112
ҳисобланади. Шу боисдан ҳам оилада ѐшларни тарбиялаш масала-
сида ота-она маъсулияти миллий, тарихий анъаналар асосида
янада мустаҳкамланиши зарур;
2.
Баъзи оилаларда учраб турадиган жамият маънавий муҳит
таъсиридаги айрим турмуш тарзига зид бўлган салбий одатлар,
носоғлом вазият охир-оқибатда жамият ижтимоий муҳитига, умум-
жамият ҳаѐтига салбий таъсир этиши мумкин. Бундай нуқсонларнинг
олдини олиш, ѐшларни тўғри йўлга бошлаш учун аждодларимиз,
ота-боболаримиз анъаналарини, урф-одатларини ѐшлар онгига син-
гдириб боришни фақат оиладан бошлаш лозим;
3.
Оилалардаги миллий тарбия жараѐнини Ўзбекистон
миллий
давлатчилиги нуқтаи-назаридан ўрганиш зарур;
4.
Тарихий-тадрижийликка асосланган замонавий оиланинг
миллий истиқлол ғояси ва мафкураси негизига асосланган миллий
тарбия назариясини такомиллаштиришга эътибор қаратиш керак;
5.
Оилаларнинг ҳозирги давр талабига ва такомилига мос кела-
диган миллий тарбиявий усуллари, тамойилларини ишлаб чиқиш,
шулар асосида оиладаги миллий тарбия жараѐнлари туб
ислоҳотини амалга оширишга эришиш даркор;
6.
Ўтмиш
маънавий
меросимизнинг
«Панднома»,
«Насиҳатнома», «Ҳикматнома», «Қобуснома» ва бошқа шу
тарзида
ѐзилиб, бизгача етиб келган сарчашмаларидан, халқ оғзаки ижодиѐ-
ти намуналаридан, ибратли бадиий асарлардан ота-оналар комил
инсонни вояга етказишда фойдаланишни умуммиллий эҳтиѐж да-
ражасига кўтариш лозим.
Оила ва маҳалла, оила ва боғча, оила ва мактаб, оила ва ли-
цей, коллеж, олий ўқув юртлари, «оила – мактаб – маҳалла»
концепцияси асосида, улар ўртасидаги
муносабатларни янада
мустаҳкамлашдан, бошқа ривожланган мамлакатлардаги каби Рес-
публика «Оила» илмий-амалий марказини «Оила- ижтимоий
институти»га айлантирилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Оила билан таълим муассасалари (боғчадан тортиб олий
таълимгача) узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш асосида ѐшларни
миллий маънавиятимизнинг теран илдизларини билишга, миллий
ғоямизнинг тарихий, фалсафий, диний-ахлоқий ҳамда илмий замин-
ларини моҳиятан англай олишга имкон яратдиш зарур;
7.
Таълим-тарбия тизимида «Кадрлар тайѐрлаш миллий дасту-
ри асосида ўқувчи-талабалар онгида миллий ғоя ва миллий
истиқлол мафкурасини шакллантириш орқали
оила тарбиясида
ўсаѐтган авлоднинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаб бориш
тақозо этилади;
8.
«Мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда маф-
куравий тарбияни бугунги кун талаблари даражасига кўтариш»
113
мақсадида “Оила - миллий мафкура такомилининг муҳим таянчи”,
“Оила ва миллий қиѐфа” каби мавзуларида илмий-амалий анжуман-
ларни, адабий-бадиий кечаларни мунтазам ўтказиб бориш мақсадга
мувофиқдир;
9.
Шарқона миллий қиѐфамизни ва унинг шахс ғурур миллат
қадр-қимматини юксалтиришдаги ўрни ва аҳамиятини очиб берувчи
халқ ҳикматлари, ривоятларни бошланғич синф ижтимоий-
гуманитар ўқув дарсликлари мазмунига,
оилавий анъаналар, урф-
одатлар, расм-русумларни ѐшларимиз руҳиятига, қалби ва шуурига
сингдириб бориш даркор.
Do'stlaringiz bilan baham: