Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бЎлинмасдир».
Конституциямизнинг ушбу мод-даси республикамизнинг амалда истиқ-лолга эришган давлат эканлигини ёрқин намоён қилиб турибди. Халқаро ҳуқуқнинг мустақил субъекти ҳисоб-ланган ҳар қандай давлат Ўзининг ички ва ташқи сиёсатини Ўзи белгилайди ва мустақил амалга оширади. Бунда аввало давлатнинг миллий давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини аниқ-лаш ва Ўрнатиш ҳуқуқи муҳим аҳамият касб этади. Конституциянинг 3-моддаси биринчи навбатда ана шу масалага бағишланган. Бундан ташқари мазкур қоида Конституциянинг IV бЎлимида янада ривожлантирилган ва ёритиб берилган. Хусусан, миллий давлат тузилишини белгилаш деганда Ўзбекистоннинг Ўз миллий давлатчилик тузилишини Ўзи белгилаши, Ўз ҳудудида қорақалпоғистон Республикаси сингари ёки хоҳласа бошқача шаклдаги, масалан, миллий автоном республика, вилоят ва шунга Ўхшаш миллий-давлатларни тузиш-тузмаслигини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи тушунилади. Миллий-давлат тузилиши-давлатнинг тузилиши, унинг маъмурий-ҳудудий бЎлиниши, давлат билан унинг таркибий қисмлари Ўртасидаги Ўзаро муносабатлар, давлат ва унинг таркибий қисмларининг ҳуқуқий ҳолати, уларнинг ваколат-ларидан иборат.
Ўзбекистонда миллий давлат аввалам бор дахлсиз ер кенгликларига эга бЎлишимиз, сЎнгра, давлат тили сифатида Ўзбек тилини қабул қилишимиз, Президентлик институтини таъсис этишимиз, маъмурий-ҳудудий қисмларни Ўз тарихимизга суянган ҳолда вилоят ва туман деб аташимиз ҳамда уларда ҳокимлик лавозимини Ўрнати-шимиз, халқаро ҳамжамият томонидан суверен давлат сифатида тан олини-шимиз ва албатта, Ўз Конституциямизга эга бЎлишимиздадир.
Ўзбекистон миллий давлатининг шаклланиши охир-оқибатда ижтимоий, иқтисодий, маънавий, истиқлол ва тараққиёт йЎлидаги «Ўзбек модели»ни ишлаб чиқишга имкон берди. Ушбу модел мустақил республикамизнинг узоқ даврга мЎлжалланган ички ва ташқи ривожланиш стратегиясини яратишга асос бЎлди. Унинг мазмуни ва моҳияти Президентимиз И.А.Каримов асарлари, рисолалари, мақолалари ва нутқларида Ўз аксини топган. Бу йЎл Ўзбекис-тоннинг Ўзига хослигига ва манфаат-ларига, унинг табиий ва ижтимоий шароитларига, Ўзбек халқининг азалий анъаналарига, демографик ва этно-график ҳолатига мос тушади. Мазкур миллий давлат тузилиши ва унинг ривожланиш асослари Президентимиз асарларида чуқур ёритиб берилган ва Ўзбекистоннинг Ўз ижтимоий-иқти-содий ва сиёсий йЎлининг беш асосий тамойилларида акс эттирилгандир.
Маъмурий-ҳудудий тузилиш деганда эса давлатимиз ҳудудини қисмларга,яъни вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек, қорақалпоғистон Респуб-ликасига бЎлинишини Ўзбекистон Республикасининг Ўзи амалга ошириши кЎзда тутилган.
Ҳар бир давлат Ўзининг муайян маъмурий-ҳудудий тузилишига эга бЎлади. Чунки давлат ҳудудининг маълум маъмурий-ҳудудий бЎлакларга бЎли-ниши давлатнинг асосий вазифа ва функцияларини амалга ошириш учун зарур тадбир ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг давлат тузилиши жамиятимизнинг сиёсий ташкиллаштирилишида муҳим Ўрин тутади. Бу давлатнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти билан белгиланган ҳуқуқий ташкиллаштирилишидир. Ушбу масала давлатнинг таркибий қисмларга бЎлинишини, бир бутун давлат билан унинг таркибий қисмлари Ўртасидаги муносабатини, бу қисмлар ҳар бирининг ҳуқуқий ҳолатини қамраб олади.
Унитар (ягона) давлатга таркибида маъмурий-ҳудудий бирликлар, шу-нингдек суверен давлат ҳуқуқига эга бЎлган миллий-ҳудудий тузилмаси бЎлган Ўзбекистон Республикаси киради.
Маъмурий-ҳудудий бЎлинма – маъмурий-ҳудудий тузилиш тизи-мининг мустақил таркибий қисми билан, бунда давлатнинг вазифалари ва асосий функцияларига мувофиқ тарзда давлат аппарати маҳаллий органларининг структураси тузилади ва фаолияти амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳуду-дий тузилиши ҳам барча органлари, институтлари сингари Ўзининг конс-титуциявий кафолатларига эгадир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XVI-боби Ўзбе-кистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига бағишланган. Мазкур бобнинг 68-моддаси «Ўзбе-кистон Республикаси вилоятлар, туман-лар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, шунингдек қорақалпоғистон Республикасидан иборат»-деган конс-титуциявий нормани мустаҳкамлаб қЎйган.
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги маъмурий-ҳудудий бЎлиниши мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучлари аҳволини, уларнинг жойлашиш хусу-сиятини, транспорт ва алоқа восита-ларининг ривожланишини, жойлардаги бошқарувнинг ташкилий тузилишини акс эттиради.
Бу ерда айниқса шуни унутмаслик керакки, давлат ҳудудининг илмий асосланган ҳолда маълум қисмларга бЎлиниши жойларда ҳокимият ва бошқарув органларининг оқилона ва самарали иш фаолиятини белгилайди. Маъмурий-ҳудудий бирлик қанчалик кичик, ихчам бЎлса, шунчалик бошқа-риш қулай ва осон бЎлиши мумкин.
Конституциянинг 3-моддасида эътироф этилган яна бир муҳим қоида шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида Ўз давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг юқори ва қуйи тизимини Ўзи белгилайди. Бу ҳақда Консти-туциянинг «Давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши» деб номланган V бЎлимида тЎлиқ маълумотлар берилган.
Асосий қонуннинг 3-моддасида юқоридагилардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Ўз ички ва ташқи сиёсатини Ўзи амалга ошириши алоҳида эътироф этилганки, бунда ҳам давлатимизнинг суверен ва мустақил эканлиги яққол кЎринади. Ўзбекис-тоннинг ташқи сиёсатига бағишланган 17-модда эса мазкур ҳолатга янада аниқлик киритади. Бу ҳам алоҳида мавзу!
Ўзбекистон Республикаси мустақил ривожланаётган давлат сифатида дунёга танилиб бормоқда. Чунки у Ўз истиқлол ва тараққиёт йЎлини тЎғри танлаб олган. Ҳозирги вақтда давлатимизнинг ижти-моий камолот, истиқлол ва тараққиёт йЎли аниқ ишлаб чиқилган. Прези-дентимиз таъкидлаб Ўтганларидек, «Ўзбекистоннинг битта йЎли бор: мустақилликни мустаҳкамлаб, истиқ-лолни мустаҳкамлаб-олға юриш... Эндиги вазифа-боболаримизнинг пой-мол этилган орзу-умидлари ҳаққи авлодларимизга, сизу бизнинг фарзанд-ларимизга бутун дунё билан теппа-тенг бЎйлашадиган буюк Ўзбекистонни мерос қилиб қолдирмоқдир».
Ўзбекистон танлаган йЎл респуб-ликамизнинг Ўзига хослиги ва ман-фаатларига, Ўзбек халқининг миллий-тарихий турмуш ва тафаккур тарзига, урф-одати ва анъаналарига, унинг табиий-географик ва ижтимоий-иқтисодий шароитларига тЎла мос бЎлиб тушади. Ўзбекистон Республикасининг ички сиёсатидаги ушбу йЎлнинг моҳияти юртбошимиз томонидан илгари сурилган 5 та тамойилда илмий жиҳатдан чуқур таърифлаб берилган. Булар қуйида-гилардан иборат:
Биринчидан, иқтисоднинг сиёсат-дан устун бЎлиши ва бунинг учун «ички иқтисодий стратегия ҳар қандай сиёсий мафкура таъсиридан бутунлай ҳоли бЎлиши», бунда биринчи навбатдаги вазифа аҳоли турмуш даражасини юксалтириш.
Иккинчидан, давлатнинг асосий ислоҳотчи бЎлиши, лекин унинг хЎжалик фаолиятига тЎғридан-тЎғри аралашмаслиги лозимлиги, унинг қЎлида кучли иқтисодий дастури бЎлиши ва рағбатлантириш вазифаларини амалга ошириши зарурлиги.
Учинчидан, қонуннинг ҳамма нарсадан устунлигини таъминлаш, яъни давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат ташкилотлари, фуқа-ролар фақат Конституция ва қонунларга асосан иш кЎришлари лозимлиги. Ҳеч қандай Ўзбошимчалик ва анархияга йЎл қЎймаслиги.
ТЎртинчидан, кучли ижтимоий сиёсат юргизилиши. «Ички сиёсатнинг негизи-инсон манфаатларига қаратил-ган меҳнатни рағбатлантириш кучли механизмига эга бЎлган ва аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини давлат йЎли билан ҳимоя қиладиган бозор иқтисодиётини қуришдан иборатдир».
Бешинчидан, янги ижтимоий жамият қуришни босқичма-босқич амалга ошириш лозимлиги. Ўйлаб кЎринг, америкача ёки японча турмуш тарзи қуриб бЎладими ахир? ЙЎқ асло! Бунинг учун аввало иқтисодий муаммолар ҳал этилиши, сЎнгра сиёсий тизимимизнинг аста-секин шакллан-тириб борилиши ва ҳоказолар изчиллик билан босқичма-босқич амалга оши-рилиши зарур.
Юқорида қайд этилган Ўзбекис-тоннинг ички ва ташқи сиёсатининг бешта асосий тамойили фақат бизнинг мамлакатимизда эмас, бошқа давлат-ларда ҳам эътироф этилаётганлиги айниқса, диққатга сазовордир. Респуб-ликамизда ташкилий давлат тузилма-ларини шакллантириш изчиллик билан давом эттирилмоқда. қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимияти ваколатларини тақсимлаш принципи ҳаётий воқелик бЎлиб қолди. Давлат бошқарувининг янги замонавий тизи-мини шакллантиришда Ўзбек халқининг чуқур ва бой тарихий-миллий давлат-чилик анъаналаридан ҳам фойдаланил-моқда. Бошқарув тизимининг Ўзагини Президентлик бошқаруви ташкил этиши катта самара бермоқда. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда ҳокимлик лавозимини таъсис этилганлиги муҳим аҳамият касб этди. Айниқса, қонун чиқарувчи орган-парламент-Олий Мажлисга Ўтказилган сайловлар Ўзбе-кистон Республикасининг мустақил суверен демократик давлат сифатида ривожланаётганлигини яна бир карра исботлади.
Ва ниҳоят, қомусимизнинг 3-моддаси «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тЎғри-сида»ги 1991 йил 31 августда эълон қилинган қонуннинг 4-моддасини конституциявий мустаҳкамлаб, «Ўзбе-кистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бЎлинмасдир» деб кЎрсатди. Мамлакат ҳудудининг яхлитлиги ва чегарасининг дахлсизлиги ҳар қандай давлатнинг муҳим белгиси ва ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг асосий шартларидандир. Бунга кЎра, халқаро ҳуқуқнинг субъекти сифатида Ўзбе-кистон Республикаси Ўз миллий давлат ва ҳудудий тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органларини мустақил белгилайди, Ўз ички ва ташқи сиёсатини мустақил амалга оширади, Ўз ҳудудида мажбурий кучга эга бЎлган Конституция ва қонунларини қабул қилади. Ҳеч бир давлат ёки халқаро ташкилот унинг розилигисиз чегарасини ва ҳудудини Ўзгартира олмайди.
Бу ерда қЎшимча қилиб яна шуни алоҳида айтиб Ўтиш лозимки, бошқа давлатларнинг Ўзбекистонга, Ўзбекис-тоннинг бошқа давлатларга ҳудудий даъволари йЎқ. Ўзбекистон Ўз ҳудудига, табиий ва миллий бойликларига нисбатан барча ҳуқуқларини мустақил амалга оширади. Турлича халқаро иқтисодий, ҳарбий ва бошқа иттифоқларга кириш-кирмаслик ка-билар ҳам бевосита Ўзбекистоннинг ихтиёрида.
Do'stlaringiz bilan baham: |