Ўзбекистон республикаси халқтаълими вазирлиги


Малака ишининг назарий ва амалий аҳамияти



Download 4,5 Mb.
bet5/26
Sana26.05.2022
Hajmi4,5 Mb.
#609206
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Малака иши (Каршиев Зайнидин)

Малака ишининг назарий ва амалий аҳамияти. Бошқарув кадрларининг компетентли ёндашув доирасида таълим сифатини баҳолашнинг назарий масалалари юқори малакали кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан агарда, Бошқарув кадрлар томонидан ўзлаштирилган бошқарувга оид замонавий билимлар амалиётга бевосита, изчил татбиқ этилса; олий таълим муассасаларининг раҳбарлари технологик ёндашув асосида бошқарувни самарали ташкил этишга компетентли ёндашув асосида қарорлар қабул қилса, бошқарув жараёнининг динамик ривожланишини доимий равишда таҳлил қилиб бориш имкониятини яратувчи мониторинг тизими жорий этилса; олий таълим муассасалари раҳбарларининг касбий компетентлилигини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари ишлаб чиқилса олий таълим муассасалари раҳбарларининг таълим сифатини ошириш учун зарурий шарт-шароитлари яратилади.
Малака ишининг тузилмасининг тавсифи. Малака иши кириш,
2 боб, 5 та параграф, хулоса, 88 номдаги фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва 17 та расмдан фойдаланилган, ишнинг умумий ҳажми 78 саҳифадан иборат.


I БОБ. БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИНГ КАСБИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИ


1.1. Бошқарув кадрлари касбий компетенциясининг таркибий тузилиши


Ҳозирги даврда таълим самарадорлигини ошириш, мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ривожлантириш, раҳбар ва педагог кадрларнинг инновацион фаолиятга йўналтириш, олий таълим муассасаларидагиўқув жараёнига инновацион таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, илғор хорижий тажрибаларни ўзлаштириш ва мақсадли йўналтириш олий таълим тизимини модернизациялашдаги долзарб вазифалар сифатида белгиланди. Бу эса ўз навбатида олий таълим муассасаларидаги ўқув-услубий фаолият мазмунини такомиллаштириш, ўқитишнинг инновацион шакл ва методлари, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этиш заруратини шакллантирди.


Таълим инсон фаолиятининг барча соҳаларига янги технологияларни жорий этиш, рақобатбардошлиликни ошириш, турмуш даражасини кўтаришнинг муҳим шартига айланиб бормоқда. Олий таълимнинг ижтимоий масъулияти кўп жиҳатдан ҳар бир инсоннинг тез ўзгарувчан меҳнат бозорида харидоргир бўлиб қолиши, ривожланиб бораётган инновацион иқтисодиётда тўлақонли иштирок этиши ва шу йўл билан ўз фаровонлигини ҳамда умуман жамият фаровонлигини таъминлаш имконини берадиган малакавий ва ижтимоий кўникмалар олишидан иборатдир.
Мамлакатимиздаги олий ўқув юртларининг бош мақсади ҳозирги замон талабларига жавоб бера олувчи олий маълумотли етук мутахассисларни етиштиришдан иборат. Жамият доимо кучли билим ва малакага эга бўлган, шунинг билан бирга, эзгу аҳлоқий сифатларни ўзига сингдирган, мамлакат ривожига ҳисса қўша оладиган мутахассисларга эҳтиёж сезади. Илм-фан ва бутун таълим тизимининг янгиланиши ва янада ривожланиши, барқарор ривожланадиган фуқаролик жамияти шаклланиши учун устувор йўналиш, шу билан бирга бутун жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ўсишининг бошланиш нуқтасига айланиши зарур. Натижада бутун мамлакатни олий таълим тизими мазмуний ва тузилмавий янгиланишига таянади.
Замонавий таълимнинг асосий мақсади жамият ва давлат учун ҳартомонлама ривожланган, жамиятга, меҳнат фаолиятига ижтимоий мослашувчан, ўз устида ишлай оладиган шахсни тайёрлашдан иборат. Демак, ҳар томонлама ривожланган шахс тарбиясида педагогларнинг касбий компетентлик даражаси муҳим аҳамиятга эга.
Педагогика фанида психологик-педагогик компетентлик тушунчаси педагогнинг таълим-тарбия жараёнида энг юқори даражада натижага эришиши, юқори касбий салоҳият, шунингдек, мулоқотчанлик ва ижобий фазилатларга эга бўлиш деган хулосага келинади.
Таълим ва тарбия жараёни ўсиб келаётган ёш авлодни жамият талабларини ўзида акс эттирувчи ижтимоий буюртма асосида ҳаётга тайёрлашдан иборат. Таълим ва тарбия жараёнида ёшлар аждодлар томонидан тўпланган билим, одоб, урф-одат, маданият ва меҳнат кўникмаларини ўзлаштириши, ҳаётий тажриба асосида жамиятда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаши, салоҳияти ва дунёқарашининг шаклланишида педагог шахси, унинг касбий маҳорати муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ёшларда давр талабидан келиб чиқувчи янги масала ва муаммоларни ечиш учун зарур бўладиган сифатларни шакллантириш педагогик фаолият соҳасининг устувор вазифаси ҳисобланади. Бунинг учун аввало педагогнинг ўзида янгича билим бериш, ўзгариб борувчи меҳнат ва ҳаёт шароитларига мувофиқ ижодий фаолият билан шуғуллана олиш кўникмалари таркиб топган бўлиши лозим.
Психолог олимлар касбий компетенция тушунчасига турлича таъриф берадилар. Т.М.Сорокинанинг фикрича касбий компетентлик педагогларнинг касбий фаолиятни назарий ва амалий жиҳатдан амалга оширишга тайёрлиги ҳамда педагогик вазифаларни турлича даражада ечиш қобилиятига эга бўлиши тушунилади. М.И.Лукьянова эса психологик-педагогик компетентликни педагог шахсининг ўзига хос сифатлари ҳамда юқори даражадаги касбий тайёргарликни ва таълим-тарбия жараёнида таълим олувчилар билан ўзаро самарали таъсир кўрсата олиш йиғиндиси деб таъкидлайди.
“Компетентлик” тушунчасининг моҳиятини куриб чикамиз.
Бозор муносабатлари шароитида меҳнат бозорида устувор ўрин эгаллаган кучли рақобатга бардошли бўлиш ҳар бир мутахассисдан касбий компетентликка эга бўлиш, уни изчил равишда ошириб боришни тақозо этмоқда. Хўш, компетентлик нима? Касбий компетентлик негизида қандай сифатлар акс этади? Педагог ўзида қандай компетентлик сифатларини ёрита олиши зарур? Айни ўринда шу ва шунга ёндош ғоялар юзасидан сўз юритилади.
Инглизча “competence” тушунчаси луғавий жиҳатдан бевосита “қобилият” маъносини ифодалайди. Мазмунан эса “фаолиятда назарий билимлардан самарали фойдаланиш, юқори даражадаги касбий малака, маҳорат ва иқтидорни намоён эта олишни ёритишга хизмат қилади. “Компетентлик” тушунчаси таълим соҳасига психологик изланишлар натижасида кириб келган. Шу сабабли компетентлик ноанъанавий вазиятлар, кутилмаган ҳолларда мутахассиснинг ўзини қандай тутиши, мулоқотга киришиши, рақиблар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиши, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, изчил ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда ҳаракатланиш режасига эгаликни англатади.
В.А.Сластенин нуқтаи назарига мувофиқ, педагогни тайёрлаш унда ушбу вазифаларни амалга ошириш билимларини тарбиялашни кўзда тутади: аналитик-рефлексив, конструктив-прогностик, ташкилий, баҳолаш-ахборот, коррекциялаш-ростлаш. Муаллиф тутган нуқтаи назар, бизнинг фикримизча, ўқитувчи фаолиятининг структураси ҳақида қарор топган тасаввурларни кўп даражада акс эттиради. Шу билан бирга, бўлажак мутахассиснинг касбий компетентлиги структурасини тадқиқ қилиш педагог меҳнатини пухта таҳлил қилиш, унинг тайёргарлик даражасига ҳозирда модернизация қилинаётган ва узлуксиз педагогик таълим концепцияси амалга оширилаётган шароитларда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими томонидан қўйилаётган талабларни аниқлашни назарда тутади.
Психологлар Л.С.Выготский, А.Н.Леонтьев, П.Я.Гольперин ишларига таянадиган фаолиятли ёндашувни изчил амалга оширилиши олий таълим муассасасида ўқитиш мақсади сифатида ўқитиш субъектида маълум фаолиятни бажаришда касбий тайёгарликни тарбиялашни кўзда тутади. У ҳолда олий таьлим муассасаларида ўқитишнинг асосий натижаси талабаларда касбий вазифаларни амалга ошириш, фаолият масалаларини ҳал этиш билимларини ривожлантиришдан иборат бўлади. Масаланинг бундай қўйилиши воситалар, методларга ва талабада фаолиятнинг маълум турини тарбиялашни амалга ошираётган ўқитувчининг билимларига ҳам бошқача ёндашувни талаб этади.
Педагогикада компетент ёндашиш мутлақо янги ҳодиса эмас, балки унинг ирмоқлари узлуксиз ривожланиб борувчи таълим жараёнларидамавжуд бўлиб, улар босқичма-босқич шаклланган эди. Н.В.Кузьмина,А.К.Маркова, Э.Ф.Зеер, В.А.Сластенин, Т.Ф.Лошаковова ўқитувчининг “касбий компетентлик” ҳақида кўплаб ишларни амалга оширганлар.
Н.Н. Будищева касбий компетентликни шундай таърифлайди: “Ўз фаолиятида керак бўлган янгиликларнинг, билимларининг, қобилиятларнинг йиғиндиси ва атрофдаги муҳит йиғинди билан ўзаро тўғри келиши”3. Педагогик компетентлик педагогик маҳорат тушунчасига боғлиқлигини Н.В.Кухарев шундай таърифлайди: “Психологик – педагогик тайёрлигидан келиб чиқадиган ўқитувчи шахсининг аниқ сифатларининг ва педагогик масалаларини энг самарали усулда ечадиган фазилатлар тўплами”4.
А.К.Маркова ўқитувчини касбий компетентликка эга бўлган ўқитувчи деб айтади, қачонки педагогик фаолиятини, педагогик муомалани етарлича юқори даражада оширса, ёшларни ўқитишда ва тарбиялашда юқори натижаларга эришса. Компетентли ўқитувчи ўзининг касбий билимларини, психологик фазилатларини ўз меҳнатида қўллашни билиши керак.
Р.Х.Тугушевнинг таъкидлашича касбий маҳорат шахс сифатинингюксалиши сари қўйилган қадамлар ёрдамида фақат бир фаолият учунэгалланган компетенциядир5. Компетенция эгаси деганда, олим шахснингўз ишининг устаси, маҳорати билангина чекланмайди, балки ишни ташкилэтиши, ўз фаолиятига алоқадор барча муаммоларни тизимли равишдатушуниши, вазифа қўя билиши ва аниқ муаммоларга ечим топишқобилиятига эга бўлиши каби фазилатларни назарда тутади. Ана шундайинсон маълум бир соҳада компетенция эгаси деган номга сазоворэканлигини қайд этади.
Касбий компетенцияни олий таълимнинг асосий мақсади сифатида Ю.Г.Татур қуйидагича тарифлайди6: “Олий маълумотли мутахассис компетенцияси, унинг амалиётдаги интилиши ва қобилияти(тайёргарлиги) ҳамда ўзининг имкониятларини (билим, маҳорат, тажриба,шахсий фазилатлари ва бошқаларни) муваффақиятли, ижодий фаолияткўрсатишга, касбий ва ижтимоий соҳада қўллашга ҳамда бу фаолиятниижтимоий аҳамиятини, унинг натижаларига нисбатан шахсий масъулиятниҳис этиши, доимо узлуксиз равишда ўз устида ишлаши каби фазилатларнирўёбга чиқаради”.
Касбий компетентлик-мутахассис томонидан касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларнинг эгалланиши ва уларни амалда юқори даражада қўллай олиниши.
Касбийкомпетентликмутахассистомониданалоҳидабилим,малакаларнингэгалланишиниэмас,балкиҳарбирмустақилйўналишбўйичаинтегративбилимларваҳаракатларнингўзлаштирилишининазардатутади.Шунингдек,компетенциямутахассисликбилимларинидоимобойитибборишни,янгиахборотларниўрганишни,муҳимижтимоийталабларнианглайолишни,янгимаълумотларниизлабтопиш,уларниқайтаишлашваўзфаолиятидақўллайбилишнитақозоэтади.
Касбий компетентлик қуйидаги ҳолатларда яққолна моён бўлади:
- мураккаб жараёнларда;
- ноаниқ вазифаларни бажаришда;
- бир-бирига зид маълумотлардан фойдаланишда;
- кутилмаган вазиятда ҳаракат режасига эга бўла олишда .
Касбий компетенцияга эга мутахассис:
- ўзбилимларини изчил бойитиб боради;
- янги ахборотларни ўзлаштиради;
- давр талабларини чуқур англайди;
- янги билимларни излаб топади;
- уларни қайта ишлайди ва ўз амалий фаолиятида самарали қўллайди.
Касбий компетентлик негизида қуйидаги сифатлар акс этади:
Педагог томонидан ушбу шаклларда касбий фаолиятнинг самарали ташкил этилиши унинг креативлиги қай даражаа эканлигига боғлиқ бўлади.
Республикамизда таълим тизимини такомиллаштириш орқали ҳартомонлама етук, баркамол, мустақил фикрлашга қодир, иродали, фидоийва ташаббускор кадрларни тайёрлашга катта эътибор берилаяпти.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакат миқёсида таълим, тарбия, илм-фан, касб-ҳунар тизимларини тубдан, босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарурияти сезилиб, асло пайсалга солиб бўлмайдиганбу ишни қадам-бақадам, изчиллик билан бажаришга киришилгани ҳақидафикр юритиб, Ўзбекистон Республикаси Биринчи ПрезидентиИ.А.Каримов шундай дейди7: «Таълим-тарбия тизимидаги ислоҳотларбошланган дастлабки йилларда мен жаҳон тажрибаси ва ҳаётда ўзини кўпбор оқлаган ҳақиқатдан келиб чиқиб, агар бу мақсадларимизнимуваффақиятли равишда амалга ошира олсак, тез орада ҳаётимиздаижобий маънодаги, «портлаш эффекти»га, яъни, янги таълим моделинингкучли самарасига эришамиз деган фикрни билдирган эдим».
Назарий манбалар мазмуни билан танишиш, олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш ва далилларни таҳлил этиш ўқитувчиларини касбий компетентлигини ривожлантиришда бир қатор қарама-қаршиликлар мавжудлигини кўрсатди, хусусан:
- олий таълим муассасаси битирувчисининг етук мутахассис маълумоти даражаси билан Давлат таълим стандартининг модернизациялашган мазмуни ва ҳажмига қўйилаётган меъёрий талаблар ҳамда унинг шахсий имкониятларини рўёбга чиқариш даражаси ўртасида;
- олий таълим муассасаларида мутахассис касбий компетентлигиниривожлантириш жараёнида қўлланилаётган анъанавий ҳамда инновационметодлар ўртасида;
- ўқитувчи шахси ва унинг касбий компетентлигини ривожлантиришда педагогик жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган олий таълим муассасалари фаолияти билан талабани бўлажак ўқитувчи сифатида тайёрлаш жараёнини ривожлантириш механизми ҳамда қонуниятлари ўртасида;
- педагогик туркум фанларнинг ўқитувчиси шахсий ҳамда касбий компетентлигини ривожлантириш борасида умумкасбий ва мутахассислик фанлари билан интеграциялаш имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганлиги ўртасида;
- илмий-техник тараққиёт, янгиланиб бораётган жамиятнинг маҳоратли педагог шахсига нисбатан ортиб борувчи талаблари билан ўқитувчилари касбий компетентлигини ривожлантириш асосий қисмининг ўз-ўзини ривожлантириб бориш шароитида фаолият юритишга тайёр эмасликлари ўртасидаги зиддиятлар кабиларни кўрсатиш мумкин. Бу каби қарама-қаршиликларни бартараф этиш йўлларидан бири бўлажак мутахассислар касбий компетентликларини ривожлантиришдан иборатдир. Мутахассислар касбий компетентлигини ривожлантириш, олий таълим муассасаларида уларнинг касбий ва шахсий камолотини таъминлаш учун зарур педагогик шарт-шароитларни яратиш, мутахассисларни тайёрлаш мазмуни ва тузилмасини модернизациялаш, психологик-педагогик шароитларини аниқлаш ҳамда унинг сифатини назорат қилиш ва баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш орқали мутахассис компетентлигини ривожлантиришнинг асосий мақсадини белгилайди.
Мутахассисларни касбий жиҳатдан тайёрлаш борасида Ғарб мамлакатларда амалда бўлган таълим мазмунида бевосита асосий ўринни мутахассиснинг компетентлик даражаси эгаллайди. Республикамизнингмиллий таълим тизими моҳиятига кўра таълим мазмунининг минимал талаблари билим, кўникма ва малакага асосланади.
Маълум бир компетентликни ўзлаштирган шахс ўз соҳасига лойиқ билимва малакаси шаклланган, ижобий фикр ва самарали ҳаракат юритаоладиган шахс тушунилади.
Таълим мазмунининг ўқув режадаги фанлар блоклари (барча фанларучун), фанлараро (фанлар тўплами учун) ва предметли (маълум бир фанучун) тарзда гуруҳланганлиги боис қуйидаги уч даражани намоён этувчи компетентликни эътироф этиб ўтамиз:
-таянч компетентлик (таълимнинг гуманитар, ижтимоий-иқтисодиймазмунига кўра);
-фанлараро компетентлик (умумкасбий тайёргарликнинг ўқувфанлари ва таълим блокларининг маълум доирлигига кўра);
-якка предмет(фан) бўйича компетентлиги (махсус ўқув фанидоирасида аниқ ва маълум имкониятга эгалигига кўра).
Шундай қилиб, таянч компетентлик олий педагогик таълимнинг ҳарбир босқичи учун таълим блоклари ва ўқув фанлари даражасидааниқланади. Таянч компетентлик тартибини белгилашда касбий педагогиктаълимнинг асосий мақсадларига мувофиқ ижтимоий ва шахсийтажрибанинг моҳияти, ижтимоий жамиятда касбий фаолиятни ташкилэтиш жараёнида ҳаётий кўникмаларни эгаллашга имкон берувчи асосийтурлар муҳим аҳамият касб этади. Олий таълим муассасаси битирувчиситегишли йўналиш ва тайёргарлик даражасининг малакавийхарактеристикасида ифодаланган ва илмий асосланган билим, кўникма вамалакалар шахснинг касбий муҳим хислатлари таркибини акс эттиради.
Касбий компетентлилик мутахассис фаолиятини ва унинг ичкитузилиши муҳим характеристикаларини акс эттиришга таянади дебтушунишга асосланган ҳолда, касбий компетентлилик структурасиниунинг асосий компонентларини тавсифлаш нуқтаи назариданойдинлаштириш мумкин.
Педагогик фаолиятга нисбатан унинг компонентларини педагогфаолиятининг нисбатан мустақил функционал турлари сифатида ажратишёндашуви устун туради.
Шундай қилиб, олий таълим муассасасида касбий фанларни ўқитишамалиётида юқорида тавсифланган механизмлардан фойдаланиш касбийкомпетентлиликнинг шаклланишига, шунингдек, талабалар фаолиятинингкасбий муҳим йўналганлигига ёрдам берадиган психолого-педагогикшароитларнинг яратилишига имконият яратиб беради. Ҳозирги вақтдаўқитувчиларни касбий компетентлигини ривожлантиришда бувазифаларни ҳал этишга қодир бўлган касбий йўналтирилган педагогик технологияларга катта эътибор берилмоқда. Олий таълиммуассасаларининг профессор-ўқитувчилар таркиби томонидан ишлабчиқилаётган ва фойдаланилаётган ўқитиш технологиялари бўлажакмутахассис касбий компетентлигининг қарор топиши ва тарбиялаш таълимтизимининг таркибий қисми бўлиб, касбни эгаллашнинг касбий-аҳамиятлибазасини дастлабки яратишга, касбий фаолиятни юқори даражада амалгаошириш учун назарий, амалий ва мотивацияли тайёргарликнинг вақодирликнинг секин-аста шаклланишига ёрдам беради.
Шахсий ҳамда касбий ривожланишнинг моҳияти- борлиқнинг соддалашган, кичрайтирилган аксини яратиш, яъни ундаги лавҳаларниюзага келтириш-яратиш- шакллантириш - ҳосил қилишдан иборат.Улар бўлажак мутахассиснинг касбий ривожланиши касбийаҳамиятли шахс сифатлари ва қобилиятлари, касбий билим вакўникмаларининг ўсиши, шаклланиши, интеграцияси ҳамда педагогикмеҳнатда ўз амалий тадбиқини топиши керак эканлигини эътироф этади,бироқ асосий омил сифатида - касбий фаолиятида ўз имкониятлариниижодий намоён қилишига олиб келувчи шахснинг ўз ички ҳислариниянгича қура олиши, яшаш тарзи ҳамда ўз ички дунёсини фаол тарздаўзгартира олиши қаралади. Муаллифлар мутахассис шахсиниривожлантирувчи асосий интеграл тавсифномалар сифатида педагогикйўналтирилганлик, педагогик компетентлилик, ҳиссий мослашувчанликомилларини белгилаб беради. У касбий шаклланишнинг фундаменталшароити сифатида касбий ўз-ўзини англаш даражасининг янада юқорироқпоғонага кўтарилиши; психологик механизмини эса мутахассиснинг ўзҳаётий фаолиятини амалий ўзгартириш предметига айлантириши жараёнисифатида қарайди.
Педагогик вазифаларни ҳал этилиши авваломбор тарбиясубъектининг индивидиуал сифатларига таянади. Ушбу сифатлар ўзинингривожланган кўринишида инсоннинг тўла шаклланганлигини,индивидуаллигини, ҳар томонлама баркамоллигини тавсифлайди.Уларнинг ривожланганлик даражаси шахснинг ижтимоий фаоллиги, ҳаёттарзи, бахти ва жамиятда ўзини қай тарзда тутишини белгилаб беради.
Илмий адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, касбий компетентликни шаклланиш ва ривожланиши қуйидаги усулларда акс эттирилиши мумкин:
- жараён схемаси асосида (даврлар, босқичлар, даражаларнинг вақт бўйича кетма-кетлиги кўринишида);
- фаолият тузилмаси тарзида (восита ва усуллар мажмуаси кўринишида, бу ўринда ўзаро таъсирлашув вақт бўйича эмас, қўйилган мақсадга кўра талқин қилинади).
Мутахассиснинг касбий компетентлигини ривожланиши унинг ўқув- педагогик вазиятларда ўзига хос хусусиятларининг ифодаланиши билан намоён бўлади. Ўқув жараёнида ақлий, предметли-амалий ва мотивациономиллар билан боғлиқ хислатлар айниқса ёрқин намоён бўлади.
Мутахассиснинг касбий компетентлигини шаклланиш жараёни энг муҳим икки босқичда кечади. Улар қуйидагилардир:

Download 4,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish