Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши


Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш



Download 181,91 Kb.
bet28/44
Sana11.06.2022
Hajmi181,91 Kb.
#653789
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44
Bog'liq
Қозиёқли сайлов қарор (1)

2.5. Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссияларни сайлаш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини тўғрисида”ги намунавий низомнинг 30-бандида тегишли ҳудуддаги муаммоларнинг долзарблигига қараб, фуқаролар йиғини томонидан фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича бошқа комиссиялар ҳам тузилиши мумкинлиги, 31-бандида эса Комиссия аъзоларини сайлашфуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан очиқ ёки яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
Мазкур нормалардан ҳамда кейинги йилларда маҳалла институтининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон ҳамда 2022 йил 1 мартдаги ПФ-81-сон Фармонида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб,фуқаролар йиғинларида улар фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича қуйидаги комиссияларни тузиш таклиф этилади:
маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия;
хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси;
ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия;
аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия;
ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия;
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия.
Бундамаҳалла раиси – маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича ҳамда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссиялар, хотин-қизлар фаоли – хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, ҳоким ёрдамчиси – аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия, ёшлар етакчиси – ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради.
Комиссия аъзоларини сайлаш рўйхат бўйича очиқ овоз бериш йўли билан, фуқароларнинг қонунда белгиланган сайлов ҳуқуқлари кафолатлари таъминланган ҳолда амалга оширилади. Комиссия таркиби фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) иштирок этаётган фуқароларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда сайланган ҳисобланади.
Комиссия аъзоси муддатидан аввал Комиссия таркибидан чиқса, Комиссиянинг янги аъзоси бир ой муддат ичида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар қуйидаги таркибда сайланади:

Download 181,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish