Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Банк маркетинги муҳитининг асосий ташкил этувчилари 
Мирзаев З.А., Алиева Н.Б. (СамДАҚИ) 
 
Аннотация 
Ушбу мақолада маркетинг муҳитининг турлари, банкнинг мижозларга 
хизмат кўрсатиш имкониятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган 
субъектлар ва омиллар тўғрисида маълумотлар келтирилган. 
В данной статье приведены сведения о видах маркетинговой среды,
субъектах и факторах непосредственного воздействия на потенциал банка по 
облуживанию клиентов. 
This article provides information on the types of marketing environment, 
subjects and factors of direct impact on the bank's capacity to provide services to 
clients. 
Калитли сўзлар:
банк маркетинги, иқтисодий омиллар, молия, 
ахборот, иқтисодиёт. 
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётимизда модернизациялаш, 
таркибий ўзгаришлар ва инқирозга қарши чоралар дастурини амалга ошириш 
миллий банк тизимини ривожлантишини таъминлашнинг замонавий 
усулларидан фойдаланишини тақозо этмоқда. Миллий иқтисодиётида бозор 
инфратузилмасининг ривожланган бўғинларидан бири банк тизимидир. Банк 
тизимининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни катта бўлиб, унинг самарали 
фаолият юритиши бошқа тармоқларга ижобий таъсир кўрсатади. Бошқача 
айтганда банклар бутун иқтисодиётимизни озиқлантириб турадиган қон 
томирлари 
ҳисобланади, 
мамлакатимизнинг 
молиявий, 
иқтисодий 
барқарорлиги кўп жиҳатдан унинг самарали фаолиятига боғлиқдир. Бу ҳақда 
Президентимиз Ш.Мирзиёев ҳам ўзининг чиқишларида бир неча бор
такрорлаб ўтганлар. Маълумки, бозор иқтисодиёти шароитида банклар 
хизматларига бўлган талаблар ортиб боради. Шу сабабли банклар ўзларининг 


171 
ривожланиш стратегияларида мижозларнинг талабларини тўла даражада 
қондириш учун янги банк хизматлари ва маҳсулотларини ишлаб чиқиш 
ҳамда уларни доимий равишда реклама қилиб боришлари талаб этилади. 
Истеъмолчилар, яъни мижозлар банк ташқи муҳитининг асосини ташкил 
этади. Бошқа хизматлар тизимида бўлгани сингари банк хизматлари 
маркетинг муҳити ҳам микромуҳит ва макромуҳитларга бўлинади.
Қуйидаги 1-расмда банк маркетинги муҳитининг асосий ташкил 
этувчилари келтирилади. Бу чизма маълумотларидан кўриниб турибдики, 
микромуҳитдаги 
ички 
муносабатлар 
банк 
хизматининг 
сифатини 
таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Умуман, хизматлар индустрияси 
юқори контактга эга бўлган соҳа ҳисобланади, бу ерда хизмат кўрсатиш 
сифати хизмат кўрсатаётганларнинг ишлаш сифатига кўп даражада боғлиқ 
бўлади. Юқори контактлилик деганда шуни тушуниш мумкинки, хизматни 
сотиш хизмат кўрсатувчи билан мижознинг учрашуви жараёнида рўй беради. 
Мижоз шу жараёндаги ҳамма ҳодисаларни, инструмент ва жиҳозларни 
кузатиб туриб хизмат сифатига баҳо беради. Маркетингнинг ташқи 
микромуҳити – бу банкнинг мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятига 
тўғридан - тўғри таъсир кўрсатадиган субъектлар ва омиллардир. 
Маркетингнинг ташқи макромуҳити – бу маркетингнинг ҳамма ташқи 
микромуҳитига таъсир кўрсатувчи катта табиий омиллар (сиёсий, ижтимоий-
иқтисодий, ҳуқуқий, илмий – техникавий, маданий, табиий) нинг мажмуидан 
иборатдир. Сиёсий омиллар давлатнинг тадбиркорлар манфаатини ҳимоя 
қилиш, ҳар хил мулкчилик шаклларига муносабати, сиёсий ҳолатнинг 
барқарорлиги кабилар билан характерланади. Ижтимоий – иқтисодий 
омиллар аҳоли турмуш даражаси, аҳолининг тўлов қобилияти, демографик 
жараёнлар, молия тизимининг барқарорлиги, инфляция жараёнлари ва 
ҳоказолар билан характерланади. Xуқуқий омилларга табиатни муҳофаза 
қилиш бўйича меъёрий ҳужжатлар, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва 
истеъмол қилиш тизимида стандартлаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш ва бошқа соҳаларда қабул қилинган қонунлар ва қонунчилик 
ҳужжатлари киради. Илмий – техникавий омиллар илм – фан ютуқларидан 
фойдаланаётган корхоналарга устунлик беради. 
УДК 330.526:33 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish