Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet155/219
Sana21.02.2022
Hajmi1,98 Mb.
#78642
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   219
Bog'liq
Mat o'qit metod

Бўр, доска
Бўр доска энг қадимги, арзон ва бошқаларга нисбатан кўпроқ 
ишлатиладиган восита ҳисобланса Керак. Мана кўп йилдирки, у назарий ва 
амалий дарсларда қўлланиладиган тезник восита ҳисобланади. Бугунги
Телевизорлар ва компьютерлар дунёсида доска синфддаги энг ишончли ва 
кўпроқ қўлланиладиган ўқув воситасидир. 
Доска нима мақсадларда фойдаланилади? 
- нзарий дарсда билимларни дам-бадам ишлаб чиқиш учун; 
- далиллар, тушунчалар, тамойил ва усулларни намойиш қилиш учун; 
- маълумотларни тақдимот қилиш учун; 
- мавзу ёки ҳолатни аниқ вазиятларда намойиш қилиш учун; 
- ёзувлар ёзиш учун; 
- асосий пунктларни тушунтириш учун; 
- расм ва графикларни кўрсатиш учун; 
- диққатни жалб қилиш учун. 
Доскадан фойдаланишда камчиликлар: 


-доскага диққат биалн ёзиш ўқитувчидан доскага қарашни талаб қилади, 
бунинг учун у ўқувчиларга орқаси билан ўгирилишга мажбур; 
- доскадаги ёзув (тасвир) сақланиши мумкин эмас ва шунинг учун уни 
қайта қўллаш мумкин эмас; 
- доскага ёзиш кўп вақтни талаб қилади. 
2.Флипчарт 
Флипчарт доскага жад ўхшашлигига қарамасдан, кўпгина фарқлар ҳам 
мавжуд. Флипчартнинг энг асосий қулайлиги – бу матнни ўчирмасдан ёзиб 
кетавериш имкониятининг борлиги, яъни жой етишмаслигидан ёзлиган 
ёзувларни ўчяиришга ҳожат йўқ, фақат етарлича қоғоз бўлиши талаб 
этилади. Барча фикр-мулоҳазаларни сақлаш мумкин, ҳатто бир неча 
ҳафталик танаффусдан сўнг бу қоғозни яна осиб қўйиш ва мунозарани давом 
эттириш мумкин. 
Флипчартнинг бошқа қулайлиги - синфдаги девор ёки доскага бирин-
кетин ҳамма варақларини ёпиштириш имконияти ҳисобланади. Бутун гуруҳ 
ишининг натижаларини бир пайтда кўриш, таққослаш ва сақлаб қолишнинг 
бунга тенг бошқа воситаларда имконият йўқ. 
Флипчартдан нима мақсадда фойдаланилади? 
- гуруҳий баҳс-мунозараларнинг натижаларини сақлаш ва уларни 
келажакдаги тадбирларда ишлатиш учун; 
- жараённинг босқичларини кўрсатиш учун; 
- тақдимотни ташкиллаштириш учун; 
- турли масалалар бўйича асосий қисмларини ажратиб кўрсатиш учун. 
- флипчартнинг бошқа қулайликлари: 
- доскани бошқа жойга силжитиш мумкинлиги; 
- фойдаланишнинг қулайлиги; 
- ўзгарувчанлиги (варақларни олиб қўйиш ва ёпиштириб қўйиш 
мумкин); 
Турли ранглардаги маркерлардан фойдаланиш мумкин, бу сўз навбатида 
ўқувчиларнинг диққатини жалб этишга ёрдам беради. 
Камчиликлари: 
-ёзув тушунарли бўлиши керак, акс ҳолда уни ўқиш қийин бўлади; 
- хато ёзмасликка ҳаракат қилиш керак, акс ҳолда ҳамма тўғриланган 
жойлар доим кўриниб туради; 
- варақларни нусхалаштириш фақат фотосурат ёки кўчириб ёзиш орқали 
мумкин холос; 
- кўп флипчарт қоғозларни талаб этилади.қ 

Download 1,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   151   152   153   154   155   156   157   158   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish