Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Аҳоли бандлигини таъминлаш муаммолари



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Аҳоли бандлигини таъминлаш муаммолари 
Tалаба: СамДАҚИ 301-КТ ( Б ва ИҚ) О.Дониёрова 
Илмий рахбар: Ш.Джалилова 
 
Бугунги кунда жаҳонда давом этаётган “Иқтисодий инқироз” 
жараёнида аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатига муносиб 
рағбатлантириш долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Бундай шароитда 
Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича бир қатор ишлар олиб 
борилмоқда. Аҳолини иш билан таъминлашнинг моҳияти Ўзбекистон 
Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 2-
моддасида қайд этилганидек “Иш билан таъминлаш-фуқароларнинг қонун 
хужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини 
қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳаққи (меҳнат даромади) 
келтирадиган фаолиятдир”
Аҳолининг иш билан бандлиги сиёсати учта асосий мақсадга 
эришишни назарда тутади:
-таркибий қайта қуришни рағбатлантириш асосида бўшаб қолган 
ходимларни қайта тақсимлаш жараёнини жадаллаштириш;
-ишсизларни меҳнат ҳаётига жуда тезлик билан жалб қилиш;
-иш қидираётганлардан ҳар бирини иш билан таъмин этиш. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
аҳоли 
бандлигини 
таъминлаш, 
ишсизлигини олдини олиш ва уларга муносиб иш ҳаққи тўлаш борасида олиб 
борилаётган ишларда Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг бир қатор фармон ва 
қарорлари амалий дастур вазифасини бажариб келмоқда. Хусусан 07.02.2017 
йилдаги 
2017-2021 
йилларда 
“Ўзбекистон 
Республикасини 
янада 
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги” ва 06.05.2017 
йилдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, 
уларнинг самарадорлигини оширишда маҳаллий ижро ҳокимияти ва 
иқтисодий комплекснинг ҳудудий органлари раҳбарларининг шахсий 
масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ: 
Қабул қилинган қарор янги иш ўринларини ташкил этиш, иқтисодиёт 
тармоқлари корхоналари ҳамда тадбиркорлик субектлари фаолиятини 
ривожлантириш ва кенгайтиришда уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича 
аниқ йўналтирилган ва тизимли ишлар олиб боришда маҳаллий ижро 
ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларининг 
шахсий масъулиятини кучайтириш, шу асосда банд бўлмаган аҳолини, 
айниқса, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш 
масалаларини ҳал қилишга қаратилган.


183 
Қарорнинг муҳим жиҳати шундан иборатки, унда аҳоли бандлиги 
ўсишининг мезони сифатида аҳолини давлат ижтимоий суғурта ҳамда меҳнат 
ва пенсия қонунчилиги тизимлари билан қамраб олинган доимий, барқарор 
ишга жойлаштирилиши белгиланган. Айнан шундай бандлик шакли меҳнат 
кафолатларини ҳимоялаш, пенсия тўловларини амалга ошириш учун меҳнат 
стажини ҳисобга олиш, уй-жой сотиб олиш ва олий таълим муассасаларида 
ўқиш учун олинган кредитларни тўлашда солиқ имтиёзларига эга бўлиш 
ҳамда аҳолининг кундалик ҳаётида зарур бўладиган бошқа амалдаги 
қонунчилик меъёрларидан фуқароларимиз тўлақонли фойдаланишига барча 
имкониятларни яратади.
Мазкур 
қарорнинг 
амалга 
оширилиши 
натижасида 
қуйидагиларга:
-биринчидан, аҳолининг барқарор бандлигини таъминлашда тизимли ва 
аниқ йўналтирилган ишларни амалга ошириш учун маҳаллий ижро 
ҳокимияти ва иқтисодий комплекс ҳудудий органлари раҳбарларига керакли 
рағбатлантириш чораларини яратиш ва уларнинг шахсий масъулиятини 
кучайтиришга;
-иккинчидан, 
давлат 
ижтимоий 
суғуртаси, 
меҳнат 
ва 
пенсия 
қонунчилиги тизимининг барча афзалликлари билан тўлиқ қамраб олинган 
доимий иш ўринлари ҳисобига аҳоли бандлиги ўсишига;
-учинчидан, барқарор бандликни рағбатлантиришнинг янги 
механизмларини жорий этиш орқали аҳоли даромадлари ошишига ва турмуш 
даражаси сифати яхшиланишига, солиқ тушумлари ва пенсия ажратмалари 
базасини кенгайтиришга имкон яратилади. 
Қайд этилган мулоҳазалар мамлакатимизда иқтисодий фаол аҳолининг 
иш билан бандлик даражасини ошириш лозимлигини кўрсатади. Бунинг учун 
эса, «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини 
ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш методикаси»ни янада такомиллаштирган 
ҳолда «Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг 
ҳисобот ва истиқбол балансини ишлаб чиқиш методикаси»ни ишлаб чиқиш 
ҳамда республика ҳудудларида уни амалиётда қўлланилишини жорий этиш 
лозим.

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish