Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси маданият вазирлиги ўзбекистон давлат консерваторияси


- Изчиллик ва узлуксизлик тамойили



Download 361,06 Kb.
bet5/21
Sana21.02.2022
Hajmi361,06 Kb.
#46573
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Tarix Маърузалар (1)

- Изчиллик ва узлуксизлик тамойили, яъни воқеалар тартиби билан, маълум даврларга, бўлимларга, қисмларга ажратиб берилиши ҳамда бир-бирини тўлдириб бориши, хусусан, давр ва замон руҳини бериш ҳамда Мустақил Ўзбекистоннинг истиқболдаги тарққиёти талаблари асосида баён этилишига эришмоқ керак.
3. Жаҳон тарихи ва барча мамлакатлар тарихи сингари Ўзбекистон тарихи ҳам даврларга бўлиб ўрганилади. Ўзбекистон тарихини даврлаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд. Археологик даврлаштириш, тарихий даврлаштириш, асосий ишлаб чиқарувчи кучлар ва ишлаб чиқариш усулига кўра даврлаштириш, сулолавий даврлаштириш ва бошқалар шулар жумласидандир.
*Ибтидоий –жамоа тузуми
*Қадимги давр: давлатчиликнинг шаклланиши ва ривожланиши
*Ўрта асрлар даври
*Подшо Россияси мустамлакачилиги даври
*Мустабид совет ҳокимияти ҳукмронлиги даври
*Миллий истиқлол даври
Ўзбекистон тарихини ўрганишда манбалар алоҳида аҳамиятга моликдир. Тарих манбалар асосида ўрганилади. Манбаларнинг турлари ниҳоятда кўп, аммо уларнинг бари умумлаштирилиб, шартли равишда иккига - моддий (ашёвий) ва ёзма манбаларга бўлинади.
Олимларнинг фикрича, ер юзида инсоният пайдо бўлганига 3-2 миллион йилдан ортиқроқ вақт ўтган. Ёзув эса бундан атиги 5 минг йилдан сал илгарироқ ихтиро қилинган. Ўзбекистон тарихига оид дастлабки ёзма манбалар эса бундан анча кейинги даврларга мансуб. Шундай экан, тарихимизнинг ёзма манбаларда акс эттирилгунга қадар бўлган қисми фақат археология, антропология, этнография маълумотларига таянган ҳолда ўрганилади. Инсон қўли ва ақл заковати билан яратилган, инсонлар ҳаёти ва меҳнат фаолиятида муҳим ўрин тўтган, одамзотнинг узоқ ўтмишидан дарак берувчи маълумотларни ўзида жамлаган манбалар моддий манбалар дейилади. Қадимги даврларда инсонлар фойдаланган, тош, ёғоч ва металлдан ясалган турли меҳнат, ов ва жанг қуроллари, сопол идишлар парчалари, ҳар хил диний урф-одат ва маросимлар билан боғлиқ ҳайкалчалар, зеб-зийнат буюмлари, тақинчоқлар, маконлар, уй-жойлар, ибодатхоналар, қалъа ва қўрғонларнинг қолдиқлари ва бошқа моддий манбалар археология ёдгорликлари туркумига киради. Моддий манбаларнинг кўпи ер остида, археологик ёдгорликларнинг маданий қатламларида сақланади ва улар археологик қазув ишлари орқали топиб текширилади.
Манбаларнинг иккинчи асосий гуруҳини ёзма манбалар ташкил этади. Мамлакатимиз халқлари тарихи ҳақида маълумот берувчи дастлабки ёзма манба бу зардуштийлик динининг муқаддас китоби бўлган «Авесто»дир. Мазкур китоб бундан салкам 3 минг йил аввал яратилган, аммо ундаги маълумотлар “Авесто” яратилишидан анча илгари бўлиб ўтган воқеалар ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Ватанимиз тарихига оид маълумотлар юнон ва рим манбаларида: Геродотнинг “Тарих”, Ксенофонтнинг “Юнонистон тарихи” асарларида учрайди.
Хитой ёзма манбаларидан “Тарихий йилномалар”, “Катта Хан тарихи” ва бошқа асарларда Туркистон тарихи ҳақида маълумотлар бор.
Мил.ав. I -минг йиллик ўрталаридан бошлаб мамлакатимиз халқлари ўз ёзувларига асос солганлар. Бирин - кетин хоразм, бақтрия, сўғд, кушон ва бошқа ёзувлар яратилган. Хоразм ёзуви Катта Ойбуйирқалъа шаҳар ҳаробасида топилган. Археологик маълумотларга кўра бу ёзув м.а. V-IV асрларга тегишлидир. М.а.IV-III асрларга оид яна бир қадимги Хоразм ёзуви Кўйқирилган қалъада топилган сопол идишнингсиртида сақланган.Бу манба ягона “ аспабарак” – “отлиқ”, “чавандоз” сўзидан иборатдир3.
Бақтрия ёзуви Сурхон воҳаси, Жанубий Тожикистон, Шимолий Афғонистон
ерларида жойлашган тарихий-маданий вилоят аҳолисининг тили ҳамда ёзувидир.Бақтрия ёзуви икки хил – оромий ва қадимги юнон алифбесига асосланиб ривожланган...Бақтрия ёзуви топилмалари асосан милодднинг I асрларига тааллуқлидир.Милодий I-IV асрлардан бошлаб Сўғд ёзувлари кенг ҳудудда тарқалган.Сўғд тилидаги ёзма ёдгорликлар Марказий Осиё, Қозоғистон, Шарқий Туркистон, Покистон ва Мўғулистон топиб текширилган.4
Саклар-Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг даштларда,чўлларида ва тоғларида жойлашган кўчманчи қабилалардир.Сак тилида ёритилган энг қадимги манба- бу Олмаота атрофида Иссиқ қўрғонида топилган кумуш идишдаги ёзувдир.У м.а.V аср билан саналади. Тилшунослик фанларида Иссиқ ёзувига ўхшаган белги ёзувлари “ номаълум хат “деб аталади.
Сак тилида ёритилган ҳужжатларнинг асосий қисми Шарқий Туркистоннинг Ҳотан воҳасидан топилган. Улар VII-X асрларга оиддир. Бу ёзувларни ўрганишга Г.В.Бэйли, М.Ж.Дрезден, Л.Г.Герценберг, И.М.Оранскийлар катта ҳисса қўшганлар.5
Кейинчалик туркий халқларнинг урхун-енисей ёзувлари вужудга келади. Бу ёзувлар дастлаб Жанубий Сибирь ҳудудидаги Урхун ва Енисей дарёлари ҳавзаларидан топилганлиги боис шундай ном билан аталади. Шунингдек, бу ёзувлар руний битиклар деган умумий ном билан ҳам юритилади. Афсуски, мазкур қадимий ёзувларда битилган тарихимиз бизгача нисбатан кам миқдорда (руний ёзувлардан ташқари, улар Ўрта Осиё ҳудудларидан ташқарида кенг тарқалганлиги боис кўп миқдорда сақланиб қолган), асосан тош ва сопол буюмлар сиртидаги, тангалардаги ёзувлар шаклида ҳамда узуқ-юлуқ ҳолда етиб келган. Тери, қоғоз ва бошқа ашёларга битилган ёзувлар эса деярли сақланиб қолмаган (Сўғдиёна ҳудудидаги Муғ тоғидан топилган ҳукмдор Деваштич архиви ҳужжатлари бундан мустасно). Уларнинг аксарияти табиий омиллар туфайли чириб, емирилиб кетган. Бундан ташқари уларнинг йўқолиб кетишининг субъектив сабабларидан бири диний эътиқодларнинг алмашиб туриши ҳамда босқинчилик урушлари билан боғлиқ. Шунингдек, ўрта асрларда битилган юридик ҳужжатлар, турли битим ва шартномалар, вақф ҳужжатлари ҳамда дипломатик ёзишмалар ҳам муҳим манба ҳисобланади.Бундан ташқари ўрта асрларда мамлакатимизга ташриф буюрган турли мамлакатлар элчилари ва сайёҳларининг хотира, саёҳатнома ва кундаликлари ҳам мавжуд. Бу манбаларнинг муҳимлиги шундаки, уларда халқимиз урф-одати, турмуш тарзи, шаҳарлари, анъана ва маросимларига оид маҳаллий муаллифлар асарларида учрамайдиган маълумотларга дуч келиш мумкин. Бу маълумотлар мазкур муҳитда яшаётган муаллифлар учун оддий ҳодиса эди ва шу боисдан уларга аҳамият бермаганлар. Ўзга эллардан келган сайёҳ ва элчилар учун эса бизнинг ўлкамиз ўзга бир дунё эди, шу боисдан улар ҳар бир нарсага қизиқиш кўзи билан қараб, уларни ўз кундаликларида қайд этиб борганлар.
4. Ўзбекистон тарихини ўрганиш катта тарбиявий аҳамиятга ҳам эга. Тарих инсон маънавиятини бойитади, уни бугунги ўзгаришларнинг қонуниятлари, сабаб ва оқибатларини тўғри мушоҳада қилишга ўргатади, ватанпарварлик, Ватанга ва ўз халқига садоқат, уни кўз қорачиғидай асраш туйғуларини шакллантиради. Ўз тарихини мукаммал билган инсон ўзининг кимлиги, қайси халқнинг фарзанди ва кимларнинг авлоди эканлигини ҳамиша ёдда тутади. Тарихни билиш инсонни бугунги кун ва келажак ҳақида чуқур мушоҳада қилишга ўргатади.
Ватанимиз тарихи ёшларга халқимизнинг ўтмиши, тарихи ҳақида билим бериб қолмасдан балки уларни ватанпарвар, инсонпарвар, маънавий жиҳатдан комил инсон бўлиб етишишларида дастур-ул-амал ҳисобланади. Бир сўз билан айтганда, тарих илми инсонни комилликка етакловчи асосий воситалардан биридир.

Download 361,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish