Материални
баён
қилиш
ва
ўзлаштиришнинг
системалилик
принципи.Системалилик принципи математиканинг маълум мантиқий кетма-
кетликда баён этилишга имкон беради.Бирор мавзуни ўрганиш олдидан
унинг мантиқий асоси ҳисобланган материални ўрганиш лозим. Материални
кетма-кет, системали баён қилишда ўқувчиларда мантиқий фикрлашни
ривожлантириш мумкин. Ўқувчилар ёш хусусиятларига кўра математикани
баён қилиш системаси математиканинг фан сифатидаги системаси билан
устма-уст тушмайди. Масалан, геометрияни аксиомалар системасини баён
қилмасдан билан бошлаш мумкин эмас.
Агар ўқувчилар янги масалани ўрганиш учун асос бўлган материални
ўзлаштирмаган ёки эсдан чиқарган бўлсалар, системали баёнга эришиш
мумкин эмас. Шунинг учун математка ўқитишда материални системали
ўрганиш муҳим роль ўйнайди.Масалан, ўнли касрга бўлишни ўтиш учун
ўнли касрни бутун сонга бўлишни ўрганиш лозим ва сўнгра қуйидаги
қоидаларни такрорлаши лозим:1) ўнли касрни 10, 100, 1000 ва ҳ.к. марта
катталаштириш ва кичрайтириш; 2)бўлинувчи ва бўлувчини бир хил сон
марта ошганда ва камайтирганда бўлинма миқдори ўзгармайди. У ҳолда ўнли
касрга бўлиш қоидасини арифметика курсининг бўғинларидан бири деб
қараш мумкин.
Ўқувчилар билими системалилиги ўқитувчининг тушунтиришга
диқат-эътиборлилиги, янги материални баён этишнинг тез суръати, уй
вазифаларининг бажармаслиги ва бошқа сабаблар оқибатида бузилиши
мумкин. Шундай қилиб, системалилик принципи ўқувчилар фаолиятини
ташкил қилиш билан боғлиқ. Машқларни танлашда системалилик муҳим
аҳамиятга эга. Машқларни қийинчиликлари ошиб бориш тартибида
системалаштириш лозим. Масалала мазмуни комплекс характерга эга:
масалани еча туриб, ўқувчилар на фақат ўрганилган материални
мустаҳкамлашлари, балки ўтилганларни такрорлашлари лозим.
Ўқувчилар билимидаги камчиликларни тугатиш ва янги материални
ўрганишга тайёрлаш ўқувчи фаолиятини ташкил этишнинг асосий
вазифаларидан ҳисобланди.
Назария ва амалиёт бирлиги принципи. Назарияни амалиётга қўллаш
жамиятнинг амалий эҳтиёжларидан келиб чиқади.
Барча техник ва илмий ҳисоблашлар математиканинг қўлланилишини
асослайди.Шунинг учун бу принципни амалга ошириш математикадан пухта
ва чуқур билимларсиз бўлмайди.Лекин математикани ўрганиш бу
муаммоларни ҳал этмайди. Ўқувчилар олинган билимларини амалий
масалар еча олишга татбиқ қила олишлари лозим.
Психологлар томонидан айтилганидек, бир соҳада ўзлаштирилган
билимлар бошқа соҳага автоматик кўчирилмайди. Демак, бунинг учун
ўқувчининг мақсадга йўналтирилган фаолияти зарур.
Математика
ўқитишда
дастурнинг
математик
таълим
билан
амалиётнинг бевосита алоқаларини ўрнатишда масалаларга асосий эътибор
берилиши керак.Бундай масалаларга қуйидагилар киради:
1.Оғзаки,
жадвал,
асбоблар
ва
компьютердан
фойдаланиб
ҳисоблашларни рационал бажара олиш кўнимасини ривожлантириш
2.Тақирибий ҳисоблашлар ва чамалаш, режа туза олиш, оптималлигини
аниқлаш каби кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
3.Функционал боғланишлар. Графикларни тадқиқ эта олишлари,
улардан
функциялар
хоссаларини
ўрганишда
ҳамда
тенглама,
тенгсизликларни еча олишда қўллай олишлари зарур.
4.Узунлик, юза ва ҳажмларни ҳисоблаш Бунда ясаш асбобларидан,
эмпирик формулалардан фойдалана олиш, чизма, схема, эскизларни ясай
олиш ва уларни тушунтира олиш.
5.Геометрик шаклларни моделлаштириш.Моделни ясаш олдидан
шаклнинг хосаларини таҳлил қилиши, ўлчамларини ҳисоблаш ишларини
амалга ошириши лозим.
Дарсларда ишлаб чиқариш мазмунидаги ва амалий характердаги
маслалар ечиш зарур.
Математикани ўқитишда ҳаёт билан боғлашда ишлаб чиқариш
экскурсиялари ҳам аҳамиятга эга.Улар комплекс вазифаларни бажаришга
имкон беради:топшириқни бажарадилар, масалаларни тузадилар, диаграмма,
графикларни ясайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |