Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


  Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

3. 
Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб 
ҳамкорлигини амалга ошириш тамойиллари ва усуллари. 
Оила, маҳалла ва мактаб ҳамкорлигини амалга ошириш анча 
мураккаб иш бўлиб, мактаб ва ўқитувчидан, оила аъзолари ва маҳалла 
фаолларидан анча вақт ҳамда катта кучни талаб қилади. Чунки 
мафкуравий тарғибот, айниқса бошланғич синф ўқувчиларни миллий 
истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш ўқитувчиларда катта ҳаммадаги 
билимни талаб қилади. 
Ташкилий ишларни амалга оширадиган инсонларнинг ўзлари аввало 
миллий ғоя ва мафкура нима эканлигини билиши, уни тўғри талқин 
қилиниши лозим. Ҳар бошланғич синф ўқитувчиси, оила аъзоси, маҳалла 
фаоллари қуйидаги билимларни тўла эгаллаши шарт. Биринчи навбатда 
мафкура нима эканлигини тушуниш лозим. Зотан, мафкура – инсон 
руҳияти, тафаккур ва дунёқарашнинг ўзгартирадиган кучли восита. Унинг 
ғоялари халқнинг ишонч – эътиқоди, интилиш ва манфаатлари ифодасига 
айлансагина етарлича самара беради. Шунинг учун мафкура соҳасидаги 
тарғибот ва ташвиқот ишларини, фуқароларнинг тушунчаси, ақл – 
заковати, идроки ва тафаккур даражасини инобатга олган ҳолда, сабр – 
тоқат билан, маърифий йўл ва усуллар орқали ёшларимиз онгига 
сингдириш биз педагог – ўқитувчилар олдидаги муҳим вазифадир. 
Миллий ғоя тарих фалсафаси хулосасининг таркибий қисмини 
ташкил қилади. Чунончи, ҳар бир халқ, миллатнинг ўз тарихи, яшаш 
шароитлари, турмуш тарзи, ўтмиши, ҳозирги кунива келажаги мавжуд. 
Миллий ғоя ана шу омиллар замирида шаклланади, қарор топади ва 
ривожланади. Миллатнинг ғояси унинг тарихий тараққиёти жараёнида 
шаклланади, унинг ҳаёти мазмунини, интилишларини, орзу – умидларини 
ифода этади. Шу мазмунда миллий ғояда миллатнинг тақдирида ҳал 
қилувчи аҳамиятга молик воқеа ва ҳодисалар мужассамлашади. Энди 
тарих фалсафасига келсак, у ҳам инсоният ривожланишининг катта 


63 
тарихий даврларида содир бўлган ва тарихий тараққиётнинг боришига 
катта таъсир ўтказган воқеалар йиғиндисини умумлаштиради, уларнинг 
муҳим якунлари ва келажаги ҳақида фикр юритади. Миллий ғоя ҳам 
тарихий фалсафаси каби тарихий тафаккур ривожининг мантиқан 
давомидир. 
Шояд ғоя инсон тафаккури маҳсулидир. Миллий ғоя – инсон ва 
жамият ҳаётига маъно ва мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари 
етаклайдиган фикрлар мажмуидир, - деб тўғри маъкидланади. 
Президентимиз И.А.Каримов кўрсатганидек миллий истиқлол 
мафкураси ва миллий ғоя халқимизни халқ, миллатни – миллат этишга 
хизмат қилувчи, уни бирлаштирувчи, буюк келажакка сафарбар этувчи 
қудратли маънавий кучдир. Бу байроқ остида халқимиз, миллатимиз буюк 
келажак сари кириб бормоқда. Бинобарин миллий ғоя келгусидаги 
тараққиётимизда ҳам маънавий мафкуравий асос бўлиб қолади. Шу 
маънода миллий ғоя тарих фалсафасининг мантиқий давоми сифатида 
намоён бўлади.
Бугунги кунда Президентимиз И.А.Каримов томонидан илмий 
ғоявий ва амалий жиҳатдан исботлаб берилган, халқимиз томонидан 
эҳтиром билан қабул қилинган миллий истиқлол ғояси ана шундай 
мустаҳкам илдизларига эга. «Бугун халқни бирлаштирадиган байроқ 
бўлишда мафкурани шакллантириш учун инсоният тарихининг турли 
даврларида Худони ўзи ақл – заковат, истеъдод, куч – қувват ато этган, 
ёрқин тафаккурга эга бўлган буюк шахслар захмат чекканини кўрамиз»- 
деди И.А.Каримов «Фидокор» газетаси муҳбирининг саволларига жавобан 
Мала Конфуций ва Махатма Гандини, Фаробий ва Баҳоуддин Нақшбандни 
олайлик. Бу зотлар умумбашарий тараққиёт миқиёсида танилган, теран 
инсоний ғоялар, маънавий бойликларнинг қадр – қийматини чуқур 
англайдиган донишманд одамлар бўлган. 
Миллий ғоя, миллий мафкурани ишлаб чиқиш, уни шакллантириш 
учун миллатнинг онг илғор вакиллари, керак бўлса, мутаффаккирлари, 


64 
халқ ва Ватан равнақи учун ҳаётини бағишлайдиган фидоий зиёлилари 
меҳнат қилишмоқда. Кўриниб турибдики, миллий истиқлол мафкураси ва 
миллий ғоя ўзининг асл моҳияти билан халқнинг ўзида шаклланиб борган. 
Халқнинг, миллатнинг ажралмас таркибий қисми бўлиб келган. У тинч 
ҳаётда ҳам қийин танглик шароитларида ҳам ўз халқи, миллатига хизмат 
қилган, уни ижодий яратувчанлик ишларига, Ватан мустақиллиги, бир 
бутунлик учун курашга чорласин. 
«Табиийки, миллий ғоямиз шу юртда яшаётган барча одамларнинг 
олийжаноб ниятларини, ҳаётий манфаатларини мужассам этадиган юрт 
тинчлиги, Ватан равнақи, халқ фаравонлиги деган юксак тушунчаларни ўз 
ичига олади»
46
деган эди Президент Ислом Каримов. 
Юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиқиб, ғоявий 
тарбияни чуқурлаштириш ва ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, 
мактаб ҳамкорлигини амалга ошириш тамойиллари ва босқичлари 
қуйидагилардан иборат деб белгилаш мумкин. 
Ёш авлодни яхши хулқи, давлат рамзларига садоқатли қилиб 
тарбиялашда уларнинг ёш жиҳатларига, характерига алоҳида эътибор 
бериш лозим, чунки буларсиз тарбияда кўзланган мақсадга эришиб 
бўлмайди. 
Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлигида қуйидаги тамойилларга ва 
босқичларга амал қилинганда самарадорлик янада юқори бўлади: 
- таълим ва тарбия соҳасида ҳамкорлик жараёни иштирокчилари 
ҳаракатларининг иш бирлиги; 
- тарбияланувчига ҳурмат ва талабанинг уйғунлиги; 
- ҳамкорлик жараёни субъектларининг тенг ҳуқуқлиги ва юксак 
масъулияти; 
- фаолият жараёнида миллат ва давлат манфаатлари устиворлиги; 
- ҳамкорликнинг илмий асосланганлиги. 
46
Каримов И.А.«Юксак маънавият – енгилмас куч», Т.:«Маънавият», 2008 йил, 72 – бет.


65 
Биринчи босқич. Ёш оилалар билан ишлаш. Ёш ота – оналарга 
фарзанд ва унинг тарбияси ҳақида фалсафий, табиий тушунчаларни бериш 
ва бу масалаларга тиббиёт ходимлари, обрўли хотин – қизларни, ота – 
оналарни жалб қилиб, «Ёш оналар ва оталар мактаблари» фаолиятини 
йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади. 
Иккинчи босқич. Фарзанднинг мактабгача бўлган давридаги 
жисмоний, ақлий ва маънавий ривожланишини таъминлаш борасида 
уларга расм чизиш, воқеаларнибаён қилиш, ўзига ўзи хизмат қилиш, ҳарф 
таниш, қўшиқ айтиш ва рақс тушиш, турли ўйинларда онгли қатнашиш 
тушунчаларини сингдириш ва мустақил равишда билим олиш 
кўникмаларини шакллантириш юзасидан мактабга тайёрлаш гуруҳлари, 
«Якшанбалик мактаблар» ишини ташкил қилиш. 
Учинчи босқич. Кичик ёшдан (6 – 11 ёш) мактаб даврида 
болаларнинг жисмоний, маънавий ва ижтимоий шаклланишини 
таъминлаш, унинг илк иқтидори, қизиқиши ва ақлий имкониятларини 
аниқлаш, ўз ҳатти – ҳаракатларига жавобгарлик ҳиссини тарбиялаш, бўш 
вақтини тўғри ташкил қилишни ўргатиш атроф муҳитга онгли муносабатда 
бўлиб, 
дўстлик 
байналминаллик, 
ватанпарварлик 
хислатларини 
шакллантириш. Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла, мактаб 
ҳамкорлигини амалга ошириш механизми. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг 4 – бўлим, 6 – бандида 
«Муассис ташкилотларнинг, маҳаллий ҳокимият органларининг , савдо – 
саноат доираларининг жамоат ташкилотларининг вакилларини ўз ичига 
олувчи васийлик ва кузатув жамоат бошқаруви тизими жорий этилади» 
деб белгилаб берилган. 
Ўзаро ҳамкорлик ишларини бошқариш учун жойларда ўз таркибига 
маҳаллалар фаоллари, обрўли ота – оналардан, ўқув – тарбия 
муассасаларининг тажрибали ходимларидан маҳалла ҳудудида жойлашган 
турли ташкилотларнинг ходимларидан иборат мувофиқлаштирувчи 
жамоатчилик кенгаши ўз зиммасига олган вазифалардан келиб чиқиб, ўз 


66 
таркибида турли йўналишларда фаолият кўрсатадиган кичик ташаббускор 
гуруҳларни тузиш мумкин. Жамоатчилик кенгаши маълум бир муддат 
мўлжалланган иш дастурини тузиш ва уни маҳалла йиғинида тасдиқлаб 
олиб, амалга ошириши зарур бўлади. 
Қайд этилган тадбирлар давра суҳбатларидан, бирон бир мавзуга ёки 
муаммога қаратилган кенгаш ва мажлислардан, анжуманлардан, маҳалла 
аҳлини бирлаштирувчи, уларни соғлом турмуш тарзига етакловчи кўрик – 
танловлар, мусобақалар, беллашувлар, учрашувлар ва турли саналарга 
бағишланган анжуман ва тантаналардан иборат бўлиши мумкин. 
Жорий қилинган жамоатчилик кенгаши ўз фаолияти тўғрисида 
маҳалла аҳлига ҳар чоракда бир маротаба ҳисобот беради. 
Кенгаш маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган, ўз фарзандлари 
тарбиясига бефарқ ота – оналарга нисбатан давлат бошқарув идоралари, 
ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари билан ҳамкорликда турли маъмурий 
чораларни қўллаши мумкин. Кенгаш ташаббуси билан бирон – бир долзарб 
мавзуда фавқулотда маҳалла йиғинлари, ўқув – тарбия муассасаларининг 
педагогик кенгашлари ёки бошқа зарур тадбирлар ташкил қилиб 
ўтказилиши мумкин. Кенгаш маҳалла ҳудудида ўзбек миллий тарбия 
анъаналарини тиклаш, турли маданий тадбирлар ўтказиш, болалар ва 
катталарнинг бўш вақтларини ташкил этиш борасида мактаблар, 
ўйингоҳлар, маданият муассасалари, спорт иншоотлари, ўсмирлар 
клублари, мактабгача ва мактабдан ташқари муассасалар ишини 
мувофиқлаштиради. 
Кенгаш ўтказилган тадбирларни таҳлил қилади, бу борада услубий 
маслаҳатлар тайёрлайди ва бу тадбирларни оммавий ахборот воситаларида 
ёритади. Кенгаш ёш авлодни тарбиялашда маҳаллада, мактаб ва оила 
ҳамкорлигини тасарруфига кирган масала ва муаммоларни маҳалла 
ҳудудидаги ўқув тарбия муассасалари, ташкилот ва идоралари иш 
режалаштириши, 
амалиёт 
дастурларига 
киритилишида 
уларнинг 
баҳамжиҳатлигини таъминлайди. Ушбу кенгашлар мактаб, туман, шаҳар 


67 
ва вилоят миқиёсида ташкил қилиниши ва кенгаш аъзоларининг барча 
давлат ва нодавлат ташкилотларига, жамғармаларига ва жамоатчилик 
марказларига ва турли ташкилотларга ўз ваколатлари доирасида мурожаат 
қилишлари, имконият яратиши кенгаш вазифаларини тезкорлик билан 
амалга ошириш имкониятини беради. Ўқувчиларни тарбиялашда оила, 
маҳалла, мактаб ҳамкорлигини амалга ошириш усулларига қуйидагилар 
киради. 
Ўтказилган тадбирлар ҳар томонлама пухта, шунинг билан 
қатнашчиларнинг 
ёшларига 
мос 
педагогик 
ва 
психологик 
мужассамлашган, мантиқан теран, қизиқарли ва кўргазмали, таъсирчан, 
оммабоп, амалий жиҳатдан кенг кўламли бўлиши керак. 
Ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар маҳалла ҳудудидаги барча 
ёшлар ва тоифадаги фуқароларни қамраб олиши ҳамда уларнинг қизиқиш 
ва интилишларига мос бўлиши лозим. Ҳамкорлик тадбирларининг 
мавзулари «Соғлом авлод учун», «Ота – онагга раҳмат», «Одобингга 
балли», «Соғлом танда соғлом ақл», «Меҳр чашмаси», «Қизлар ибоси», 
«Бир йигитга қирқ ҳунар оз», «Ўғлим - посбоним», «Ҳаёт - устоз», «Халқ - 
муаллим», «Ўзбекистон Ватаним маним», «Миллий бурч ва масъулият», 
«оила сабоқлари», «Оила этикаси», «Оила тинч – маҳалла тинч», 
«Мустақил ҳаёт бўсағасида», «Аскарлик – йигитлик мактаби», «Оила 
бахти – Ватан бахти», «Спортчи оила», «Оиламиз оҳанглари», «Ватан 
остонадан бошланади», «Биз киммиз» каби тадбирлардан иборат бўлиши 
мумкин. 


68 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish