Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши


Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини сайлаш



Download 181,91 Kb.
bet26/44
Sana11.06.2022
Hajmi181,91 Kb.
#653789
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
Қозиёқли сайлов қарор (1)

2.3. Фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиларини сайлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони билан фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйичаҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари лавозими жорий этилди.
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига кўра фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан сайланади.
Фуқаролар йиғини раисининг ёшлар масалалари бўйича ҳамда кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари сайлови муқобиллик асосида ҳар бир лавозим бўйича икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилган ҳолдаамалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари лавозимига сайланувчи ҳар бир номзод фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан синчковлик билан ўрганилган ҳолда сайланиши керак.
Фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари сайлови муқобиллик асосида ҳар бир лавозим бўйича икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларини сайлаш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.
Фуқаролар йиғини мажлисига (фуқаролар вакилларининг йиғилишига) раислик қилувчи кўрсатилаётган ҳар бир номзодни таништирганидан кейин фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар билан регламент асосида савол-жавоблар ўтказилиб, очиқ овоз бериш бошланади.
Овоз берувчилар кўрсатилган номзодларга ўз муносабатини қўл кўтариш орқали ифодалайди. Бунда фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) раислик қилувчи фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига номзодларни алифбо тартибида овозга қўяди.
Саноқ комиссияси очиқ овоз бериш жараёнида ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар сонини ҳисоблаб, алоҳида варақда овоз берилган номзоднинг исми, отасининг исми ва фамилияси ҳамда унга ёқлаб берилган овозларнинг сонини қайд этиб боради.
Барча номзодлар бўйича овозлар бериб бўлингач, саноқ комиссияси овоз бериш якунлари бўйича ўзи томонидан расмийлаштирилган баённомада овозлар сонини акс эттиради.
Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчилари лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилганидан сўнг, овозларни санаш натижалари бўйича саноқ комиссияси томонидан баённома тузилиб, саноқ комиссиясининг раиси ҳамда аъзолари томонидан имзоланади.
Баённомада сайланган вакиллар сони, сайлов мажлисида иштирок этган вакиллар сони ҳамда овоз беришда қатнашган вакиллар сони алоҳида кўрсатилади. Шунингдек баённомада ҳар бир номзодга берилган овозлар сони кўрсатилади.
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади. (4-илова)
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)нинг маслаҳатчиси лавозимига сайланган деб ҳисобланади.
Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилади ва фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланади. (5-илова)
Қонунчиликда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқол)нинг маслаҳатчиси ўз мансабига неча маротаба сайланиши мумкинлиги чегараланмаган, яъни маслаҳатчилар ўз хизмат лавозимларида виждонан, сидқидилдан қонуний фаолият олиб борсалар ва уларнинг фаолиятлари фуқаролар йиғини аъзоларига мақбул бўлса, улар сурункасига қайта – қайта сайланишлари мумкин.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ваколатининг муддатидан олдин тугатилиши ҳолатлари Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасида белгиланган. Шу каби ҳолатлар фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларига ҳам тааллуқлидир. Масалан, фуқаролар йиғини раисининг маслаҳатчиларидан бири ўзининг соғлиғи туфайли бу вазифани бажара олмаса, такрорий сайлов фақат ушбу маслаҳатчи лавозимига ўтказилади.

Download 181,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish