Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: I боб. Давлат суверенитети



Download 276,5 Kb.
bet12/14
Sana11.06.2022
Hajmi276,5 Kb.
#655353
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Конс 1-боб

5. Тил-давлат белгиси




Ҳар бир халқ, ҳар бир элат Ўзи ҳурмат-эҳтиром қиладиган тилга эга. Тилга бЎлган муносабат ана шу тилдан фойдаланувчи одамларнинг кЎп ёки оз сонли эканлигига боғлиқ эмасдир. Тилда ана шу тилнинг ижодкори бЎлган халқ, элатнинг тарихи ва маданияти акс этади.
Тил миллатнинг ажралмас белгиси ва давлат мустақиллиги рамзларидан биридир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида қуйидаги нормалар белгиланади:
«Ўзбекистон Республикасининг давлат тили Ўзбек тилидир.
Ўзбекистон Ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».
Ўзбекистон Республикаси Конс-титуциясининг бу моддаси Ўзбек тили-нинг қонуний ҳуқуқларини тиклашга қаратилган бЎлиб, унда Ўзбекистондаги давлат тили Ўзбек тили эканлиги баён этилган. қомусимиз ушбу модда-сининг Ўзига хос яратилиш тарихи бор. Маълумки, 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Кенгаши Ўзбекис-тоннинг давлат тили ҳақидаги қонунини қабул қилди, 1995 йил 21 декабрда «Давлат тили ҳақида»ги қонуннинг янги таҳрири амалга киритилди ва 21 октябрь «Она тили байрами» куни деб эълон қилинди. Собиқ СССР даврида «қизил империя» шароитида, «марказ»нинг тайзиқи ва таъсири кучли бЎлган бир пайтда она тилимизга давлат тили мақомининг берилиши катта жасорат эди. Бу Ўша вақтлардаёқ миллий истиқлол сари қЎйилган дадил қадамлардан бЎлиб, бу борада халқи-мизнинг энг эзгу орзу-умидлари рЎёбга чиқди. Бу Ўзбек тилининг 120 йиллик сиёсий босқиндан озод бЎлиб, Ўзининг эркин ва табиий тараққиёт йЎлига тушиб олишининг дебочаси эди. Ўзбек халқи бу кунни бир асрдан ортиқ кутган эди.
«Тилга эътибор-элга эътибор», «Тил-миллатларнинг улкан бойлиги ва бебаҳо мулки» деб бежиз айтишмайди. Чунки тил миллат мавжудлигини, унинг яшаётганлигини, Ўз тақдирига эга эканлигини билдиради. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги қонунда белгиланганидек, Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг Ўз она тилини қЎллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.
Ўзбек тилининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари ушбу қонун ва бошқа қонунлар билан белгилаб берилади.
Ушбу қонун тилларнинг турмушда, шахслараро муомалада ҳамда диний ва ибодат билан боғлиқ удумларни адо этишда қЎлланилишини тартибга солмайди.
Фуқаролар миллатлараро муомала тилини Ўз хоҳишларига кЎра танлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикасида давлат тилини Ўрганиш учун барча фуқароларга шарт-шароит ҳамда унинг ҳудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муно-сабатда бЎлиш таъминланади, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади.
Фуқароларга давлат тилини Ўқитиш бепул амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат тилида, шунингдек, бошқа тилларда ҳам умумий, ҳунар-техника, Ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлайди.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.
Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Муайян миллат вакиллари зич яшай-диган жойларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари республика давлат тилида ҳамда мазкур миллат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.
Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг Ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тЎсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бЎладилар.
Давлат тилининг муҳим белги-ларидан бири, унинг барча расмий иш юритишда тЎлалигича қЎлланили-шидир. Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги қонунга кЎра, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир шахснинг давлат, жамоат идоралари ва ташкилотларига иш юзасидан таклиф, ариза ҳамда шикоят билан давлат тили билан мурожат этиш ва жавоблар олиш ҳуқуқи таъминланади. Ўзбекистонда ишловчи барча мансабдор шахслар, раҳбар ходимлар Ўз хизмат вазифа-ларини бажариш учун республика давлат тилини етарли даражада билишлари шарт. Аҳолига хизмат кЎрсатиш ишлари билан шуғулланувчи шахслар ҳам Ўз хизмат вазифаларини бажариш учун давлат тилини билишлари лозим. Республикамизда қонунлар, қарорлар, фармонлар ва бошқа хужжатлар бевосита давлат тилида тайёрланиб, қабул қилинмоқда ва эълон этилмоқда. Ҳозирги вақтда барча турдаги йиғилишлар, мажлислар ва кенгаш-ларнинг Ўзбек тилида Ўтаётганлиги қонуннинг тобора ҳаётимизга сингиб кетаётганлигини кЎрсатмоқда.
Кирилл ёзувидан лотин ёзувига Ўтилаётгани ҳам она тилимиз равнақи йЎлидаги яна бир муҳим қадамдир. Бу қачонлардир унутилган тарихимиз уммонига тЎлиқ кириш учун кенг имкониятлар очади.
Хуллас, Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги қонуни ва Конс-титуциянинг 4-моддаси Ўзбек тилининг янада ривожланиши, кенг Ўрганилиши, тарғиб қилиниши учун ёрдам беради. Ўзбек тилининг давлат тили сифатида яшаётганлиги бугунги миллий истиқ-лолимизнинг муҳим белгиларидан биридир.
Юқоридагилар билан бир қаторда яна шу нарсани унутмаслик керакки, Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилганлиги ва унинг Конституция-мизда қонун билан мустаҳкамланиши-бу асло юртимизда яшовчи бошқа миллатларнинг камситилишини бил-дирмайди. Конституциянинг Ўзида кЎрсатиб қЎйилганидек, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинади, уларнинг ривожланиши учун барча шароитлар яратилади. Ўзбекистонда бошқа миллат вакилларига тил тенглиги тЎла таъминланган.
Шундай қилиб, қомусимизнинг ушбу моддасида белгиланган меъёр бир томондан, Ўзбек тили ва Ўзбек халқи ҳаётида тилнинг тараққиёти ва халқларнинг маънавий камолотида, миллий истиқлолга эришишида беқиёс омил бЎлиб хизмат қилса, иккинчи томондан эса, бошқа миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқлиги сақлаб қолинишида, уларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг ҳурмат қилиниши ва янада ривожланишида муҳим кафолатдир.



Download 276,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish