - бу ақлий меҳнатнинг ўзига хос тури бўлиб, унинг вазифавий белгиланиши одамлар ҳаракати ва ҳулқини уларнинг меҳнат фаолиятлари жараёнида бевосита бошқаришдан иборат бўлади. Маъмурий меҳнат жараёни қуйидаги ташкилий–маъмурий оператсия- ларни бажаришда вужудга келади: хизматли коммуникатсион (оғзаки ахборотни телефонда сўзлашишлар йўли билан узатиш ва қабул қилиш, иш жойларини айланиб чиқиш, ходимлар ва келувчиларни қабул қилиш, корхона доирасида ҳаракатланишлар); йўриқномавий (қарорларни ижрочиларга оғзаки фармойишлар, ёзма бўйруқлар, кўрсатмалар бериш йўли билан этказиш; ижрочиларга вазифаларни белгилаш ёки улар томонидан тузилган ишнинг шахсий режаларни тасдиқлаш, вазифалар ва топшириқларни бажариш жараёнидан оғзаки йўл-йўриқлар кўрсатиш, ёзма йўл-йўриқларни тузиш ва тасдиқлаш); мувофиқлаштирувчи (бўлинмалар ва хизматлар ишини кенгашлар ва мажлислар ўтказиш йўли билан ўзаро боғлаш; ишни бажарилиши режа-жадвалини ижрочилар ва муддатларни кўрстатиш билан тузиш); назоратли- баҳоловчи (буйруқлар, кенгашлар қарорлари, режалар, вазифалар, топшириқларни бажарилишини назорат қилиш, бўлинмалар ва ижрочиларни ишини баҳолаш, рағбатлантириш ва жазолаш).
Оператор меҳнати - бу асосан техник ижрочиларнинг ишлаб чиқариш ва
бошқарув жараёнларини ахборотли таъминлаш учун зарур бўлган стереотипли (бир хилдаги), такрорланувчи оператсияларни бажариш бўйича меҳнатидар.
Таъқидлаш керакки, маъмурий-бошқарув ходимлари меҳнатининг мазмуни
ўзгармасдан қолмайди. Таъқиқотларнинг кўрсатишига, ҳисоб, ахборот ва ҳужжатли оператсиялар уларда ҳозирча иш вақтининг 70% гачасини эгаллайди. Аммо раҳбарлар ва мутахассислар томонидан техник воситаларни қўлланиши, бир хилдаги, кам мазмунли оператсияларни маши- наларга топширилиши, меҳнатнинг янги усуллари ва воситаларини яратилиши, бошқарувни ташкил қилишни такомиллашуви натижасида уларнинг меҳнатининг мазмуни анча ўзгаради, уларнинг ишида ижодий оператсияларнинг салмоғи ошади. Бошқарув меҳнати ва уни ратсионал ташкил қилиш-ташкилотнинг бизнес жараёнларини самаралироқ амалга оширилишининг муҳим омилларидир, шунинг учун бошқарув меҳнатини такомиллаштириш масалалари алоҳидаги дорзарбликни касб етадилар. Илмий остида бошқарув ходимлари меҳнатининг шундай ташкил қилишни тушуниш керакки, у фан ютуқлари ва илғор тажриба, хўжалик юритишнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, техник воситаларни қўллашга асосланади. У хизматчиларни бир бирлари ва ишчилар билан, ҳамда ишлаб чиқариш(тижорат)ни бошқариш ва мухандислик-техник ва иқтисодий таъминлаш вазифаларини амалга ошириш жараёнида
фойдаланиладиган техник воситалар билан ўзаро ҳамкорлигини яхшироқ тарзда ўрнатиш ва мунтазам равишда такомиллаштиришга имкон беради. Меҳнатни илмий ташкил қилишнинг мақсади меҳнат унумдорлигини ишловчиларнинг соғликларини сақлаб қолган ҳолда оширишдан иборатдир. Бизнинг мамлакатимизда аввалдан бошқарув жараёнларини ратсионаллаштириш ва такомиллаштириш фаолиятини белгилаш учун “меҳнатни илмий ташкил қилиш” (МИТҚ) атамасидан фойдаланилган бўлиб, у ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларига нисбатан тубдан фарқсиз бўлган. Тахминан 60 йилларда “бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш” (БМИТҚ) атамаси ажралиб чиққан. Бунга корхоналарга бошқарув меҳнатини олдиндан ташкил қилишни талаб қилувчи ҳисоблаш техникасининг қудратли воситаларини тадбиқ этилиши ёрдам берган. Бошқарув меҳнатини илмий ташкил қилиш ўз ичига қуйидаги йўналишларни олади:
- ходимлар меҳнатини тақсимланиши ва уларни ҳам корхона кўламларида, ва ҳам ҳар бир бўлинмалар доирасида кооператсиялашуви;
- ходимларни танлаш ва жой жойларига қўйиш ва лавозимли вазифаларга мувофиқ уларнинг малакалари даражасини таъминлаш;
- бошқарув ходимларининг уларни бошқариш бўйича ишлаб чиқариш жамоаси
таркибидаги ва уни мухандиси–техник таъминлаш бўйича фаолиятини ташкил қилиш;
- иш жойларини ташкил қилиш ва жиҳозлаш;
- ишнинг илғор усулларидан фойдаланиш;
- меҳнатнинг қулай шароитларини яратиш;
- меҳнатни меъёрлаштириш;
- бошқарувнинг техник воситалари, ахборот технологиялари, шахсий
компютерлардан фойдаланиш;
- меҳнатни рағбатлантириш.
Кейинчалик (70 йилларнинг бошларида) бизнинг мамлакатимизда БМИТҚ
ривожланиш тендентсияларини акс эттирувчи “ташкилий лойиҳалаштириш” тушунчаси пайдо бўлган. Ташкилий лойиҳалаштириш бу бошқарув меҳнатини бошқарув аппарати ишининг самарадорлигини ошириш мақсадида МИТҚ талаблари ва замонавий ташкилий ва ҳисоблаш техникаси базасида ратсионаллаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш жараёнидир. Ташкилий лойиҳалаштиришни қуйидаги асосий йўналишлари бўйича амалга ошириш таклиф қилинган:
бошқарув аппаратининг ташкилий ва вазифавий тузилишини ратсионаллаштириш;
ишларнинг асосий ва энг оммавий турларини бажариш технологияси, меҳнат
шароитлари ва ходимларнинг иш вақтидан фойдаланишни ратсионаллаштириш;
бошқарувнинг ушбу аппарати фаолиятини ҳужжатлаштириш ва ҳужжатлар билан таъминлашни ратсионаллаштириш;
бошқарув аппаратини ташкилий ва ҳисоблаш техникаси билан жиҳозланганлигини ошириш ва ходимлар меҳнатини автоматлаштириш.
Хорижда яна бошқарув меҳнатини такомиллаштириш(ратсионал- лаштириш)
жараёнини таърифловчи бир қатор атамалар қўлланилади. Масалан, АКШда “Тизимлар ва усуллар”, ”Тизимли лойиҳалаштириш”, “Бизнес жараёнларнинг реинжиниринги”, Буюк Британияда “Ишни тадқиқот қилиш” ва “Ташкил қилиш ва усуллар” атамаларидан фойдаланилади. Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш зарурияти бизнинг мамлакамизда хорижга нисбатан яқинда, яъни ХХ аср 50 йилларнинг охири ва 60 йилларнинг бошида вужудга келган. Хорижий муаллифлар “маъмурий бошқарувдаги инқилобни” бошқарув аппарати ва унга харажатларни ўсиши, маъмурий(идора) ишининг ҳажмларини ўсиши, корхоналарда бошқарув вазифаларининг янги турлари (реклама фаолияти, ижтимоий суғурта, жамоатчилик билан алоқалар ва х.к.) пайдо бўлиши, ахборотлар ва ҳужжатлар айланиши ҳажмларини кескин ўсиши ва бунинг натижасида бошқарув меҳнатини аниқ ташкил қилиш, бошқарув жараёнларини ратсионаллаштириш, яъни бошқарув фаолиятини такомиллаштириш бўйича мажмуавий ҳаракатлар зарурлиги билан боғлайдилар. Раҳбар, мутахассис ишини ратсионал ташкил қилиш барча бажари- лаётган ишларни ҳисобга олиш, ўз иш вақти устидан мантазам равишда назорат қилиш, иш вақти харажатлари тузилишини ўрганишни тақозо қилади. Бу иш вақтидан фойдаланишни таҳлил қилиш, шахсий иш ва бошқарув ходимлари меҳнатини илмий ташкил қилиш бўйича тадбирларнинг асосланган режаларини тузишга имкон беради. Раҳбарлар ва мутахассислар меҳнатининг мазмуни ва иш вақти харажатларининг тузилишини ўрганиш учун қўйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
- анкетали ва оғзаки сўровлар, у ходимнинг унинг меҳнати қанчалик ратсионал ташкил қилинганлиги ҳақидаги фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилади: ходимнинг нуқтаи назаридан унинг вазифаси аниқ белгилаб берилганми, унга ўз вазифасига кирмаган ишларни бажаришга тўғри келганми (қандай ва қанча вақтда), унинг иши
режалаштириладими ва режадан ташқари ишларнинг салмоғи қандай, иш вақтини йўқотилишлари борми (уларнинг миқдори, сабаблари), ишда механизатсия ва ташкилий техниканинг воситалари қўлланиладими (улардан фойдаланиш), ходимни унинг иш жойини ташкил қилиниши ва меҳнат шароитлари қаноатлан- тирадими ва , ниҳоят, ходимда меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар борми;
- иш вақтининг суратини олиш, у кузатишларининг режалаштирил-ган даври
давомида унинг харажатларининг тузимини белгилаш учун қўлланилади. Бунда иш вақти сарфланишини ўрганиш вақтнинг барча истисносиз сарфланишини уларнинг ҳақиқий изчиллиги тартибда кузатиш ва ўлчаш йўли билан ўтказилади. Иш вақтини суратга олиш махсус ажратилган шахс томонидан ўтказилади,у ёппасига (яъни , бутун иш куни давомида) ёки танловли бўлиши мумкин. Кейинги ҳолда иш вақтини алоҳида вазифалар (иш турлари) бўйича, шу жумладан такрорланувчиларн, ҳамда ишнинг алоҳида давралари (даврлари) бўйича ўрганилади;
- иш вақтини ўзини ўзи суратга олишда иш вақтини сарфланишини ҳисобга олиш бевосита МИТҚ хизматлари раҳбарлиги остида ишловчилар томонидан амалга оширилади. У ўзини ўзи суратга олишнинг махсус варақчалари ёрдамида олиб борилади, унда барча бажариладиган ишлар ёки соатнинг маълум қисмини ташкил қилувчи қайд етилган оралиқлардаги танаффуслар рўйхатга олинади;

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish