Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Замонавий хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантиришнинг



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Замонавий хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантиришнинг 
асосий вазифалари 
Д.А.Мирзаева, З.А.Мирзаев, Н.Б.Алиева 
Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти 
Аннотация. 
Ушбу мақолада Ўзбекистонда хизмат кўрсатишдаги 
тармоқ масалалари кўриб чиқилган. 
В данной статье рассмотрена отраслевые вопросы развития сферы 
услуг в Узбекистане 
In the article of dana of taking about cardinal structural andquality 
transformation and progress trends to servisebusineess. 
Калитли сўзлар:
хизмат кўрсатиш соҳаси, маркетинг, тадбиркор. 
Замонавий хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётимизни барқарор 
ривожлантиришнинг энг муҳим манбаи ва омили ҳисобланади. Жаҳон 
тажрибаси бугун айнан ушбу соҳа ялпи ички маҳсулотни шакллантириш, 
аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг фаровонлигини оширишда 
етакчи ўрин тутишини кўрсатмоқда. 
Иқтисодий 
ислоҳотларни 
чуқурлаштириш 
ва 
иқтисодиётни 
модернизациялаш шароитида кутилаётган муҳим мақсадлардан бири – аҳоли 
моддий фаравонлигини оширишдир. “Аҳолининг моддий фаравонлиги 


176 
мураккаб ва серқирра кўрсаткич бўлиб, у бир неча шарт-шароит ва 
омилларга, жумладан, аҳоли пул даромадларининг ошишига ва хизмат 
кўрсатиш тармоқларининг хизмат турлари ва сифатига ҳам боғлиқ.
Дарҳақиқат, иқтисодий фаолиятнинг бугунги қиёфасини хизматлар 
кўрсатиш тизимисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу борада хизматлар таркиби 
ҳам тубдан ўзгариб бораётганини таъкидлаш жоиз. Мобиль алоқа, юқори 
тезликда ишлайдиган интернет, кабелли телевизион алоқа, масофавий банк 
хизматлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, автомобиллар ва технологик 
ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби замонавий юқори 
технологиялар асосидаги хизмат турлари аҳоли ўртасида тобора оммалашиб 
бормоқда.
Вилоятларда туризм, экскурсия, меҳмонхона, реклама, маркетинг, 
консалтинг хизматлари, халқ ҳунармандчилиги ва бадиий санъатига 
асосланган ижтимоий-маданий хизматлар сервис сектори бозорида ҳозирча 
ўз муносиб ўрнини топа олган дейиш қийин. 
Ўтган йили 500 дан ортиқ янги базавий мобиль алоқа станциялари 
ўрнатилиши ҳисобидан алоқанинг ушбу замонавий, юқори технологияларга 
асосланган тизими абонентлари сони қарийб 20 миллион кишини ташкил 
этди, уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми қарийб 26 фоизга кўпайди [2]. 
Айни пайтда қишлоқ жойларда хизматлар соҳаси ҳали-бери етарлича 
ривожланмаганини ҳам айтиш жоиз. Қишлоқда аҳоли жон бошига тўғри 
келадиган хизматлар кўрсатиш ҳажми шаҳардагидан ҳали-ҳамон сезиларли 
даражада ортда қолмоқда. Айни пайтда қишлоқ жойларда алоқа хизмати, 
банк-молия ва коммунал хизматлар соҳасини ривожлантириш учун катта 
салоҳият мавжуд 
Шу билан бирга, айни пайтда мазкур тармоқни ривожлантиришда 
мавжуд имкониятларидан ҳали тўлиқ фойдаланилмаётганлигини таъкидлаш 
лозим.
Бундан ташқари янги хизмат турлари, жумладан, тадбиркорликни 
ривожлантириш учун қулай муҳит яратишда зарур бўлган молиявий, лизинг, 
консалтинг, юридик ва бошқа хизматлар етарли даражада ривожланмаяпти. 
Туристик хизмат кўрсатиш соҳасида беқиёс имкониятлар мавжуд бўлишига 
қарамай ушбу соҳа ўта секин ривожланмоқда. Бунга ҳудудлар бўйича 
туристик хизматларни кўрсатувчи тизимнинг яратилмаганлиги, ички туризм 
рекламалари ривожланмаганлиги, республика ичидаги туристик йўналишлар 
(маршрутлар) аҳолига маълум эмаслиги тўсқинлик қилмоқда.
Президент қарорида берилган катта имтиёзлар, жумладан Болалар 
спорт иншоотларида кўрсатиладиган пуллик спорт хизматлари даромадидан 
олинадиган солиқ ва якка тартибдаги солиқ тўловларидан 3 йилгача озод 
қилинганлигига қарамай, қишлоқларда ушбу хизмат тури хали яхши 
ривожланмаяпти.
Xизмaт 
кўрсaтиш 
сoҳaсини 
ривoжлaнтириш 
бўйичa 
ҳудудий 
дaстурлaрни тубдaн қaйтa кўриб чиқиш вa қишлoқ жoйлaрдa улaрни aҳoли, 
aйниқсa, ёшлaр бaндлигининг, қишлoқдa ҳaёт дaрaжaсини oширишнинг 
муҳим oмили сифaтидa жaдaл ривoжлaнтиришгa дoир қўшимчa чoрa-
тaдбирлaр кўриш зaрур.


177 
Бу бoрaдaги энг aсoсий вaзифa вaзиятгa тaдбиркoр нуқтaи нaзaридaн 
қaрaш, яъни унгa ўз ишини ривoжлaнтириш учун нимa тўсқинлик қилaётгaни 
вa дaвлaт тoмoнидaн қaндaй ёрдaм кeрaклигини aниқлaш лoзим. Xусусий 
сeктoргa 
қишлoқ 
жoйлaрдa 
кўрсaтилaётгaн 
xизмaтлaр 
турлaрини 
кeнгaйтириш учун зaрур шaрт-шaрoитлaрни ярaтишгa ҳaм aлoҳидa aҳaмият 
бeриш дaркoр. 
Хулоса сифатида айтиш мумкин,

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish