Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet108/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

Ташқи нутқ.
Ташқи нутқ бошқа одамлар билан алоқа қилишимизда фойдаланиладиган нутқдир.
Бу нутқ бирон кишига қаратилган, бирон нимани ҳабар қиладиган нутқдир.
Ташқи нутқнинг ўзи ҳам оғзаки ва ёзма нутққа бўлинади.
Оғзаки нутқ.
Оғзаки нутқ – бошқа кишилар билан бевосита қилаётган алоқамизда фойдаланилаётган нутқдир. Бу нутқ одатдаги гаплашув нутқидир. Бу нутқ ҳамиша бошқа кишиларнинг эшитиш органлари ёрдами билан идрок қилишлари учун мўлжалланган «товушли» нуқтадир. Шу сабабли, одатда, оғзаки нутқ овоз билан ва (баъзан) шивирлаб айтилади. Оғзаки нутқ вақтида, одатда, гапираётган киши бу нутқни мимика, имо-ишоралар билан ишлатади.
Озаки нутқнинг характерли хусусияти шуки, бу нутқ суҳбатдошлар ўртасида бўлади. Суҳбатдошнинг ёки суҳбатдошларнинг бундай иштирок қилиши уларнинг гапираётган ки­шининг нутқига диққат қилиб туриши, саволлар бериб туриши, сўз ташлаб туришидан иборат бўлади; суҳбатдошлар га­пираётган кишининг фикрига эътироз билдирадилар, ёки бу фикрга ўзларининг рози бўлганликларини изҳор қиладилар, ёҳуд шу фикрни кенгайтирадилар.
Суҳбатдошларнинг оғзаки нутқда қатнашишлари қай характерда ва қай даражада бўлишига қараб, оғзаки нутқ икки шаклга бўлинади. Буларнинг бири диалог нутқ (диалог) ва иккинчиси монолог нутқ - (монолог) деб айтилади.
Икки ёки кўп суҳбатдош ўртасидаги гаплашиш тариқасида бўладиган нутқ диалог деб айтилади. Суҳбатдошлар навбатма-навбат гаплашаверадилар – бири сўрайди, бирор нарсани айтади, бошқалар эса уни тинглайдилар, жавоб берадилар.
Одам битта ўзи гапирса-ю, бошқа кишилар бу гапга ак­тив қатнашмай фақат унинг нутқини тинглаб турсалар, нутқнинг бу формаси монолог деб айтилади. Масалан, лекторнинг, докладчининг нутқи, судда, кенгашларда ва бошқа шу каби жойларда сўзланадиган нутқ, монолог нутқдир ёки монологдир.
Оғзаки нутқ сўзлаётган киши ўз фикрини суҳбатдошлари тўғри тушуниб олишига ҳаракат қилади. Шу сабабли, оғзаки нутқда эгани ҳам, кесими ҳам, аниқловчи, тўлдирувчи сўзларнн ҳам тўла айтишга тўғри келади. Дуруст, баъзи оғзаки нутқ ҳам қисқартирилган ҳолда, айрим гап бўлакларини тушириб қолдирган ҳолда гапирилади. Баъзи ҳолларда гаплашув, диалог ҳам фақат кесимлар билангина ифодаланиши мумкин. Масалан, ярим кечада бир неча киши гаплашиб, трамвай келишини кутмоқда, уларнинг ҳаммаси трам­вай келадиган томонга кўз тикиб турибди. Улар ўртасида таҳминан шундай гаплар бўлади: «Кўриняптими?»– «Йўқ, кўринмаяпти». Орадан бир оз ўтгач: «Келяптими?» – «Ҳа, келяпти». Бу гаплар фақат кесимларнинг ўзидангина иборат гаплардир. Аммо, шундай бўлса ҳам, гаплашаётган кишиларнинг ҳаммаси бир-бирларининг фикрларини тушунадилар.
Оғзаки нутқнинг синтаксис жиҳатидан тўлиқ бўлмаслигига аввало сабаб шуки, гап мавзуи ҳам, шу гап содир бўлаётган вазият ҳам, одатда, гаплашиб турган кишиларга аниқ ва равшандир. Шу сабабли, оғзаки нутқ, вақтида гап бўлакларининг ҳаммасини, эга, кесим, аниқловчи, тўлдирувчи ва ҳоказоларни гапда ҳар сафар тўлиқ айтишга ҳожат қолмайди. Бундан ташқари, мимика ва имо-ишоралар, интонациялар, паузалар, мантиқий урғулар ва шу кабилар, хуллас нутқимизни жонлантирадиган воситаларнинг ҳаммаси оғзаки нутқни бойитади. Жонли нутқ тингланибгина қолмасдан уни одамлар кўриб ҳам турадилар, ҳис ҳам қиладилар. Бундай нутқ, кўпинча, оғиздан чиқиши биланоқ тушунилаверади.
Оғзаки нутқ, ихтиёрсиз ёки ихтиёрий бўлади. Гапираётган киши сўз ва грамматика формаларини маҳсус танламай, оғзига келганича сўзлашса, бу ҳолда нутқ ихтиёрсиз нутқ бўлади. Гапираётган киши ўз сўзлари учун алоҳида масъулият сезиб гапирганида, шу нутқни тинглаётган киши гапираётган киши учун алоҳида аҳамиятга эга бўлганида, бундай ҳолларда нутқ ихтиёрий характерга эга бўлиб қолади. Масалан, ўқувчининг ўз ўқитувчиси билан гаплашаётган вақтидаги нутқ мана шундай ихтиёрий нутқдир. Бундай ҳолларда гапираётган киши лозим бўлган сўзларни танлаб, жой-жойига қўйиб ишлатишга, грамматика қоидаларига риоя қилишга интилади ва ҳаракат қилади.
Диалог–икки ёки бир неча одам ўртасида бўладиган гапдир, бунда суҳбатдошларнннг гапи бир-бирига боғланади, уланиб кетади яъни гаплашиб турганлар бир-бирларига савол-жавоб қилиб, бир-бирларига эътироз қилиб гапни улаб, давом эттирадилар. Шунинг учун диалог маъноси бир-бирига уланган нутқни анча осонлаштиради. Монолог нутқ эса анча оғир кўчади. Монолог– гапираётган кишидан жуда кўп диққат-эътибор беришни талаб қилади гапираётган кишининг фақат ўз нутқининг мазмунигагина диққат-эътибор бериб қолмай, балки, шу билан бирга, бу нутқнинг ташқи тузилишига ҳам, фикрларни ифодалашда муайян система, тартиб бўлишига ҳам риоя қилиши лозим бўлади.
Монолог нутқ тузилиши жиҳатидан ёзма нутқка яқиндир.
Оғзаки нутқ (диалог ҳам, монолог ҳам), ички нутқ, сингари, тафаккур қуролидир. Бунда бошқалар билан гаплашиш жараёнида гапираётган кишининг ўз фикрлари ҳам ўзига равшан бўлиб қолади.
Кўпинча мана бундай бўлади: миямизда пайдо бўлган, лекин унчалик равшанлашмаган фикр ўзимиз муҳокама қилиб кўришимиз ва бошқаларга баён қилишимиз жараёнида ўзимизга ҳам равшан бўлиб қолади,– пишиб етилади. Баъзи бир фикрларимизни пишитиб етиштиришда, бошқаларнинг фикрини уқиб билиб олиш (тушуниб олиш) вақтида биз кўпинча бу фикрларни гўё бирон суҳбатдошга айтаётгандек ёки ўз-ўзимизга овоз чиқариб ифодалашимизнинг сабаби ҳам ана шунда.
Бундай ҳодисалар ички нутқ билан ташқи нутқ, ўртасида ажралиш йўқлигини кўрсатади: фикрни нутқ, билан ифодалаш фаолиятида ҳамиша ички нутқдан ташқи нутққа ва аксинча, ташқи нутқдан ички нутқда ўтиш ҳоллари бўлиб ту ради.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish