3. Пинборд доскаси
«Пинборд» инглизча сўз бўлиб, (пин-маҳкамлаш, боард-доска) доскага
маҳкамлаш деган маънони англатади. Қоидага кўра, пинборд доскаси устига
ўраш қоғози тортилади ва қўшимча керакли материал сифатида турли ранг ва
шаклдаги карточкалар бўлишини талаб қилади. Улар пинборд доскасига
игналар билан маҳкамланади. Ишни тугатдан сўнг, карточкаларни ўраш
қоғозига ёпиштириш ва уларни навбатдаги тадбирлар учун қўллаш мумкин.
Карточкалар махсус ранг-баранг фломастерлар билан ёзилади.
Бу восита асосан йиғилишларда муҳим ўрин эгаллайди, чунки бу восита
ёрдамида қарорлар, муаммоларни ишлаб чиқиш ва гуруҳий баҳс-
мунозараларни бошқаришг кўргазмали қилиш мумкин.
4. Кодоскоп
Кодоскоп учун сатҳ (экран), шунингдек, плёнка-слайдлар керак.
Кодоскоп ўқитувчи учун энг юқори даражадаги тақдимот имкониятини
беради. Ўқув жараёнини бу воситасиз тасаввур қилиш мумкин эмас. Асосий
қулайлиги шундаки, слайдларни компютерда ёки қўлда проФессионал
даражада тайёрлаш мумкин. Улардан исталган вақтда фойдаланиш ва, иш
ўрни ўзгарганида, бошқа жойга ўтказиш мумкин. Аммо кодоскопни
қўлалётганда фақат унинг сифати эмас, (ёруғлик кучи), балки ишлаб
чиқилган слайдларнинг сифати ҳам муҳимдир.
Слайдларни тайёрлаш учун қуйидаги материаллар керак бўлади;
- ацетатли қоғоз – сунъий толадан қилинган тиниқ қоғоз;
- алоҳида қопламага эга, нусхалаштириш мумкин бўлган слайдлар;
- слайдларга ёзиш учун фломастерлар (доимий ёки сув билан ўчириш
мумкин бўлган);
- слайдларни тозалаш учун спирт;
- символли асбоблар (шаблонлар, чизғич ва шу кабилар).
Слайдларнинг қулайликлари:
- уларни ҳамма жойда тайёрлаш мумкин(уйда, иш жойида);
- уларни қўлда қандай тайёрлаш мумкин бўлса, фотонусха ва компютер
ёрдамида ҳам шундай тайёрлаш мумкин;
- улар катта гуруҳга кўринарли бўлиши мумкин;
- бир марта тайёрлаб, улардан бир неча бор фойдаланиш мумкин;
- рангли тасвирни қўллаш мумкинлиги;
- ўқитувчи ўқувчилар билан «кўз алоқаси»ни доимо сақлаб туриши
мумкин.
Кодоскопнинг камчиликлари:
- кодоскоп доска ёки флипчартга қараганда қимматроқ;
- кўпинча такрорланадиган хато: бир слайдга ҳаддан ташқари кўп
маълумот ёзилади;
- дарсликнинг маъёрий варақларини нусхалаштириш иштиёқи мавжуд
(жуда кичик шрифтдаги ёзув, жуда катта матн).
- слайд устида тўғрилаш кўпинча мураккаб (кодоскоп нурида доимо
кўринади);
- ранглардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш;
- электр энергиясини талаб қилади.
Таълим жараёнидаги энг муҳим воситалар юқорида таъриф берилган
предметли воситалар ҳисобланади. Бу воситалар дарс жараёнини
кўргазмали қилишга, ўқув материалининг ўзлаштирилишини
енгиллаштиригна ва ўқувчиларнинг мотивациясини оширишга хизмат
қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |