Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet152/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Негативизм бошқа кишиларнинг ҳамма таклифига, яъни буйруқларга, қоидаларга, маслаҳатларга ва бошқа йўл билан ўтказиладиган қандай бўлмасин таъсирга асоссиз қаршилик қилиш демакдир. Негативизм икки турли бўлади; пассив ва актив негативизм. Пассив негативизм шундан иборатки, бун­да киши таклиф қилинган ишни қилмай, ўз ҳолатида қолаверади. Актив негативизм эса бошқалар ҳоҳлаган ва таклиф қилган ишни қилмай, унинг аксини қилишдан иборат бўлган терсликдир.
Негативизм ҳодисасини уч ёшдан етти ёшгача бўлган болаларда, айниқса катталар томонидан суюлтириб юборилган ва барча ишларини бошқа кишилар қилиб берадиган болаларда учратиш мумкин. Бундай ўжарлик болаларда, кўпинча қандайдир мустақил фаолият соҳасида ўз фаолликларини кўрсатиш имконияти берилмаган тақдирда пайдо бўлади.
Негативизмнинг характерли хусусияти ҳаракатларнинг асоссизлигидан иборатдир. Одатда негативизм ҳолатида киши сен нега бундай қиляпсан, нима учун бошқаларнинг таклифини бажармаяпсан, деган саволга ҳеч қандай жавоб қайтармайди; у индамай, айтилган нарсанинг аксини қилаверади.
Қайсарлик –бошқа кишиларнинг айтган ҳамма гапига, яъни буйруқ ва таклифларга атайин қаршилик қилишдир. Қайсарлик қилаётган одам ўзи деганини қила беради ва нима сабабдан шундай қилаётганини объектив равишда асослаб бермайди: «Бу менинг ишим», «Ўзим биламан» деб субъектив далил келтиради, холос.
Қайсарлик, асосан, мана бундай ҳолларда, масалан, киши бирон нарсадан хафа бўлган ёки ғазабланган, жаҳли чиққан ёки бўлмаса манманлиги ошиб кетган пайтда кўринади. Бундай ҳолларда кучли ҳиссиёт таъсири туфайли кишининг онги ўтмаслашиб кетади. Қайсарлик тутган пайтда киши объектив нуқтаи назардан қарай олмайди ва бошқача эмас, балки айнан шундай ҳаракат қилиш шарт эканлигига объектив асослар келтира олмайди. Қайсар одамни жуда яққол далиллар ёрдами билан ҳар нарсага кўндириш ёки ундан қайтариш қийин. Қайсарлик кўрсатишда бирон нарсага интилиш ва кучли ҳиссиёт бўлади, лекин етарли тафаккур унга иштирок қилмайди.
Мустақилсизлик шундай ҳолларда кўринадики, бунда киши маълум бир ҳатти-ҳаракатларни фақат бошқа одамларнинг бевосита таъсири остида (уларнинг маслаҳатлари, таклифлари билан) қилади ва ўзининг қарорлари ҳамда ҳаракатларида фақат бошқа одамлар фикрига таянади.
Киши мустақиллик кўрсата олмаса, бошқа одамлар иродасини амалга оширувчи бўлиб қолади, холос.
Мустақилсизлик ташаббускорликнинг йўқлиги, ҳар бир ишни юзада бўлган шароит ва бошқа одамларнинг таъсирига берилиб, бажаришлик ва қилинаётган иш-ҳаракатининг сабабини киши ўзи билмаслигида ифодаланади. Бундай ҳолда одатда асоссиз мотивлар ёки ҳеч қандай мотивларсиз қарорга келинади. Мустақилсизлик кўпинча, кишининг принципсизлиги билан боғлиқ бўлади. Мустақилсизликнинг характерли белгиси ўзининг қабул қилган қарори ва ҳаракатларига нисбатан жавобгарлик ҳиссининг йўқлигидан иборатдир.
Мустақилсизлик ва иродасизликнинг яққол ифодаси бошқаларнинг таъсирига берилиб, лақмалик билан ҳаракат қилишдан иборатдир. Лақмалик пайтида ҳаракатлар бошқа одамларнинг қарорлари асосида амалга оширилади. Бироқ бошқа одамларнинг қарорларини лақма одам гўё ўзининг қарори ва ўз иродасининг намоён бўлиши деб билаверади.
Лақмалик билан қилинадиган ҳаракатларда бошқа одамларнинг маслаҳатлари ва таклифларига нисбатан танқидий муносабат бўлиши йўқ бўлади. Ана шундай пайтда одам бошқа одамларнинг таъсирига ёки ёт унсурларнинг таъсирига осонлик билан берилиб кетиши мумкин. Лакмалик билан қилинадиган ҳаракатларни негативизм ва қайсарликка қарама-қарши хусусият деса бўлади.
Одам бошқа кишилар таъсири билан ҳаракат қилиш ҳусусиятига лақмалик деб аталади.
Лақмалик қилиш маълум даражада ҳар бир кишига хосдир. У ирода ва умуман фаоллик заифлашган пайтда ҳамда танқидий фикр қилиш йўқолиб, фикр юритиш қобилияти чекланган ва сустлашган пайтда содир бўлади. Ақл-идрокнинг ишламай қолишига фақат аффектив ҳолат сабабчи бўлмай, балки психик фаолиятнинг умумий сусайиши ҳам сабаб бўлади.
Бундай ҳолат ҳар бир одамнинг толиққан пайтида ва энди ухлай бошлаган пайтида бўлиши мумкин. узоқ, вақт давом этган хавотирлик ҳисси ва зўр хурсандчилик туфайли ҳам киши лақмалик қилиб қўйиши мумкин. Киши гипноз ҳолатида ҳаддан ташқари лақмалик қилади.
Мустақилсизлик орқасида қилинадиган ана шундай ҳаракатлар, албатта иродага тааллуқли салбий хусусиятлардандир. Лекин шуни назарда тутиш керакки, бошқа одамлар буйруғи ва маслаҳатлари билан қилинадиган ҳар қандай ҳаракатларни ҳам мустақилсизлик деб ҳисоблайвериш ярамайди. Бизга бошқа одамлар томонидан бериладиган буйруқлар, таклиф ва маслаҳатлар ўзимизнинг асосланган шахсий қарорларимизга мос келиши мумкин. Бундай ҳолда бошқа одамнинг буйруғи билан қилинган ҳаракат мустақил ҳаракат бўлади. Ташқи кўриниши жиҳатидан бир хил бўлган иккита ҳаракатдан бири мустақил бўлмаслиги, иккинчиси эса мустақил бўлиши мумкин. Масалан, айрим бир ўқувчи буйруқ, тарзида билдирилган мактаб интизоми қоидаларини қўрққанидан бажаради. Бунда бу ўқувчи мажбурият остида ўз ҳоҳишига қарши ҳаракат қилади. Бошқа бир ўқувчи бу қоидаларни онгли равишда бажаради. Чунки у бу қоидаларнинг зарур эканлигига тушуниб, қаноат ҳосил қилади. Онгли интизом мустақил ироданинг ифодасидир. Киши бирон буйруқ ёки интизомга шунинг учун сўзсиз итоат қиладики, у бундай итоат қилишнинг аҳлоқий жиҳатдан зарур ва мақсадга мувофиқ эканини тушунади, англай олади.
Ҳар бир киши ўзининг кўпчилик ҳаракатларида камолот ташкилотининг жамоа қарорларига асосланиши керак. Аммо жамоа руҳида раҳбарлик қилиш– ҳар бир жамоа аъзосини мустақилликдан маҳрум килинган эгасизлик демак эмас. Киши ўз мустақиллигининг ҳамма аломатларини, яъни ташаббускорлигини, топширилган ишнинг бажарилишига жавобгарлик ҳиссини ва ўз-ўзини танқидни фақат жамоадагина кўрсата олиши мумкин.
Кишининг ўз виждоний бурчини бажаришга қаратилган ҳаракатларида унинг мустақиллиги намоён бўлади. Кишининг мустақиллиги ва иродасининг эркинлиги ўз қарор ва ҳаракатларини аҳлоқнинг юксак тамойилларга онгли равишда бўйсундиришнинг уддасидан чиқа олишда ва ўз ҳаракатларини шу тамойилларга асосланиб баҳолашида кўринади.
Мустақиллилик айни вақтнинг ўзида ирода кучининг бел­гиси ҳамдир. Ирода кучи фақат катта тўсиқларни енга олиш қобилияти билангина белгиланиб қолмай, балки ташаббускорлик, ўз мустақиллигини англаш, ўз қатъияти ва қабул қилинган қарор ҳамда ўз ҳаракатлари учун жавобгарликни сезиш билан ҳам белгиланади.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish