141
Абдимурод
Маматов мустақиллик даврида етишган сермаҳсул
изланувчан олим, филология фанлари доктори (1991), профессор (1994).
Абдимурод Маматов 1949 йилда Самарқанд вилоятининг Булунғур
туманида туғилди. 1965 йилда мактаб-интернатни тугатди. 1965-1970
йилларда Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг чет
тиллар факультетида таълим олди.
У 1978 йилда Петербург (Ленинград) давлат университетида
“Стилистичекие функции фразеологических единиц в современном
французском языке”
мавзусида номзодлик, 1991 йилда “Ҳозирги ўзбек
адабий тилида лексик ва фразеологик норма муаммолари” мавзусида
докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
А. Маматовнинг илмий тадқиқотлари адабий тил нормаси, нутқ
маданияти
масалалари, фразеология, стилистика, этнолингвистика ва
социолингвистика каби соҳаларга бағишланган. Унинг асосий асарлари:
1.“Очерки по французской фразеологической стилистике” (1989), 2. “Тил
нормаси ва нутқ маданиятига оид ишларнинг библиографик кўрсаткичи”
(1989, 2 қисмдан иборат), 3. “Ҳозирги ўзбек
адабий тилида лексик ва
фразеологик норма муаммолари” (1990), 4. “Тил нормаси ва нутқ
маданиятига доир атамалар изоҳи” (1990), 5. “Адабий норма назарияси” 1-
қисм (1998), 6. “Адабий норма назарияси” (адабий норманинг типлари), 2-
қисм (2001), 7. “Адабий норма назарияси” (адбий норма яшашининг
қонуниятлари), 3-қисм, (2002), 8. “История и теория языковой нормы” (2006)
ва бошқалар.
А. Маматовнинг илмий ишларида тилшунослик фани учун жуда муҳим
қуйидаги масалалар батафсил ёритилган:
1. “Норма”, “кодификация”, “система”, “узус” тушунчаларининг ўзаро
боғлиқлиги муаммолари;
2. Тил нормаси тушунчасининг бошқа лингвистик ва гуманитар фанлар
билан алоқадорлиги масалалари;
3. Адабий тил ва диалектларнинг ўзаро муносабати масалалари;
4. Миллий тил ва
унинг ижтимоий, этник муаммолари;
5.Адабий тил нормаси ва лексик-фразеологик нормадан четга
чиқишларнинг типлари, сабаблари ва омиллари кабилардир.
Олим тил нормасининг табиатини изчил ўргана бориб, асосий диққатни
тилнинг ижтимоий аҳамиятига қаратади ва
тил нормаси маълум бир тил
жамиятининг эстетик идеалидир, деган хулосага келади. Чунки, олимнинг
142
фикрича, тилнинг эстетик ва норматив аспектлари жуда яқин,
чамбарчас
диалектик боғлиқликда намоён бўлади. Унинг фикрича, адабий норманинг
энг асосий мезонлари қуйидагилардир: кодифика-цияланганлик,
стабиллик
(турғунлик),
вариантдорлик
(муқо-билдорлик),
динамиклик
(ривожланувчанлик), умуммажбурий-лик, регламентация қилинганлик
кабилардир.
А. Маматов ўзбек тилшунослигида, асосан,
фразеология муаммоларига
алоҳида эътибор берди. У илмий изланишларида фразеологик норма,
фразеологик норма ва фразеологик вариант муносабати каби жиддий
масалаларни чуқур ўрганди, пухта тадқиқ қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: