Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/31
Sana26.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#511072
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
Хонандалик услубиёти асослари

 
16-мавзу.
 Куйлаётганда лаб, тил ва юмшоқ танглай 
иш фаолияти

 
Лаблар. Куйлаётганда қандай унли товуш талаффуз этишидан қатиий 
назар нота чўзиб туриладиган бўлса лаблар бир ҳаракатда, яъни бир шаклда 
бўлади. И харфида лаблар тишларни очиқ кўрсатган ҳолда, У да эса олдинга 
чўзилган ҳолда бўлади. Е, А, О ҳарфлари оғиз думалоқ ҳолатда бўлгани учун 
очиқ думалоқ шакл ҳосил қилади.
Сопрано ва енгил тенор овозлари «таббассумдан» фойдаланадилар. Бас, 
баритон ва меццо-сопрано овозлари лабларни олдинга чўзиб куйлаш 
позициясидан фойдаланадилар. Лаблар унли ҳарфларни талаффузи вақтида,
талаффузининг бошланғич этапида фаол иштирок этади, кейин эса бир 
маромда, пассив ҳаракат билан хонанда овозига ўзгача ранг берувчи 
вазифасини бажарди, бир товушдан иккинчисига ўтаётганда ҳам фаоллик 
кўрсатмайди.


Тил - рентген нурлари орқали кузатишлар натижаси шуни кўрсатдики: 
тилнинг «классик» ўрни товуш ҳосил қилишда катта аҳамият касб этмайди ва 
яхши ёки ёмон товушнинг сабабчиси бўлмайди. Агар товуш тўғри ҳосил бўлган 
бўлса, унлилар талаффузи бузилмаса ва артикуляцион аппарат қаттиқ ҳолатда 
бўлмаса, тил турли ҳолатда жойланиши мумкин.
Юмшоқ танглай-куйлаётганда тўсиқ вазифасини бажаради, бурунютқин 
йўлини тўсади. Танглайнинг ютқинга яқинланиши, товуш садоланишида 
бурунда куйлаш тусини бермайди.
Хонандалик педагогикасида юмшоқ танглайни жойлаштириш ҳақида 
турли фикрлар мавжуд, лекин бу вазифани ҳар бир хонанда индивидуал,ҳис 
этиб, бажаргани маъқул. 
Хонанданинг артикуляция аппарати эркин бўлиши керак, жағ худуди 
сиқилмаслигига ва бир жойда - «классик» ҳолатда қолмаслиги керак.
 
Хонанданинг нутқи. 
 
Матнни тингловчига тўғри етказиш ва куйлаётган сўзларни аниқ 
талаффуз этиш - профессионал хонандаликнинг асосий шартларидан. 
Куйлаётганда нутқ равон (талаффуз аниқлигига эришиш), табиий - яъни 
куйлашда товушни бузмайдиган, ифодали (ўзига ифодали нутқ элементлари 
жамлаган), куйчан (куйчан унлилар асосида). 
Талаффуз куйлаётганда нутқ каби равонлик ва ундошларни аниқлиги 
асосида бўлади. Ундошларнинг актив талаффузи, бўрттириб айтилиши, куйни 
бузмаслиги учун уларни тез талаффуз этиб навбатдаги унлига боғлаб куйлаш 
керак: Я-ва-слю-блю еки ме-нси-зни се-ва-рдим. 
Жуда кўп тажрибасиз хонандаларнинг асосий ҳатолари: бу сўз охиридаги 
ундошларнинг талаффузи, тўғрироғи уларни тушириб қолдиришларидир. 
Худди шунга ўхшаш ҳатоларнинг яна бири лабнинг бўшашган ҳолати, бу ҳато 
машқлар орқали бартараф этилади.
Ундош ҳарфларнинг аниқ талаффузи навбатдаги унлиларнинг ҳатосиз 
куйланиши гаровидир.
Куйлаганда сўзлар ичида тоза ва аралаш унлилар учрайди. Тоза унлилар 
сўзда урғули бўлади, қолганлари ўткинчи. Масалан: Боғим-г/

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish