Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet135/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

VIII. ЭСТЕТИК ҲИСЛАР.
Одамлар чиройли нарсани кўрганларида, шу нарсаларни тасаввур қилганларида ва улар тўғрисида фикр юритганларида уларда пайдо бўладиган ижобий ҳисларни биз эстетик ҳислар деб атаймиз..Н. Г. Чернишевский бундай де­ган эди: одам эстетик ҳисларни «биз учун севикли бўлган дилбар олдимизда турганида бизда пайдо бўладиган нашъали шодлик тариқасида кечиради. Биз гўзалликни бениҳоят севамиз , гўзалликка қараб завқланамиз қувонамиз. Н. Г. Чернишевскийнинг таърифлаб айтишича, «гўзаллик турмушнинг ўзидир», «биз ўзимиздаги тушунчаларга кўра ўзимиз тасаввур қилган турмушнинг ифодаси деб билган нарсамиз биз учун гўзалликдир; ўзида турмушни ифодалаган ёки бизга турмушни эслатиб турган нарсанинг ўзи гўзаллик­дир...». (Избранные философские сочинения. I том, 1950, 59-бет).
Бизни қуршаб олган дунё ва ундаги турмуш хилма-хил намоён бўлади. Шу сабабли, одамнинг эстетик ҳислари мазмунининг бойлиги билан фарқ қилади.
Атрофимиздаги табиат эстетик ҳисларнинг биринчи ва асосий манбаи бўлиб хизмат қилади. Қуёш чиқишини ва ботишини кузатаётган, кечқурун, кечаси ва тонг саҳарда юлдузлар чарақлаб турган осмон гўзаллигини томоша қилаётган одамда эстетик ҳислар пайдо бўлиб, у шуларнииг ҳаммасидан завқланади. Одам ўрмонлардаги йўллардан ёки шу ўрмон чеккасидан ўтганда, унинг кўз олдида буғдойзор ва пахтазор далалар, кум-кўк майсазор ўтлоқлар ва чаманзорлар жилва қилиб турганида, атрофи дарахтзорлар ва тепачалар билан қуршалган сойлар, жарлар, кўллар ва ирмоқларни кўрганида ғоят ҳузур қилади (яъни унда ҳақиқатан эстетик ҳислар пайдо бўлади). Қушларнинг сайрашини ва жонли табиатнинг бошқа товушларини эшитганимизда завқланамиз. Баҳор, ёз, куз ва қиш фаслларида табиат маизараларининг ўзгариб, жилва қилиб туриши эстетик ҳислар туғдирувчи манбадир.
Табиат ҳодисаларини кўриб бевосита идрок қилганимиздагина эмас, балки уларни эслаган ва тасаввур қилган вақтимизда ҳам бизда мана шу тарзда эстетик ҳислар пайдо бўлиб, бунинг гаштини сурамиз.
Одамларнииг ўзи ҳам бизда эстетик ҳислар туғдурувчи манбадир. Чернишевский инсон шахсини ҳамиша улуғ деб билди ва ҳамма нарсаларнинг мезони, жаҳондаги энг гўзал­лик «инсоннинг ўзи» деб ҳисобланади. А. М. Горький бундай деган эди: «Мен одамдан кўра яхшироқ, мураккаброқ., қизиқарлироқ бошқа бирор нарса борлигиии билмайман. Шуларнинг ҳаммаси одамиинг ўзида мавжуд».
Соғлом, қувноқ, ишчан кишиларни, олижаноб мақсад йўлида, учрайдиган ҳар қандай тўсиқ ва ғовларни, мушкулликларни енга оладиган кишиларни кўрганимизда ўзимизда эсте­тик ҳислар пайдо бўлади, буни кўриб хурсанд бўламиз. Одамларнииг аҳлоқий иш ва ҳатти-ҳаракатлари ҳам биз­да эстетик ҳислар қўзғатади. Одамларнинг одобли ҳатти-ҳаракатларини биз кўпинча, чиройли ҳатти-ҳаракатлар деб атаймиз. Маълумки, гўзаллик ҳисси одамларни бир-бирига яқинлаштиради, уларда бирдамликни ўсишига ёрдам беради. Маънавий аҳлоқларни мустаҳкамлайди ва уларнинг аҳлоқий ҳатти-ҳаракатларини рағбатлантиради.
Айрим ҳолларда бизда эстетик ҳислар хурсандлик ёки завқланиш тарзида намоён бўлади. «Луна-10» автомат стансияси 1966 йил 3 апрелда ой атрофидаги орбитага чиқариб қўйилганлиги тўғрисидаги ҳабар буюк хурсандлик ҳиссини қўзғатиб юборди ва умумхалқ шодлигини вужудга келтирди.
Санъат, музика, рассомлик, поэзия ва шу кабилар ҳам эстетик ҳислар манбаидир. Одамнинг санъат асарлари яратишдаги ижодий фаолиятини, асосан, эстетик эҳтиёжлар рағбатлантиради. Бу фаолият вақтида ижодкор киши чуқур эстетик завқ олади ва ўзи яратган санъат асарини мароқ билан ҳузур қилиб, томоша қилади. Санъат асарлари одамларни онгига, асосан, эстетик хислар орқали таъсир қилади.
Санъат асари кўрсатаётган мана шу таъсирни хусусияти шундаки, санъат асарлари идрок қилинаётганида воқелик одамларни онгида шу воқеликни бевосита идрок қилинган вақтдаги қараганда тўлиқроқ ва чуқурроқ акс этади.
Одамлар ҳаётидан олинган сюжетлар (маиший драмматик, кулгили ва шу каби сюжетлар) рассомларнинг расмларида бадиий адабиётда тасвирланганида, саҳнада (ҳақиқатдан ҳам бадиий маҳорат билан ижро этилганида бу сюжетлар, кўпинча реал турмушдагига қараганда чуқурроқ ва тўлиқроқ идрок қилинади ва таассурот қолдиради.
Эстетик ҳислар манбаи бўлган санъат асарларини идрок қилишдаги яна бир хусусият шуки, киши бу асарларни кўриб, ҳузур қилибгина қолмасдан, шу билан бирга, асарни мазмунига қараб кишида ижтимоий-маънавий ва интеллектуал ҳислар ҳам туғилади. Бадиий асарлар воқеликни ҳаққоний ва тўғри акс эттирган тақдирдагина уларни бадиий эстетик таъсир кўрсатиши самарали бўлади.
Санъат асарлари ўзининг шунчаки шакли билан, сўзлар, товушлар, буёқлар ва шу кабиларни шунчаки мажмуи билангина бизда эстетик ҳислар вужудга келтира ва ўстиравермайди. Санъат асаридаги сўзлар, товушлар, буёқларни ўзига хос (яъни бадиий) мажмуидаги турмуш ва ундаги кураш, олға бўлаётган ҳаракатлар, яхши келажакка интилиш акс этганлиги туфайли бу асарлар одамларда эстетик ҳислар туғдиради. Санъатда шаклни мазмунидан ажратиб қўйиш, санъатдаги формализм, «санъат-санъат учун» деган шиор чинаккам эстетик ҳислар туғдира олмайди ва бу нарса санъатнинг ўзини инқирозга олиб боради.
Чинаккам санъат турмушни тўғри билдиради, замоннинг энг ўткир ва тўлқинлантирувчи саволларига жавоб беради. Бундай санъат илғор идеалларни халқ орасига ёяди, халққа хизмат қилади, олға боришга ёрдам беради. Санъат асари воқеликни нечоғли чуқур ва тўла ҳаққоний акс эттирса, у одамларда шу қадар кўп эстетик завқ қўзғатади, бу асар эстетик ҳисларни манбаи ва эстетик тарбия воситалари сифатида шу қадар кўп қадрланади. Пушкин ва Майковскийнинг поэзияси, Гилинка ва Чайковскийнинг музикаси Суриков ва Репин чизган расмлар, ўзбек классик адабиёти сингари юксак бадиий ва реалистик санъат асарлари эстетик завқ бағишлай боради ва одамларнинг гўзалликка бўлган эҳтиёжларини ҳамиша қондириб туради ва уларни эстетик дидларини ривожлантиришга ҳамиша ёрдам беради.
Воқеликнинг ўзи туғдираётган эстетик ҳислар, шунингдек, санъат асарларининг ўзи ҳам фақат мушоҳадавий ҳисларгина бўлиб қолмай, балки бу ҳислар инсон фаолиятини ҳамма турларида намоён бўлади. Бу фаолиятни рағбатлантириб ва активлаштириб туради. Эстетик ҳисларни таъсирчанлик кучи ана шунда. Одам бирор буюмни яратаётганида, шу жумладан, санъат асарларини ҳам яратаётганида, шу нарсаларни гўзал бўлишига ҳам ҳаракат қилади. Ҳар бир уста ўзи тераётган ғиштнинг маҳкам ўрнашиб қолишигагина интилиб қолмасдан, уни чиройли бўлиб кўринишига ҳам ҳаракат қилади, ўзи қурган бинони биринчи бўлиб кўриб завқланади. Деҳқон ҳайдаб қўйган далани ям-яшил ниҳолларини оппоқ пахтазорларини кўриб қувонади. Завод ишчиси ўзи қурган янги машинанинг қудратини ва гўзаллигни кўриб завқланади.
Ҳамма соҳада – саноатда, транспортда, шаҳар ва қишлоқларда қурилиш кенг авж олиб кетган ҳозирги вақтда катта ва кичик барча биноларни фақат мустаҳкам ва қулай бўлишигагина эмас, шу билан бирга чиройли бўлишига ҳам аҳамият берилмокда.
Бизда саноат ва транспорт эстетикаси масалаларига, техника эстетикаси масалаларига катта эътибор берилмокда.
Эстетик ҳисларни ўзига хос ҳусусияти шуки, бу ҳислар беғараз ҳислардир. Бу хусусият шундан иборатки, бирор гўзалликни, масалан, табиат манзарасини, бадиий суратни, музика, концертни бир вақтнинг ўзида нечоғли кўп одам бирга кўрса (ёки суҳбат чоғида эсласа) шу одам уларнинг ҳар бири ва биргаликда ҳаммаси кучлироқ эстетик завқ олади. Мана шундай эстетик кечинмалар чоғида кўпчилик одамлар ўртасида дўстона суҳбатлар бошланиб кетади. Шу сабабли эстетик ҳислар маънавий ҳислар билан чамбарчас боғлангандир.
Ўзбек халқининг санъати – жаҳонда энг илғор санъатлардан биридир. Жаҳондаги барча мамлакатларнинг илғор кишилари учун чинаккам фаол эмоционал кечинмалар манбаидир. Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкентдаги меъморчилик санъатига, бинолардаги турли-туман нақшлар, ранги кетмас чизмаларга, ҳар бир бинонинг такрорланмас санъатига қойил қолмаган кишилар бўлмаса керак. Биздаги кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, кишиларни ҳайратда қолдирадиган сўзаналар, мисгарлик буюмлари санъати ва уларни юксак маҳорат ва дид билан, меҳр кучи билан бажарилганлиги – Ўзбекистон санъатини дунёга танитиш манбаи ҳисобланади. Ўзбек мақомчилик санъати, миллий халқ қўшиқлари, бир-биридан гўзал нозик оҳанг таратувчи милли музика асбоблари кишиларимизни тинчлик, мустақиллик учун курашга руҳлантирмоқда.
Жаҳон маданиятига буюк ҳисса қўшганФоробий, Ибн Сино, Беруний, Улуғбек кабиларни илмий-фалсафий мерослари оригинал мазмун ва шаклга эга бўлган Низомий, Умар Ҳайём, Навоий, Саъдий, Бедил, Фурқатларнинг ижодлари жаҳондаги мамлакатларга наъмуна бўлиб хизмат қилмоқда. Булар биз учун бутун илғор инсоният учун бадиий-эстетик ва маънавий тараққиёти босқичларини намунасидир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish