Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Ўқувчиларни тарбиялашда маҳаллада амалга ошириладиган



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/31
Sana21.02.2022
Hajmi1,37 Mb.
#22386
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31
Bog'liq
oila maktab va mahalla hamkorligining manavij tarbiyadagi ahamiyati

2. Ўқувчиларни тарбиялашда маҳаллада амалга ошириладиган 
ишларнинг имкониятлари 
Маҳалла оилалардан ташкил топади. Фарзанд
44
лар оила бағрида 
камол топганлиги, нурли келажак сари интилади. Керак бўлса, маҳалла 
оиланинг энг яқин маслаҳатчиси, таянчидир.
Шарқ халқлари, чунончи, ўзбек халқи ҳамма нарсани билади, теран 
маъно – мазмунини яхши тушунади. Дарҳақиқат, шарқ халқлари учун 
муҳим хусусият хурсандчилик кунлари ҳам, бошқа иш тушган онларда ҳам 
бир – бирига ҳамдард ва ҳамнафас бўлишдир. Инсонлар ўртасидаги бундай 
бирлик ва ҳамжиҳатликнинг муҳим воситаси – маҳалладир. 
Маҳалла шундай бир муқаддас маконки унда инсонлар бир –бирлари 
билан опа –сингил, ака –ука, қуда –анда, дўст –биродар бўлиб, бир хонадон 
тарбиясида ҳам барча маҳалла аҳли масъул, ютуқлар ҳам камчиликлар ҳам 
халқимизда «Отанг –маҳалла, онанг - маҳалла» деган нақл бежиз 
айтилмайди. 
Мустақиллик туфайли маҳаллаларни ҳар томонлама баркамоллигини 
таъминлаш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 1992 йил 12 сентябридаги фармонига кўра 
«Маҳалла» хайрия жамғармаси ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 17 сентябрдаги 489 – сонли 
«Республика Маҳалла хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш 
масалалари тўғрисида»ги Қарори, 1993 йил 2 сентябрда ва Олий 
Мажлиснинг 1999 йил 14 апрелдаги XIV сессиясида янги таҳрирда қабул 
қилинган «Фуқароларнинг ўзини –ўзи бошқариш тўғрисида»ги қонун 
асосида маҳалланинг мақоми мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга бўлди. 
Маҳалла – тарбия ўчоғи. Маҳаллада ўтаётган ҳар бир боланинг аҳлоқ 
–одоби учун бутун маҳалла аҳли масъулдир. Шунинг учун ҳам «Бир бола 
44
ФАРЗАНД форс ва тожик тилларига мансуб сўз бўлиббола, ўғил-қиз; насл деган маънолани 
билдиради.Битта ота-онадан дунёга келган бола; ўғил ёки қиз (ота-онага нисбатан); бола. 


58 
тарбиясига етти ота - она» каби нақллар бежиз пайдо бўлмаган. Ёшларнинг 
ҳар бир ёш тақдирига жавобгарлиги, уларни назорат қилиши баркамол 
инсонни тарбиялаб етиштиришнинг негизидир. Хулқ одоби яхши ҳар 
томонлама намунали фарзанд маҳалланинг обрўсидир. Ноқобил аҳлоқан 
номақбул фарзанд эса – маҳалла учун қора доғдир. Маҳалладан юртга 
таниқли инсонлар етишиб чиқса, бутун маҳалла аҳли, уларнинг авлод –
аждодлари ғурурланадилар. Агар 1999 йил 16 феврал воқеалари 
иштирокчиларидек, терроризм ватан, халқ душманлари чиқсалар, шу 
маҳалла тарихи, бугуни ва эртаси учун меҳнат ва исноддир. Бундай 
маҳалланинг ҳар бир фуқароси, «мен шу маҳалладанман» дейишга ор 
қилади. 
Маҳалла тартиб қоидаси, қадриятларига барчанинг амал қилиши 
шартдир. 
Маънавий –аҳлоқий тарбия маҳаллада шаклланади ва равнақ топади. 
Бу борада катталар ўрнак, намуна ва ташаббускор бўлишлари лозим. 
Маҳалла –оила тинч – тотувлигини, жипслигини мустаҳкамлайдиган 
маскандир. Табиийки, оилада, баъзан арзимаган нарса туфайли жанжал 
чиқиши ва бу ҳақда эр ёки хотин маҳалла қўмитасига мурожаат 
этишилозим. Улар яраштириш ишларини олиб борган ҳолда, бу жанжаллар 
фарзандлар тарбиясига ниҳоятда, оғир таъсирэтишини, уларнинг 
келажагига таъсир этишини уқтириб боришлари керак. Чунки бола уйида 
кўрганини қилади ва амал қилади. 
Баъзи маҳаллаларда кечқурунлари ёшларнинг туриши, оғизларидан 
хунуқ сўзлар чиқиши, бақириб – чақириб маҳаллани оёққа турғазиши, 
маҳалла ҳудудини ифлослантириши ачинарли ҳол албатта. Маҳалладошлар 
уларни кўриб кўрмаганга олишлари аянчли оқибатларга олиб келиши 
мумкин. 
Маҳалла ҳозирги даврда асосий эътиборни таълим –тарбия ишларига 
ёрдам беришга қаратиши керак, яъни мактаб билан мустаҳкам алоқа 


59 
ўрнатиши керак. Мактаб – маҳалла – мактаб қилиши, шу асосга қурилиши 
жамият тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга. 
Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек: «……. азалдан ўзбек 
маҳаллалари чинакам миллий қадриятлар маскани бўлиб келади. Ўзаро 
меҳр– оқибат, аҳиллик ва тотувлик, эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож кимсалар 
холидан хабар, тўй –томоша, ҳашар ва маъракаларни кўпчилик билан 
бамаслаҳат ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бирга бўлиш каби 
халқимизга хос урф –одат ва анъаналар авваламбор маҳалла муҳитида 
шаклланган».
45
Маҳалла – юрт мустаҳкам бўлсагина, давлатда осойишталик ва 
барқарорлик ҳукм суради. 
«Бир болага етти маҳалла ота - она» деган нақлдан келиб чиқиб, 
авлодни тарбиялаш ва унга таълим бериш жараёнини амалга ошириш 
борасида кичик жараённи амалга ошириш борасида кичик Ватан бўлиши 
маҳалланинг олдида қуйидаги вазифалар туради: 

маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан 
биргаликда таълим – тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган 
масалаларни муҳокама қилишда қатнашиши ва оқилона ечимларни 
топишида фаоллик кўрсатиши; 

маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ёрдамга 
муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни қўллаб 
– қувватлаб ва 
фарзандларининг билим ҳамда тарбия олишларига бош – қош бўлиши; 

маънан соғлом оилаларни маҳалла йиғилишларида муҳокама 
қилиш, уларга нисбатан жамоатчилик чораларини кўриш; 

маҳалла ҳудудидаги ўқув тарбия муассасаларига иқтисодий ва 
ижтимоий ёрдам кўрсатилишини қўллаб – қувватлаш; 

ёшлар диний мазҳаблар ва секталар, ақидапарастликнинг 
моҳиятини тўғри англаб етишига ота – оналар орқали таъсир кўрсатиш, 
45
Каримов И.А. «Юксак маънавият – енгилмас куч», Т.:«Маънавият», 2008 йил, 58 – бет.


60 
улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини сингдириб боришга 
жамоатчиликни сафарбар қилиш; 

маҳалла йиғилишларида миллий давлатчилик ва миллий 
мафкура ғояларини, республикамизда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда 
эришилган ютуқлар тарғиботини амалга ошириш борасида турли 
тадбирлар ташкил қилиш; 

маҳалла ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва 
ташкилотларининг имкониятларини ўқув – тарбия муассасалари моддий 
негизини мустаҳкамлашга жалб қилиш; 

маҳалла ҳудудий ўқув – тарбия муассасалари билан биргаликда 
турли кўрик танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар, байрам ва 
беллашувлар ташкил қилиш; 

турли йўналишда иқтидорли бўлган ўқувчи болаларни 
мактаблар тавсиясига кўра ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб – 
қувватлаш; 

фарзандларига таълим ва тарбия беришда ижобий натижаларга 
эришаётган намунали оилалар ҳаёт тажрибасини оммалаштириб, маҳалла 
ҳудудида «оила сабоқлари» машғулотларини ташкил қилиш; 

маҳаллада истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, 
зиёлилар ва барча ижод аҳлининг имкониятларидан фойдаланиб, турли 
тўгарак ва «Уста - шогирд» русумида билим ва касб бериш фаолиятини 
ташкил қилиш; 

маҳалла ҳудудидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 
маҳаллада истиқомат қилаётган ва моддий қийналган ёшлар учун иш 
жойлари квотасининг ажратилишга эришиш; 

ҳар бир ёш фуқарода Ўзбекистонга, унинг табиатига муҳаббат, 
тарихига, қизиқиш, маҳалла ободончилиги, аҳиллиги учун жавобгарлик 
руҳини шакллантириш. 
Хулоса қилиб айтганда, ушбу қилинадиган ишлар маҳалла билан 
оила ҳамкорлигини мустаҳкамлайди. Ўқувчиларни тарбиялашда муҳим 


61 
аҳамият касб этади. Болалар маҳаллага ҳурмат, у ерда истиқомат 
қилувчиларга нисбатан яқинлик, меҳр – оқибат руҳида тарбияланадилар. 
Маҳалланинг тўй – маъракаларида ўзларининг ота – боболарига ўхшаб 
елкадош, бировнинг оғирини енгил қилишга шай бўлиб ўсадилар. 


62 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish