Таълим жараѐнида қўллаш
учун яратилган электрон
дарсликлар ҳам нашр ишлари ҳисобланади ва илмий иш олиб
бораѐтган амалиѐтчилар учун мўлжалланган
интеллектуал иш
сифатида баҳоланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги
асосларига кўра ҳар қандай интеллектуал иш яратувчиси
белгиланган тартибда муаллифлик ҳуқуқига эга бўлади. Қоидага
кўра муаллифлик ҳуқуқини олишга даъвогар бўлган интеллектуал
иш яратувчиси Ўзбекистон Республикаси
Интеллектуал мулк
агентлиги (Давлат патент идораси)да ўрнатилган тартибда
авторлик ихтироси сифатида рўйхатдан ўтказилади. Ҳар бир
дарслик бир томондан маълум даражада автоном (мустақил)
бўлиши, иккинчи томондан эса таркибий
тузилмаси ва ундаги
ахборот маълумотлари бичимлари (форматлари)га тааллуқли
стандартларга жавоб бериши керак. Бу эса ўз навбатида зарур
дарсликлар тўпламини ахборотлаштирилган таълим тизими (бунда
ахборот-қидирув тизими, имтиҳон қилиш тизими “тест” ва ҳ.к.)га
йўналтирилган равишда осон ва тезкор йиғиш имконини беради.
Агарда ЭАТР етарли даражада сифатли бўлиб мазмун, ўқув
жараѐнини назорат қилиш ва эгалланган
билимларни текшириш
тизимига эга бўлса, мавжуд эҳтиѐжни қаноатлантириши мумкин.
Ҳозирги кунда юқори сифатли ЭАТРни яратиш имконини берувчи
услублар, дастурий таъминот ва ишланмалар мавжуд. Электрон
дарсликлар тугалланган мультимедия материали ҳисобланиб,
одатда муаллифлик муҳити ѐрдамида
маълум бир дастурлаш
тилида HTML – гиперматн бичимида яратилади.
ЭАТР On-line ва Off-line вариантларида тайѐрланади.
16
3-расм. ЭАТР тайѐрланадиган вариантлар ва уларнинг
моҳияти
ЭАТРни яратишда бир қатор талабларга риоя этилади. Улар ўз
моҳиятига кўра қуйидагича гуруҳланади (4-расм):
4-расм. ЭАТРни яратишга қўйиладиган муҳим талаблар
ЭАТРни яратишга қўйиладиган педагогик талаблар қуйидаги-
лардан иборат:
Муҳим талаблар
Педагогик
талаблар
Фунционал
талаблар
Ўқув-услубий
талаблар
Асосий вариантлар
On-line
Off-line
Локал, глобал тармоқда узоқ
вақт ишлаш имконияти бўлган
шароитларда қўлланилади
Тармоққа эпизодик
маълумотларни киритиш
чоғида қўл келади
ЭАТР қоида бўйича CD дискка ѐзилиб,
тингловчиларга
тарқатилади; Интернет тармоғидаги сайт кўринишида, архивланган
ҳолатда ҳам ишлаб чиқилади, бунда тингловчи архивланган
файлни кўчириб унинг устида ишлаш имкониятига эга бўлади
17
ЭАТРни яратишга нисбатан ўқув-услубий талаблар ҳам
қўйилади. Улар:
ЭАТР муайян функционал вазифаларни бажара олиши зарур.
Шу сабабли уларни яратишга нисбатан функционал талаблар ҳам
қўйилади. ЭАТРни яратишга қўйиладиган функционал талаблар ва
уларнинг моҳиятини ѐритишдан аввал “функционаллик”
Do'stlaringiz bilan baham: