Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети ж. Ж. Жалолов, И. А. Ахмедов, С. Н. Абдураҳимов


Лицензиялар сотиб олиш самарадорлигининг кўрсатки­чи



Download 1,85 Mb.
bet9/93
Sana21.02.2022
Hajmi1,85 Mb.
#42651
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93
Bog'liq
Jalolov J. J. Tashqi iqtisodiy faoliyat asoslari

4. Лицензиялар сотиб олиш самарадорлигининг кўрсатки­чи шундай нисбатдирки, унинг суратида чет элдан сотиб олинган янги технологияга ёки бошқа янгиликка лицензиядан вақт омилини ҳисобга олган ҳолда фойдаланишдан келадиган миллий иқтисодиёт самараси миқдори, маҳражида эса лицензия ҳақини тўлаш учун зарур бўлган товарларни ишлаб чиқаришга қилинадиган харажатлар туради. Ли­цензия олиш-сотиш муносабати билан товар айирбошлаш ва ҳамкорлик қилишнинг фаоллашуви ва фойдаси сингари омиллар ҳам ҳисобга олиниши шарт.
Давлатнинг савдо баланси товарлар импорт қилинганида ундан чиқиб кетадиган маблағлар билан товарларни чет элга экспорт қилганда келадиган маблағлар ўртасидаги нисбатни кўрсатади. Тўлов балансининг шу таркибий қисми мамлакатнинг ташқи иқтисодий аҳволига баҳо беришда энг муҳим кўрсаткичдир. Агар мамлакатнинг экспорти маълум даврда чет элдан импорт қилишдан ортиқ бўлса, савдо баланси актив бўлиши (мусбат сальдо балансига эга бўлиши) мумкин. Агар импорт экспортдан ортиқ бўлса, савдо баланси шунга мувофиқ манфий (манфий сальдо) бўлади. Бошқача қилиб айтганда, агар Ўзбекистон муайян йилда манфий савдо баланси сальдосига эга бўлса, ўша йили истеъмол қилинганига қараганда камроқ ишлаб чиқа-рилган бўлади. Ва аксинча, савдо балансининг мусбат сальдоси Ўзбекистонда тегишли йилда истеъмол қилинганига қараганда кўпроқ товарлар ишлаб чиқарилганлигини кўрсатади. Савдо балансининг мусбат ёки ман­фий бўлиши кўпгина ташқи ва ички омилларга боғлиқ. Агар жаҳондаги конъюнктура натижасида жаҳон хом ашё бозорларида пахтанинг баҳоси сезиларли даражада ортиб, шу даражада барқарор турса, биз Ўзбекистоннинг экспортда (бунда "оқ олтин"нинг салмоғи анча катта) савдо баланси мусбат сальдога эга бўлади, деб тахмин қилса бўлади.
Хизматлар ва нотижорат операциялари баланси мамлакат­нинг бошқа мамлакатларга кўрсатадиган хизматлари бўйича келган пул билан шу мамлакатга бошқа мамлакатлар кўрса­тадиган хизматлар бўйича чиқиб кетган пул ўртасидаги нисбатдан иборатдир. Иқтисодчилар фактор ва нофактор хизматларни фарқлайди. Фактор хизматлар мамлакатнинг чет элга тадбиркорлик ёки ссуда капитали шаклидаги инвестицияларидан тушган пулларни ўз ичига олади. Бунга дивидендлар шаклидаги пул тушумлари, мамлакат фирмалари ва компанияларининг фойда репатриацияси, чет элликларнинг мамла­кат патентлари, лицензиялари ва менежментидан фойдаланганлик учун тўловлар ва ҳоказолар киради. Нофактор хиз­матлар оқими сайёҳлик, транспортда йўловчилар ва юклар ташиш, суғурта, телерадиокоммуникациялар учун тушумлар, тўловлар ва бошқалардан иборат.

Download 1,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish