Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

3. Кўргазмалилик принципи математика ўқитишнинг энг муҳим 
принципларидан бири бўлиб, у ўқувчиларнинг чуқур ва пухта билим 
олишлари учун асосий шароитларни таъминлашга хизмат қилади.
Кўргазмалилик математика ўқитишда қуйи синфларда кенг қўлланилиши 
билан бирга айникса геометрия ўқитишда кенг фойдаланилади. Бу 
принципни 
чех 
педагоги 
Я.А.Коменский 
асослаган, 
рус 
педагоги 
К.Д.Ушинский эса кўргазмалилик болалар руҳий хусусиятларига жавоб 
беради деб ҳисоблаган. У ўқувчилар тасаввурлар доирасини кенгайтиради, 
таълимда конкретлилик, қизиқувчанлик ва фикрлашни ривожлантиради. 
3. Онглилик, фаоллик ва мустақиллик принципини амалга 
ошириш қуйидаги шартларни бажаришни талаб этади: ўқувчиларнинг 
фан маълумотларини, ўқув материалини эгаллаши, уни чуқур фикрлай 
олиши, билимларни янги шароитларда амалиётда қўллай олиш кўникмаси, 
билимларни ишончга, амалда қўлланмага айланиши сифатида тушунилади. 
4. Пухталик принципи ўқувчиларнинг таълимни муваффақиятли 
давом эттиришлари учун, илмий дунёқарашни шакллантириш, уларни 
қобилиятларини ривожлантириш амалий фаолиятга тайёрлаш учун зарур. 
5. Табақалаштириш ўқитишда ўқувчиларни ўз билим савияси ва 
қобилиятларига кўра гуруҳларга ажратган ҳолда, табақаларга бўлган ҳолда 
ўқитишни назарда тутади. 
Шундай қилиб принциплар – математика ўқитишнинг илмий педагогик 
қонуниятлари ва амалий педагогик тажрибани таҳлил қилиш натижасида 
вужудга келадиган асосий йўналтирувчи қоидалардир. 


Билимларни пухта ўзлаштириш принципи. Фан асосларини ўрганиш фақат 
пухта ва онгли билимлар олишга таянади. Математикани ўқитишни шундай 
ташкил қилиш керакки, ўқувчилар келажакда ўрганилган материални 
қайтарай олишлари, назариянинг кейинги ўрганилишида қўллай олишлари ва 
масалалар ечишга татбиқ қила олишлари зарур. Фақат билимларнинг маълум 
заҳирасида 
ўқувчилар 
янги 
билимларни 
эгаллашлари 
ва 
ижодий 
қобилиятларини намоён қилишлари мумкин.Иккинчи томондан, билимлар 
шунча пухта бўлади, агар ўқувчи уни ўзлаштиришда шунча кўп фаоллик ва 
мустақилликни намоён қилган бўлса. 
Ўқувчи эгаллаган билимларнинг пухта бўлишлиги уларнинг онгли
қабул қилинишига боғлиқ. Фикрлашда ва эслаб қолиш жараёнида янги 
билимлар билан ўзлаштирилган билимлар орасида боғланиш ўрнатилади ва 
таҳлил ва умумлаштиришлар учун имконият яратилади. Масалан, алгебраик 
ифодаларни айний алмаштиришлар рационал сонлар амаллар хоссаларини 
пухта ва систематик ўрганилгандагина муваффақиятли ўргатилиши мумкин. 
Билимларнинг пухталиги кўп жиҳатлавн ўтилган материални секин-
аста 
такрорлаш 
билан 
таъминаланади.Такрорлаш 
билимларни 
чуқурлаштиришга ва уларни системалаштиришга имкон беради. 
Математикани ўрганишда ҳисоблашларни бажара олиш ва алгебраик 
алмаштиришларни амалга ошира олиш ва оддий геометрик ясашларни 
бажара олиш кўникма ва малакаларини шакллантириш муҳимдир. 
Янги билимларни эслаб қолиш учун турли қабул қилиш усулларидан 
фойдаланиш лозим: эшитиш (ўқитуви ва ўқувчиларнинг нутқи), кўриш 
(видеофильмлар,интернет 
ва 
мудьтимедиа 
врситалари, 
чизмалардан 
фойдаланиш, китобларни ўқиш) ҳамда мускул ҳаракатлар ёндамида қабул 
қилиш(дафтарларга ёзиш, геометрик ясашлар, кўргазмали қуроллар, 
моделлардан фойдаланиш). 
Пухта эслаб қолишга ўқувчилар нутқи ҳам ёрдам беради. агар ўқувчи 
бир неча марта уни масала ва мисоллар ечимларини сўз билан шарҳлашда 
қўллаган бўлса,ўтилган материал яхши эслаб қолинади,
Пухталикнинг мажбурий шарти баён қилинаётган материалга диққат 
эътиборнинг мавжудлигидир.. Агар ўқувчиларнинг дарсда яхши интизоми 
бўлмаса, пухта билимлар ҳақида гапириш ҳам мумкин эмас. 
Ўқувчиларнинг материални ўрганишга қизиқиши ҳам муҳим аҳамиятга 
эга. Шунинг учун математика дарсларида тарихий маълумотларни баён 
этиш, амалий мазмунли масаларни ечиш ва баъзида қизиқарли масалаларни 
ечиб бориш яхши натижалар беради. 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish