Темир йўл транспорти
Темир йўл транспорти - юк ва йўловчиларни локомотив ва вагонлар воситасида темир йўл бўйлаб ташийдиган транспорт тури. Унинг пайдо бЎлиши йирик саноат тараққиёти, айниқса, тогʻ-кон ва металлургия саноати тараққиёти билан богʻлиқ
Темир ё'л транспорти катта ҳарбий-стратегик аҳамиятга эга бЎлиб, хЎжалик, иқтисодий ва стратегик вазифаларга хизмат қилиш билан бир қаторда мамлакатлараро, ҳудудлараро маданий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий масалалар, халқаро туризм соҳасида ҳам иштирок этади, мамлакатнинг илмий-техник тараққиётига ҳам салмоқли ҳисса қЎшади.
Темир ё'л транспорти юкларни ва ё'ловчиларни ташиш учун бошқа транспорт тизимлари орасида иқтисодий жиҳатдан самарали бЎлиб қолмоқда. Унинг афзалликлари қуйидагилардир: арзонлиги, мунтазамлиги, ҳар хил об-ҳаво шароитида мамлакат бЎйлаб Ўтиш қобилияти ва юқори ташиш қобилияти.
Ўз ишида темир ё'л транспорти олдига қЎйган мақсадлар: юк ташиш транспортининг узлюксиз логистикасини та'минлаш, ё'ловчилар ташиш хавфсизлиги ва қулайлик даражасини та'минлаш - ҳар хил турдаги харажатларнинг энг паст кЎрсаткичи.
Темир ё'л саноатининг асосий муаммоси бозорнинг юқори талаблари билан таққослаганда кЎрсатиладиган хизматлар сифатининг пастлиги. Темир ё'л транспортининг инновацион ривожланиши бу ва ундан келиб чиқадиган муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.
Темир ё'лларни инновацион ривожлантиришнинг асосий ё'налишлари:
Поездлар паркини янгилаш, алоқа линияларини та'мирлаш ва модернизатсия қилиш.
Темир йўл иншоотлари, менежмент, алоқа ва ахборот каналлари таркибини мустаҳкамлаш.
Техник электр та'миноти об'ектларини модернизатсия қилиш.
Ҳаракатланувчи таркибни та'мирлаш учун техник базани ривожлантириш.
Корхонада самарадорликни оширишда инновацион фаолиятни бошқаришнинг хорижий тажрибалардан фойдаланиш
Бозор иқтисодиёти шароитида темир йўл транспорти стратегик ривожланишининг асосий вазифаларидан бири инновацион фаолиятни такомиллаштиришдан иборатдир. Бу муаммони ечиш учун, шундай инновацион тизим яратиш керакки, натижада темир йўл транспорти ўз олдига қўйилган вазифаларни сифатли бажариши ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш лозим.
АҚШ, Европа Иттифоқи ва Россия давлатлари тармоқларида, шу жумладан, транспорт тизимида инновацион жараёнларни қўлаб-қувватлаш иқтисодий механизми қуйидаги тамойилларга асосланган14:
- давлатнинг илмий-техник ва технологик салоҳияти ривожланишида тармоқларда амалга оширилаётган инновацион фаолиятлар асосий бўғин сифатида қаралади;
- тармоқдаги инновацион фаолиятга ҳукумат томонидан кўрсатилаётган сиёсий ва иқтисодий ёрдамлар қонун ва меъёрий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинади;
- инновацион фаолиятнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши давлат органларидаги юқори лавозимда ишловчи шахслар таъсиридан холи бўлади.
Ушбу тамойилларга асосан, инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиш иқтисодий услубининг бевосита ва билвосита ташкил этувчилари 2-расмда келтирилган.
Юқорида келтирилган инновациянинг тартибга солиш иқтисодий услубидан келиб чиққан ҳолда, санаб ўтилган давлатларда инновацияни қўллаб-қувватлашнинг ўзига хос хусусиятларини баҳолаш мумкин.
АҚШда инновацион фаолиятнинг давлат томонидан бевосита қўллаб-қувватланишида тижорат банклари томонидан кредитлар давлат грантлари кўринишида берилади.
Европа Иттифоқига кирувчи Германияда узоқ муддатли ва таваккалчилик даражаси юқори бўлган инновацион фаолиятни давлат томонидан молиялаштирилади.
Россия Федератсиясида тармоқларнинг инновацион фаолиятини асосан, инновацион лойиҳаларни давлат дастурига киритиш орқали молиялаштирилади15.
Инновацияни иқтисодий тартибга солиш усуллари
|
|
Бевосита
|
Билвосита
|
Давлат томонидан молиялаштиришни инвестиция кўринишида амалга ошириш, кредитлаш, лизинг, фондлар ташкил қилиш, режа ва дастурлар ишлаб чиқиш
|
Инновацион жараёнларни мойиллаштириш, қулай иқтисодий шароитлар ва илмий-техник ривожланиши учун ижтимоий муҳит яратиш. Солиқ, молия ва кредит сиёсатини эркинлаштириш
|
Do'stlaringiz bilan baham: |